Скачать книгу

билдики, Баҳодир бу одам унинг ҳақиқий отаси эканини билмайди. Совғаларни ҳам сезмаган. Хўш, нима қилиши керак? Ҳаммасини ҳозир ошкор этиш керакми? Баҳодир ҳам, қишлоқдаги барча одамлар ҳам Мунис билан Нозим бир отадан деб билишади-ку. Шу сирни ҳозир очиш шартми? Мунис яна жовдираб, онаси томонга қаради. Онаси қизига савол назари билан боқди. Мунис имлади. Онаси унга қараб юрди. Яқинлашди. Ёнбошидан ўтиб, ёнига келди.

      – Ҳа қизим, нима дейсан?

      – Манавиларни… олиб қўйинг… у киши бериб кетди, – деди Мунис ўроғлик қоғозни киши билмас узатиб. Онаси қоғозни очди. Аёл эмасми, ҳайрат ва ҳавасдан кўзи чақнади. Тақинчоқлар одамнинг ақлини шоширадиган даражада чиройли ҳамда қимматбаҳо эди. Тўтиёнинг юраги юмшади. Кўзида ёш йилтиллади. Қизиқ иш тутди.

      – Менга қара қизим, – деди у Мунисга. – Буларни тақиб ол. Қўлда юриб… йўқолиб қолмасин тағин. Мана қара, қанақа чиройли экан…

      Мунис тақинчоқларга дастлаб хушламайроқ назар ташлади. Аммо кўздан кечиргач, ҳайратдан ўзини тутолмади.

      – Ўша одам… чиндан ҳам…

      – Бу ҳақда кейин гаплашамиз, қизим. Ҳозир тақинчоқларни тақиб ол. Қани кел-чи, ўзим тақиб қўяй…

      Бир зумда қимматбаҳо тақинчоқлар Муниснинг бўйни, қулоғи ва қўлларидан жой олди. Баҳодир чамаси: “Буларни Муниснинг онаси олиб келиб тақди”, деб ўйлади. Аммо нега ҳозир, деб ҳайрон қолди. Сўнгра: “Ўзи расм-русуми шунақа бўлса керак-да”, деган фикрда эътибор қилмай қўя қолди. Тўй авжига чиқди.

      Миртожи ўрнидан қўзғалганини кўрган Тўтиё уни кузатиш учун яқин келди.

      – Хайр, бахтли бўлишсин, – деди Миртожи.

      – Раҳмат, – деди Тўтиё. – Фақат… сиздан бир илтимос. Мунис ҳақида… ҳозирча ҳеч кимга айтмай турсангиз… Куёвимиз нотўғри тушуниб юрадими…

      – Ҳа албатта, албатта, хотиржам бўлсин, – деди Миртожи.

      – Кейин… яна бир илтимос. Нозимнинг бир қошиқ қонидан кечинг. Бизлар тўйдан кейин… келиннинг қирқи чиқса, Нозимнинг ортидан бормоқчимиз. Баҳодир ўша ёқда ишлайди-ку. Мен ўзим… насиб этса, Нозимни олдингизга олиб келаман.

      – Майли, – деди Миртожи.

      МАХФИЙ ТОПШИРИҚ

      Алқисса, воқеамизнинг янги қаҳрамони билан танишамиз. Дарвоқе, биз у билан аввал ҳам бир марта учрашганмиз. Ўша учрашув жудаям қисқа бўлган. Мана энди яқиндан танишишнинг мавриди келди.

      Қўшоқбой Миртожибойнинг буйруғига биноан “махфий топшириқ” учун (қанақалигига ҳалиям ақли етгани йўқ) яна ўша йигитни излашга киришди. Йўлйўлакай: “Қизиқ, қанақа “махфий топшириқ” экан”, – деб ўйлади. Дафъатан хўжайин билан тўй куни бўлган суҳбатни эслади.

      Аввалига Миртожибой ундан:

      – Куёв қочиб кетибди. Энди нима қиламиз, – деб сўради.

      – “Куёв касал бўлиб қолди, касалхонага жўнатдик”, деб тўйни давом эттираверсак бўлмасмикин?

      – Бўлмайди! Ваҳима бўлиб кетади. Одамлар гап нимада эканини билиб қолишса, шармандамиз чиқади.

      – Эҳтимол… тўй раисига: “Бу мусулмонча тўй, келин-куёв қатнашиши шарт

Скачать книгу