Скачать книгу

жанубида Боғи Чанордур, қалъаға ёвуқтур. Яна Самарқанднинг қуйи ёнида Боғи Шамол ва Боғи Биҳишттур. Темурбекнинг набираси Жаҳонгир мирзонинг ўғли Муҳаммад Султон мирзо Самарқанднинг тош қўрғонида – чақарда бир мадраса солибтур.

      Темурбекнинг қабри ва авлодидин ҳар кимки Самарқандга подшоҳлик қилибтур, аларнинг қабри ул мадрасададур”.

(Тўққиз юз учинчи (1497-1498) йил воқиалари)* * *

      Темурхондин ҳикоят айлагайлар бу иморатлар,

      Замонлардин ривоят айлагайлар бу иморатлар.

      Фалак, гумбазларингни Ерда кўрдим мен шу маъвода,

      Ажаб сеҳру синоат айлагайлар бу иморатлар.

      Буюк бу салтанат донғи қаритгай минг асрларни,

      Асрларни бидоят29 айлагайлар бу иморатлар.

      Тамоми етти иқлимни шараф овозаси кезгай,

      Муқим ҳолда саёҳат айлагайлар бу иморатлар.

      Тамаддун пойтахти, ору номуснинг қароргоҳи,

      Жаҳон бирлан рақобат айлагайлар бу иморатлар.

      Жаҳонда шону шавкат, куч ва қудрат таъна қилганлар,

      Қаранг, недин сиёсат айлагайлар бу иморатлар.

      Ётибдур бунда хоқонлар, улуғ беклар ва султонлар,

      Жаҳон бор то – ҳимоят айлагайлар бу иморатлар.

      Фалакки қанча ранж этмиш, иморатларга ҳам тегмиш,

      Фалакдин кўп шикоят айлагайлар бу иморатлар.

      Самарқанд, рубъи маскунда қаён борсам, соғингайман,

      Дилимда зўр қиёмат айлагайлар бу иморатлар.

      Валийлар бунда ётмишдир, риёзат бирла келгай ким,

      Зиёратга иноят айлагайлар бу иморатлар.

      Азим пештоқлари Қуръон зиёсидин мунаввардир,

      Эшит, сокин қироат айлагайлар бу иморатлар.

      Тизилмишлар қатор, гўёки тарих жойнамозида

      Садо этмай, ибодат айлагайлар бу иморатлар.

      Тавоф этсанг агар дилдан – дилинг кўкка этар маъво,

      Дилинг соҳибдиёнат айлагайлар бу иморатлар.

      Минора, қуббаларга боқ – ғуруринг юксалиб боргай,

      Сени уйғоқ иморат айлагайлар бу иморатлар.

      Келибсан, қошига бошинг эгиб, оятларин ёд эт,

      Таололлоҳ, ҳидоят айлагайлар бу иморатлар.

      СУЛТОН УЛУҒБЕК. РАСАДХОНА. “ЗИЖИ КЎРАГОНИЙ”

* * *

      Темурхон наслидин султон Улуғбек

      Ки, олам кўрмади султон анингдек.

      …Расадким30 боғламиш – зеби жаҳондур,

      Жаҳон ичра яна бир осмондур.

      Билиб бу навъ илми осмоний

      Ки, андин ёзди “Зижи Кўрагоний”.31

      Қиёматға дегинча аҳли айём,

      Ёзорлар онинг аҳкомидин аҳком.32

(Мир Алишер Навоий, “Фарҳод ва Ширин”)
* * *

      “Улуғбек мирзонинг иморатларидин Самарқанд қалъасининг ичида мадраса ва хонақоҳдур. Хонақоҳнинг гунбази бисёр улуғ гунбаздур, оламда онча улуғ гунбаз йўқ деб нишон берурлар…

      Яна бир олий

Скачать книгу


<p>29</p>

Бидоят (араб.) – бошланиш, ибтидо, аввал.

<p>30</p>

Расад (араб.) – мунажжимлар кузатиши. Расад боғламоқ – астрономик жадвал тузмоқ.

<p>31</p>

“Зичи Кўрагоний” – зиж, зич – астрономик тақвим, жадвал. Кўрагон – соҳибқирон Амир Темурнинг лақаби. Темурийларга дахлдор. “Темурийларнинг астрономик жадвали”.

<p>32</p>

Аҳком (араб.) – ҳукмлар. Астрономияда юлдузлар сайри ва ҳолатини тадқиқ этиш.