ТОП просматриваемых книг сайта:
Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов
Читать онлайн.Название Икки жаҳон оворалари
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-83-1
Автор произведения Абдужаббор Обидов
Издательство Kitobxon
Эртаси шаҳарга Қуддус билан якка ўзи боришдан бош тортди. Гуля ҳам бўлса бошқа гап эди. У бетайин ўзини ўйлагани ўйлаган, дугона ҳам шунақа бўларканми, деб биринчи бор ундан аччиқланди ва жаҳл билан вақтлидан вақтли «лежак»ни бандлаш учун пляжга югурди. Сочиқ, баъзи кийимлар, китоб солинган халтачасини бўш жойлардан бирига қўяркан, ёнидагисини эгаллаган ёшгина жувон бемалол нонуштага бораверинг, мен нарсаларингизга қараб тураман, деди.
– Йўғ-эй, яхшиси сиз ҳам юринг. Кийимларга ҳеч ким тегмайди ва лежакка ҳам эга чиқишмайди. Бугун ўн бешинчи кун шу ердаман, ҳали бирор бунақа воқеани эшитмадим.
Баҳонада танишишди: Лена, Мурманскдан экан. Ошхонада Гуляни ўрнида бирга тамадди қилди. Сочидан қошигача сариқ, кўзи кўк, узун бўйли, табиатан камгап қиз, Қалдирғочга дарров ёқиб қолди.
Сузишга келганда у анча моҳир, денгиз қирғоғидаги поселкада туғилгани, балиқчи оиласида катта бўлгани, кун ора денгизда тирикчилик қилган отасининг кетида ўсгани, ҳозир портда ишлашини тасдиқлагандек, соатлаб сувдан чиқмаслиги мумкин экан.
Шундай дамларда, бошига қамишдан ясалган кенг панама кийиб олган Қалдирғоч қўлига Жек Лондоннинг ҳикоялар тўпламини олиб, келган жойидан давом эттирарди.
Туш вақти бўлди ҳисоб, у ўрнидан жилмай, Ленани кутар, у билан бирга тамаддига борарман деб, атрофга аланглаб қўяркан, кимдир лежагига чўкди.
– Салом, Қоракўз, – у Мавлон эди.
– Салом, − деб беихтиёр жавоб қилди Қалдирғоч.
– Қўриқчинг кўринмайди.Сени ташлаб кетдими?
– Мени ўз ҳолимга қўйинг! Уялмайсизми?
– Йўқ! Уятдан кейин туғилганман.
– Вой, жоним-эй, қийналиб кетдим.
– Нолима. Ҳали қўлимни учини текизмаган бўлсам.
Лена яқин келиб, Қалдирғочнинг қўлини қайириб турган Ханни кўрди-ю: «Калдиргач я здесь. Помощь нужна», деб сўради.
– Ой Лена, − деб, халоскорини кўргандек кўзлари чақнаб кетди Қалдирғочнинг.
Шунда Хан бўш келмай, сен кетавер, бу элатдошим билан ўзимизнинг гапларимиз бор, деб Ленани ҳайдади.
Лена Қалдирғочга юзланди: Калдиргач, кто он такой. Не муж.
– Да нет. Посторонный, второй день преследует меня.
– Что, преследует?! Какое имеете право? Да кто вы такой! − деб у Ханга қаттиқ бақириб гапирганди, у бироз нафаси ўчгандек турдию сўнг, сени ишинг бўлмасин, у менга берган ваъдасини бажарсин, кейин катта кўча, деб Қалдирғочни тортқилаб, ўзи билан судрашга бошлади.
Кўплар уларни томоша қилса-да, аралашишни ўзларига эп кўрмас, Қалдирғоч ҳам андишада, бақириб, чақириб, йиғлаб, додлаб ёрдамга чақиришни билмасди, унинг кетидан бир-икки қадам ташладию, сўнг янги таниши эсига тушдими, «Лена, я нечего не должна. Он врет», деганини билади. У учиб келдию, оёқларини қайчи ҳаракатига мослаб, бир сакрадию, Ханни икки марта яхшилаб тепганди, турган ерида гуп этиб йиқилди.
Атрофдагиларнинг баъзи бирлари қойил деди ҳам, у дугонасини қўлидан ушлаб, зина томон юришганди, икки навбатчи