ТОП просматриваемых книг сайта:
Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов
Читать онлайн.Название Икки жаҳон оворалари
Год выпуска 0
isbn 978-9943-577-83-1
Автор произведения Абдужаббор Обидов
Издательство Kitobxon
− Келманг дегандим-ку! Кетинг!
− Нима?
Оловиддиннинг бу ҳайқириғига жавобан янга дераза табақасини ёпди.
Ғира-шира қоронғуда ётоқхона деразаси олдида узоқ вақт турган, келинига эланиб, ёлвориб уни ичкарига киритишларини сўраб илтижо қилаётган Оловиддинни кампир кўрди. Йигитнинг сўзларига келинининг: «керакмас, мени тинч қўйинг, кўнглим вайрон, худди қўғирчоққа каби муносабатингизни алқайми? Ҳечам-да! Сизни ёқтирмайман», деган сўзларини кампир ҳам эшитди, сўнг ич-ичидан “баракалла, келин” деганча ўзини нарига олди.
Бу ҳол ҳашарчилар шаҳарга қайтишлари ҳақида буйруқ келмагунча бир неча бора қайтарилди.
Акобир ҳам бу ҳолни аллақачон сезибди.
Онасининг кўзига неча кун қарай олмади-да, Оловиддин келишини пойлади. Қўлида кетмон сопидан бироз ингичка, тол дарахтидан териси шилинган ҳўлроқ таёқ. Йигит кўриниб, деразадан ичкарига қараб янгага қўлини силкиган ҳам эдики, елкасига тушган зарбдан чайқалиб кетди. Акобир жаҳл билан урган бўлсада, Оловиддин “аҳ” дедию, бир уришда таъзирини бераман деб ўйлаб, бу ёғига анқайиб туриб қолган Акобирнинг қўлидан осонгина таёқни тортиб олди. Унинг ўзига қараб таёқни кўтарганди, қаердандир қоронғуликдан чиқиб келган кампир «дод» деб унинг қўлига ёпишди.
Оловиддин таёқни четга отиб юборганча, “менинг йўлимга тўғоноқ бўлманглар”, деганча пахта майдони томон кетди. Ичкаридан бу ҳолатни кузатиб турган Қалдирғоч қайнанаси пайдо бўлиши билан ўзини четга олди. Хонанинг бурчагига тиқилиб, бошини деворга тираганча ғамбодаликка инди. Кўзидан бир-икки ёш думалади. Қисматидан нолиган кўйи, қалб-қалбидан оғриқ ҳис қилди.
Кампир ўғлини: “юра қол, қўни-қўшни бу машмашани кўрмадими, ишқилиб”, деб ҳовлига бошлади.
− Айб ўзимизда, энди ғалва чиқармай, сабр қилмоқ зарур. Уқдингми? На Қалдирғочнинг уйидагилар, на совхоз раҳбарияти ўз қўлимиз билан Қалдирғочни бу йигитга тутганимизни маъқуллашмайди. Эскича таомиллар ҳам қурсин. Бу ёқда зўрлик, зуғум ўтказаман десанг. Йигитни кўраяпсан, ҳеч нарсадан тафт тортмайди. Янада каттароқ ғалвага дучор бўламиз. Сабр қил, ҳашарчилар муддати битиб қолар, ўшанда мана кўрасан, келин ўзимизга қолади. Қалдирғочни бу йигит уйига олиб кета олмайди. Бунга мен йўл қўймайман ҳам. Ундан кўра сен нари-нарида юриб тур.
Онасининг бу гапларидан кейин ва қаттиқ тайинлагани учун Акобир бу воқеаларга умуман аралашмай, ўзини ҳеч нарса билмаган, сезмаганга солиб, бор гапни ичига ютиб, хотинидан нарида юриши осон кечмади. Хаёлида хотинимнинг жавобини берсам нима бўлади. Шунча гап-сўз, ғалвадан қутилардим. Мен ҳам шод, у эса озод. Ҳали бу ишлар тинчиб кетгач, юзимга соладиган гина-қудуратлари, эрлик ғуруримга қарши гапиришларидан биратўласига қутулармидим. Онам бир оғиз айтса, қувватласа бўлгани эди. Афсус, ҳалигача онам у тарафда. Шу ҳам ўз ўғлини манфаатини ўйлашми? Вақтинчаликка бошқа эр кўрган аёлинг худди бировникидек бир умр кўксингда доғдек ўрнашса керак. Ҳозирнинг ўзида аламим қўзиб, ётишга жой тополмасам: Кейинчалик-чи,