Скачать книгу

сабаб бўлди. Масалан, ҳозирги кунда Голландия ва бошқа давлатларнинг карам, картошка, помидор, бодринг каби маҳсулотлар уруғларидан бошқа уруғлар бизда экилмай қўйди. Ғаллачиликда ҳам асосан четдан келтирилган уруғлар ҳукмронлиги ўрнатилди. Бу қоторда маҳаллий навлар асосан кўринмайди.

      Ёшлигим сабзавотчилик хўжалиги ҳудудида ўтган. У Андижон шахри учун сабзавотчилик ва боғдорчилик махсулотлари етказиб берар, асосий майдонларига эса шахардаги консерва заводида томат пастаси ишлаб чиқариш учун помидор экиларди. Ёдимда, жамоа хўжалигининг хар бир бригадасида қиш ойлариданоқ махсус парникларда помидор кўчатлари етиштиришга киришилар, баҳорда кўчатлар далага олиб чиқиб экилгач эса бўшаган парникка икки-уч қатор қилиб ўша кўчатдан келгуси йилга уруғлик олиш учун экиларди. Парник тупроғи жуда унумдор бўлгани сабаб ҳосил мўл бўларди. Аммо, бу ҳосилнинг ҳаммаси ҳам уруғликка олинмасди. Бу мақсадга фақат қуйидаги биринчи икки – уч ҳосил ярар, улар кузгача бандида сақланар, тўқ қора-қизил рангга кирар, шундан сўнгина улардан уруғ олинарди. Шундай уруғдан етиштирилган кўчат ноябрь ойигача ҳосил берар, ҳосили эса мазали, серсув, териси арчиладиган даражада юмшоқ ва нафис бўларди. Ҳосил ёз бўйи терилар, об-ҳаво совиб охирги ҳосиллар қизаришига умид қолмагач, улар териб олиниб тузлаш учун юборилар, шундан кейин ҳам қолган ҳосилни чорва подалари қўйиб едирилар эди. Энг қизиғи, бундан кейин помидор поясини йиғиштиришга киришиларди. Чунки у ғўзапоядек қаттиқ бўлиб, қуритилгач бемалол ўчоқда ёки тандирда ёқишга ва таом тайёрлашга ярарди. Зеро, ўша йиллар бундай ёқилғи турлари қишлоқ ахолисининг ёқилғи балансида муҳим ўрин тутарди. Аммо, шу кунда чет эл уруғидан олинган кўчатлар июль ойидаёқ қуриб қолмоқда, бизнинг иқлим ва тупроққа ҳеч мослаша олмаяпти, чунки уруғ ҳар йили янгитдан келтирилмоқда. Ҳосили эса мазасиз, сувсиз ва қаттиқдир. Бундай ҳолни Ўзбекистонда шу кунда етиштирилаётган аксарият сабзавот ва картошка маҳсулотларида кузатиш мумкин.

      Кўтармада “қайроқи” буғдой уруғининг бутунлай йўқотилишига ҳам бизга чет эл буғдой уруғларининг ҳамда тайёр ун маҳсулотларининг интервенцияси сабаб бўлди, деб айтиш мумкин. Кўтарма қайроқисининг афзал томони шунда эдики, бу нав бир жойда, бир тупроқда бир неча юз йиллардан бери экилиб келинган бўлиб бу муддат навнинг ўтроқ бўлишига, ўша тупроққа, иқлимга тўла равишда мослашишига имкон берган. Бу эса ҳар қандай навнинг юқори сифатга эришишининг асосий шартларидан биридир.

      Кўтарма қайроқисининг охирги уруғи йўқ қилиниши бир кулгили ҳолатда ўз ифодасини топган. Эшитишимга қараганда, уруғчиликнинг фарқига борадиган ва “қайроқи” ноннинг қадрига етадиган бир кўтармалик узоқ вақт шу навни экиб келган. Ҳатто адир буғдойига эҳтиёж бўлмаган пайтлар ҳам беш-ўн қоп уруғ сақлаган ва уни уч-тўрт йилда бир экиб, уруғни янгилаб турган. Иттифоқо, шу одам ўғли уйланадиган бўлган ва тўйдан олдин сиҳатгоҳда дам олишни ният қилган. Сафарга кетаётиб, хотинига тўйга тайёргарлик учун бир даста пул берган,

Скачать книгу