ТОП просматриваемых книг сайта:
Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов
Читать онлайн.Название Икки жаҳон оворалари
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-83-1
Автор произведения Абдужаббор Обидов
Издательство Kitobxon
У шундай деб эшикка томон юрди.
Одамни қизиқтириб қўйиб кетиш экан-да, дейиш Қалдирғочга эриш туюлди, аммо оғиз очмай уни кузатди. Йигит андиша қилдими, унга қарамай эшикдан чиқди ва ўшандагина ортига барибир бир ўгирилиб қўйди. Унинг кўзлари ғамгин, лекин қандайдир умидворликка маҳтал эди. Қалдирғоч индамай, бошини секин силкиб, уни кузатди ва эшик илгагини туширди.
Бирпас ўтиб у ёстиққа бош қўйдию дарров уйқуга кетди. Кейин тушлар оғушига ғарқ бўлди…
Кимдир ширин издиҳомлар айтиб, нозик қўллардан тутиб кўзларига сурта бошлади. Бу ҳусну латофат олдида у тамоман маҳв этилгани юзида намоён, жунун аҳволига келганлиги, фикрини чалғитмаса, ўзини телбадек тутиши ҳам мумкинлигини янга сезди. У ўзининг маликага ёки хонзодага хос виқори, ғуруридан бироз кечмаса, бечора ошиғи абгор. Бироқ, иқрорини яна бир марта эшитмаса бўлмас, балки кароматлари алдовдир. Ҳиссиётлари жунбишга келмади, демакки, бу кимса унга лозимлигини англамади. Хаёлини бошқа фикрлар билан банд қилсачи, бунинг учун суҳбатга чорлайди.
– Мени нимага таъқиб қиляпсиз?
– Севги ўти, алангасидаман, − деди у сўзлашиши, ҳисларини баён этиши мумкинлигидан хурсанд.
– Бу туйғулар эртаси йўқку?
– Оқибатни ўйлаган одам ҳақиқий бахт не эканлигини билмай ўтади.
– Балки шундайдир, − деди Қалдирғоч ва қучоғини ёзганча, кўкда учишга бошлади. Қўлларида узун куйлак енглари ҳалпираб, фаришталар қиёфасида эмиш. Ортидан каттагина қуш қанотларини очиб, худди семурғдек учиб келаётганмиш. Бир вақт у қуш яқинлашибдию, тумшуғи бурунга айланиб, сўнг кўз-қошлар ҳам пайдо бўлибди, у Қуддусни акслантириб, рўёланармиш. Шунда унинг эсноғи тутиб, ортига қараб, энди ухлашим керак. Сиз кетасизми? дебди.
– Ҳа. Албатта, – деганча йигит пастга шўнғиб йўқолибди…
Бир вақт эшик тақиллади. Қалдирғоч аввал сезмади. Бу тушимни давоми бўлса керак, Қуддус шу ерда-ку, нимага тақиллатяпти деб ўйлаб жойидан қимирламасди. Туш билан ўнгни ажратиб олиш қийин алфозда кечарди. Яна тақиллаш товуши келиб, у қулоғига қуйилди. Ўрнидан турди. Энди бошқа фикр: Гуля қайтган бўлса керак, деган хаёлда, эшикка яқинлаб уни очганини билади, Мавлон лип этиб кириб олди
– Энди додингни Худога айт! Қоракўз! Қўлга тушдингми? – шундай деб Қалдирғочни ичкари уйга судради.
Уйқусираб турган янга ортиқча қаршилик кўрсатишга тоқати йўқ, ҳолсиз эди…
Қалдирғочни анча вақт уйқуси келмади. Бир телба ошиқ руҳи уни қўймас, кўзини юмишини билади, ишқ оловида жизғинаклигини дастак қилиб, мунгли чеҳраси билан кўз соққасининг ичидан чиқиб келади. Устидан босиб, хуруж қилишга шайдай кўринади.
Тун иссиқ. Ҳаво дим. Хавотирда бўғзигача ёпган, енгли ич кийим танлаганди, қизиб кетганидан хуноб у ён-бу ёнга ағдарилса, бир нима дўп этиб тушди. Китоб: Азизим, Мопассанники. Курортларда ўқиладиган асар. У анча қисмини ўқиб қўйди. Мопассан Гуляни яхши кўрган муаллифи. Унга унча маъқул келмади. Романтикадан узоқ аёллар… Дунёлари, ўйлари, хаёллари тушуниксиз…
Бунча дим бўлмаса, энди бўғилиб етаманми деб, Гуля билан