ТОП просматриваемых книг сайта:
Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров
Читать онлайн.Название Қасос ва муҳаббат
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-98-5
Автор произведения Хабиб Темиров
Издательство Kitobxon
– Қўшоқбой, ҳозир сен бориб ўша тўй бўлаётган жойни аниқ билиб келасан. Ҳалиги… Тўтиёга, яъни… қуда холамизга учра, нима камчилик бор деб сўра. Миртожи акам айтди де. Камчилигини айтса, бутлаб бер. Айтмаса, қўлига манови пулни бер. Миртожи акамдан тўёна де. Кейин айтиб қўй. Индин тўйига бизлар ҳам борсак, ажабланиб ўтирмасин. Бегона эмасмиз ҳар қалай. Тушунарлими?
– Тушунарли, – деди Қўшоқбой ва хўжайин узатган бир даста пулни олиб чиқиб кетди.
Миртожи Қўшоқбойни жўнатгач, уйга қайтиб кирди. Аввал Лайлонинг хонасига ўтиб, унга далда берди. Лайло онаси билан хомуш ўтирарди.
– Ўкинма қизим. Энди ўкинишингга ўрин қолмади. Биринчи гал… Мен уни ҳам, сени ҳам кечиргандим, гарчи юзимга қаттиқ оёқ қўйиб кетган бўлсаларинг-да… Очиғи, сени, сенинг шаънингни ўйлагандим. Жоним-жигаримдан бўлган фарзандимсан ахир. Энди сен уни… унут, қизим. У билан энди яшаб бўлмайди. Мабодо, у ер-бу ердан телефон қилиб, яна бошингни айлантирадиган бўлса, қутқусига учма. Энг муҳими, ана тўйинг ўтди. Эл олдида юзинг ёруғ. Бир-икки ойдан сўнг сўраганларга: “Феълимиз тўғри келмади, ажрашиб кетдик”, деб қўя қоласан. Пешонангда бор экан-да шу кўргилик. Нима ҳам қилардик. Ўқинма, ҳали ёшсан, келажагинг, бахтинг олдинда…
Миртожи бу гапларни айтиб, чуқур “уҳ” тортди.
– Бўйида… бўлган экан, – деди хотини қўрқиб-қалтираб. Чамаси у Миртожи бу гапни эшитиб, ғазабдан сапчиб тушади, деб ўйлади. Миртожи ғазабланмади. Хотинининг гапидаги ишорани тушуниб, уни ўйлантираётган саволга жавоб берди.
– Бўйида бўлса… ой-куни яқинлашаверсин-чи, пойтахтга юбораман. Ўша ерда бир-икки ой дам олиб, энг яхши туғруқхонада туғади.
Хотини ҳам, қизи ҳам тинчланиб, Миртожига миннатдорчилик билан мўлтираб қарашди. Шу лаҳзада Миртожи: “Тўтиё ва унинг қизи ҳақидаги гапни айтиш мавриди келмадими”, деб ўйлади. Айтгиси келди. Айтмади. “Ҳали ўзини кўрмай, номини билмай, қандай айтаман. Индин тўйга бориб келай-чи, кейин бир гап бўлар”.
Сўнгра у ётоқхона орқали кириладиган алоҳида хосхонасига ўтди. Бу хонага улкан сейфларга қўйиладиган қалин мустаҳкам темир эшик ўрнатилган бўлиб, эшикни кийим илгич шифонер беркитиб туради. Шифонер эшиги очилгач, деворда билинар-билинмас эшик кўринади. Бу эшикни очиш учун махсус кодли қулфнинг тегишли рақамларини териш керак. Рақамларни эса фақат Миртожининг ўзи билади.
Хонага бир стол, икки стул, бир каравот ва катта сейф қўйилган. Сейфнинг қулфлари бир нечта рақамли – кодли икки қулфдан ташқари, кичкина тирқишли қўшимча яна бир қулф бўлиб, унинг калитини Миртожи туну кун ёнида олиб юради. Ўзича бу калитга “ядро чамадончасининг калити” деган ваҳимали ном ҳам қўйиб олган.
Миртожи сейфни шошмасдан очди. Сейфнинг пастки учта қаторида қоғоз пуллар, муҳим ҳужжатлар. Энг юқорисидаги алоҳида бўлмада бриллиант ва жавоҳирлар, олтин буюмлар сақланади. Ўша бўлмани очиб, битта бриллиант кўзли узук, битта бўйинга тақадиган зеби гардон, битта олтин сирға ва битта олтин соат олди. Ҳаммасини