ТОП просматриваемых книг сайта:
Абдужаббор Обидов
Список книг автора Абдужаббор ОбидовАннотация
Muhabbat! Bu mavzu haqida qalam tebratmagan yozuvchi bo'lmasa kerak. Samimiy pok tuyg'u o'zi tanlagan odam qalbiga ijozatsiz, eshik qoqmay kirib keladi. Uning muhabbat ekanligini anglamoq va qadrlamoq insonning o'z qo'lida. «Bezabonlar muhabbati» xuddi shu xususda hikoya qiladi. Sevgi shirin tashvishlari bilan qadrlidir. Asarni o'qib sizda ham shunday fikr uyg'onsa, ajab emas.
Аннотация
Бу тўпламдан жой олган қисса ва ҳикоялар ўзининг ҳаётийлиги, уларда баён этилган воқеалар ва кечинмалар одамлар кўз ўнгида юз бераётганлиги билан ажралиб туради. Уларни мутолаа қилиб турмушнинг нақадар мураккаблигига дуч келасиз, лекин ҳаётда шундай илоҳий бир куч борки, унинг олдида ҳеч бир нарса инсон билган қудратга эга эмас. Руҳият тенгсиз…Китобни мутолаа қилган муштарий беихтиёр машҳур рус адиби Василий Шукшиннинг асарларини ёдга олади. Улар ҳам шундай ҳаётий, нодатий воқеа- ҳодисаларга бой, баландпарвоз фикрлардан ҳоли асарлар эди.Ўйлаймизки, тўпламга киритилган қисса ва ҳикоялар сизга ҳам маъқул келади.
Аннотация
Тошкент ўзининг кўҳна ўтмиши ва бугунги кундаги нуфузи билан нафақат Ўзбекистон халқи, балки хорижий мамлакатлардан ташриф буюрадиган меҳмонларнинг диққат эътиборида.Ёзувчи Абдужаббор Обидовнинг «Кўҳна Тошканд девори» романи бу борада жуда аҳамиятли. Жонажон пойтахтимиз тарихи, XVIII асрдаги одамлар ҳаёти, меҳнату-машаққатлари, қувончу-шодликлари, ҳокимлари Юнусхужа бошчилигида худуд деворини қайта қуриш, таъмирлаш ва ўн икки дарвозаси билан боғлиқ бунёдкорлик ишлари хусусида.Романда келтирилган образлар давр хусусиятларини ҳаётий мисоллар орқали тушуниб, моҳиятини талқин қилишда ёрдам беради. Ҳоким Юнусхўжанинг узоқни кўрабиладиган ноёб бошқарувчилик жиҳатлари, бош меъмор Қутбиддиннинг истеъдоди, ишбилармонлиги ва интизомлилиги, Мирғиёс камончининг моҳирлиги ва вазминлиги, унинг қизи Хадичанинг латофати ва жасурлиги, қулликда умри ўтган Марямнинг сабрлилиги ва оналик меҳри, Холиқулнинг эса, аксинча, уни асраб олган инсонга ҳиёнати, Қутбиддин ва Хадичанинг бир-бирига бўлган садоқати ҳамда гўзал муҳаббати, яна бошқа қаҳрамонларнинг шахсий фазилатлари, улардан тақсинга сазовор бўлганларидан бири, бу сабр-бардошлилиги ҳамда мағрурлиги, меҳнаткашлиги ва шарқона одоби ёзувчи томонидан ишончли, равон, тушунарли услубларда ўқувчига етказиб берилган.
Аннотация
Ёзувчи Абдужаббор Обидов ўзининг «Бахтини йўқотган гўзал», «Безабонлар муҳаббати», «Экканингни ўрасан» номли роман вақиссалари билан ўқувчига таниш.Навбатдаги асари «Қамишзордан мўралаган ёр» қиссаси ҳам саргузашт воқеаларга бой. Оддий бир қишлоқ қизининг йўллари, бахт-саодатга интилишдаги ҳаёти, шаҳардан келган рассом йигитга муҳаббагти баён қилинган. Тоғнинг хушбўй манзаралари чиройли бўёқларда тасвирланган, тарбинли, қатьиятли одамлари ўртасидаги туғиладиган муносабатлар эса синов, садоқат ва ориятга қурилиши ишончли кўрсатилган.Иккинчи қиссада тасвирлантан воқеалар юртимиз ҳаётида содир бўлиб турган қизиқарли ҳолатларга асосланган. Ўқувчини тезда воқеалар гирдобига тортиб кетади. Нуриддин ва қалдирғочлар ёш, уларнинг ҳақиқий муҳаббати бир кампирнинг орзусини амалга ошириш йўлидаги қилган найранги билан туғилади. Сўнгра улар кўп йиллар айрилиқда соғинч изтиробларида яшаб, ҳар бирининг ҳаёти турлича, ўз йўналишида кечади.
Аннотация
Bu kitobning bag'ridagi she'rlardan yuragi ishq iztirobi bilan yonayotgan oshiq-ma'shuqlar yuraklariga taskin-malham oladi. Muhabbatda adashganlarga to'g'ri yo'l-sadoqat va vafodorlik yo'li bilan saodatga eltuvchi she'rlari yo'lbonlik qilsa ajab emas. Manmanlik vasvasasiga giriftor bo'lganlarga mansab omonat, boylik qo'lni kiri ekanligini uqtirib, hovrini tushirib qo'yguvchi falsafiy misralar bor-ki, ular inson qilmishlarini o'lchashda adolat tarozusiga qo'yiladigan oltin toshday qadrlidir. Vatan bu oddiy qo'nalg'a emas, balki yurak otashidan yaralgan buyuk ne'mat degan tushuncha, qaynoq misralar ruhiyatga bahor shabadasiday yoqimli oqib kirayotganday bo'ladi. Mazkur gullagan she'r daraxtining guli iforli, mevasi totli. Bir so'z bilan aytganda, bu to'plamda xalqimizning komil insonlarini tarbiyalashda nima zarur ma'ni-hikmatlar kerak bo'lsa mazkur she'rlardagi misralardan topish mumkin.