Аннотация

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг ушбу китобига унинг бадиий-публицистик мақолалари, бадиа ва суҳбатлари киритилди. Китобнинг «Офтобтахтим менинг, ойтахтим менинг» номли фасли шоирнинг она диёримиз истиқлолининг илк давридан ҳозирга қадар ёзган, Ватан ҳақидаги энг сара шеърларидан тартиб берилди. Шоир туғилган тупроғи, она юрт ҳақида авж пардаларида, фахр ва ғурур билан куйлайди. Унинг дил изҳори бўлмиш мазкур тўплам азиз ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.–O'zbekiston xalq shoiri Sirojiddin Sayyidning «Bug'doybo'y Vatan» kitobiga uning asosan keyingi yillarda yozilgan badiiy-publisistik maqolalari, badia va suhbatlari kiritildi. Kitobning «Oftobtaxtim mening, oytaxtim mening» nomli fasli shoirning ona diyorimiz istiqlolining ilk davridan hozirga qadar yozgan, Vatan haqidagi eng sara she'rlaridan tartib berildi. Shoir tug'ilgan tuprog'i, ona yurt haqida avj pardalarda. Faxr va g'urur bilan kuylaydi. Uning dil izhori bo'lmish mazkur to'plam aziz o'quvchilarni befarq qoldirmaydi degan umidimiz bor.

Аннотация

Аннотация

Аннотация

Аннотация

Сирожиддин Саййиднинг асарлар тўплами иккинчи жилдига шоирнинг “Уйингдаги бешиклар”, “Ватанни ўрганиш”, “Эгаси бор юрт”, “Устимиздан ўтган ойлар”, “Кўнгил соҳили” ва бошқа китобларидан олинган шеърлар, “Баҳор Сурхондан бошланар” достони, ғазал ва мухаммаслар, шунингдек, “Яшасин ёмғирлар” номли насрий битиклари киритилди.

Аннотация

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг (1958 й. т.) уч жилдлик Асарлар тўплами биринчи жилдига унинг “Руҳим харитаси”, “Салқин харсанглар кафтида”, “Севги мамлакати”, “Куйдим” ва бошқа китобларидан олинган шеърлар, “Жароҳат”, “Сўз ҳижрони”, “Саксонинчи йиллар”, “Тўполондарё билан хайрлашув”, “Таназзул” ва “Ном” достонлари, шунингдек “Биринчи сўз” номли насрий оҳангларда ёзган битиклари киритилди. Сўз йўли – оғир ва сермашаққат. Осон ҳаёт бўлмаганидай, шеър ва шоирлик йўли ҳам азоб ва синовларга тўлуғ. Шоирнинг илк ижодий паллаларидан бошлаб то етуклик фасли бошлангунга қадар салкам ўн беш йиллик “изланишлар, изтироблар, айрилиқлар ва соғинчлар” даврини ўзида мужассам этган мазкур биринчи жилд азиз ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди деган умидимиз бор. Сирожиддин САЙЙИД – “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев фармони билан “Очил эй гул, ки бўстон вақти бўлди” китоби учун 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Аннотация

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййиднинг “Асарлар” тўплами учинчи жилдига “Дил фасли”, “Буғдойбўй Ватан”, “Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди”, “Онамнинг кулчалари” китобларидан олинган шеърлар, “Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур” достони, шунингдек насрий оҳанглардаги бадиа ва эсдаликлар киритилди.

Аннотация

Учинчи жилдга “Дил фасли”, “Буғдойбўй Ватан”, “Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди”, “Онамнинг кулчалари” китобларидан олинган шеърлар, “Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур” достони, шунингдек насрий оҳанглардаги бадиа ва эсдаликлар киритилди.