Скачать книгу

қизғин, чуқур меҳрдан бўла олмади. Ўртамизда қондошлик ришталари бўлса-да, икки олам кишилари эдик. Бизнинг оташин меҳримизни улар дилдан қабул қила олмадилар, уларнинг тортиниб, доимо ҳадикда туришларини эса биз тушуна олмадик. Уларнинг ҳаракатларидан Хитойнинг ўша даврдаги давлат тизими тазйиқи остида доимий қўрқувда яшашлари сезилиб турарди. Шундан сўнг алоқалар узоқлашиб, Ҳакимжон ака ўтганидан кейин эса бутунлай тўхтаб қолди.

      Учинчи фарзанд Тожибой ҳожи, унинг тақдири оғир бўлган. Хотини Жононхон билан бирга икки қиз: Ойишахон ва Хадичахонни дунёга келтириб ўтган. Тожибой ҳожи жуда ишбилармон, агар ҳозирги бизнес тили билан айтсак, “топ менежер” даражасидаги инсон бўлган. Отасининг пахтачи бойлар билан муносабатларини бошқарган, вексель муносабатларини фьючерс муносабатлари даражасига кўтарган. Хом ашё пахтани деҳқонлардан фьючерс асосида ўзи харид қилиб, пахта заводларига сотган ва ака-укалари билан йирик сармоядорга айланган. Қўли очиқ, саховатпеша бўлган. Укаси сўфилик қиладиган масжид қавмига ҳар жума номозидан сўнг, ош улашиш одати бўлган. Эскилик маҳалласида унинг эътиборидан четда бўлган етим-есир, фақир-фуқаро бўлмас экан. Бу амакимиз уйланиб, узоқ фарзанд кўрмаган. Ҳаж қилган чоғда, ўйнаб юрган икки қизалоқни оналари “Ойиша”, “Хатича” деб чорлаётганини эшитиб, “агар қиз фарзанд кўрсам, исмларини шундоқ қўяман”, деб ният қилган экан. Юртига қайтгач, 1914 ва 1920 йиллар икки қизли бўлган ва улар исмини ният қилгандай, Ойишахон ва Хадичахон деб қўйган.

      Аммо сўнгги тақдири жуда оғир кечган. Андижоннинг шимолидаги Экин-тикин маҳалласи ҳудудидаги дарё бўйида, ҳозирги “Бобир” сиҳатгоҳи ўрнидаги Отчиқмасда (қирғоқ тик бўлиб, от юкли аравани тортиб чиқа олмас экан) икки ҳамкори билан шоли ўраётганида уч-тўрт милтиқли большевик келиб, бирга ишлаётган Камолиддинни босмачиликда айблаб, олиб кетмоқчи бўлган. Шунда Тожибой, у кишида ўн фарзанд борлигини айтиб, “нима қилсанг, мени қил, фақат ўлимимдан олдин икки ракат намоз ўқиб олай”, деб четга чиқиб, таҳорат олиб, намоз ўқиган. Шундан сўнг, аскарлар унинг бошини қилич билан чопиб кетганлар.

      Эр ўлиб, хотини Жононбиби икки гўдак билан тул қолгач, амма бўлмиш Халима оча улар тақдирини ҳал қилишга бел боғлаган. Чунки ёш аёлни ёлғиз қолдирмаслик, икки қизга эса ёт бир кимсанинг оталик қилиши лозимлиги ҳаммани ўйлантириб қўйган. Қолаверса, Тожибойдан қизларга мерос қолган бойлик, ер-сув тақдирини ҳам ҳал қилиш лозим эди. Халима оча масаланинг энг қулай йўлини топган, тул қолган келинчакни кенжа укаси Иминжонга никоҳлаб қўйган. Бу билан барча муаммолар осонгина ҳал этилган.

      Айтиш жоизки, бундай одат, яъни вафот этган ёки жангда қурбон бўлганнинг аёлини ака ёки укага никоҳлаб қўйиш турк халқларида қадимдан мавжуд. Жонон биби бу кейинги турмушидан яна бир қиз кўрган. У қизнинг исми Оҳистахон (1931-1962й) бўлиб, жуда гўзал аёл эди. Афсус, умри қисқа экан. Уч фарзанд: Қаҳҳорбек (1952й), Шоирахон (1955й.) ва Дилшодбекларни (1958й.) ёш қолдириб, эрта кунда касалликдан вафот этди. Фарзандларини

Скачать книгу