ТОП просматриваемых книг сайта:
Сенга ишонаман. Ворис Йўлчиев
Читать онлайн.Название Сенга ишонаман
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-709-7
Автор произведения Ворис Йўлчиев
Издательство Yangi asr avlodi
Холаси келди. У онасига янги келиннинг одобини мақташга тушди:
– Бирам ҳаёли, иболи қизки, уйнинг бир четида ерга қара-аб ўтирибди. Бундоқ очилиб-сочилиб гаплашмайди ҳам. Мендан кечадан бери «Малак холанинг уйлари яқинми?» деб сўради, холос. Бошқа бир оғиз сўзини эшитмадим.
– Онасини кўр, қизини ол, деганлар. Заррин қанақа покдомон аёл, қизи ҳам ўзига ўхшаган бўлади-да! – опасининг гапини маъқуллади Малак хола. – Акалари ҳам бу қизни кўз қорасидек асрашаркан, қиз шўрлик юрак ютиб кўчага ҳам чиқолмас экан.
Ҳамид холаси билан тил учида сўрашиб, айвонга чиқди. Меҳмонхонада яна бир-икки қариндошларнинг овози келар, Иқбол қаёққадир чиқиб, яна қайтиб келганди. Шу пайт шундоққина айвоннинг пастида… Аминани кўриб, юраги ҳаприқиб кетди. Ёнидаги қиз опаси Нармина бўлса керак. Амина худди кечагидек калта кўйлакда эди. Опа-сингиллар қарама-қарши уйнинг айвонидан бошини чиқариб турган қўшни қиз билан гап сотишарди.
– Кечадан бери ойимни кўндиролмаяпмиз. Тўйга бормайсан, дейди. Нега ҳамма борадию, биз қоларканмиз? Охири дадам рози бўлдилар, – дея лаби лабига тегмай бидирларди Амина.
Ҳамид хўрсинганча, қизга бошдан-оёқ суқ билан тикиларди. Қанийди, лоақал унинг қўлларидан тутолса. Биргина табассуми, битта бўсаси учун Ҳамид боридан кечишга ҳам рози эди.
Ҳамид дафъатан туфлисини кийиб, кўчага отланаётганида, бўсағада Иқбол кўринди:
– Ҳа, куёвбола, қаёққа?
Ҳамид саволни жавобсиз қолдирганча, пастга ошиқди. Йўлак олдида турган қўшни эркак, уни табриклаган бўлди. Ҳамид кулимсираб, раҳмат айтгач, қизларнинг ёнига борди. Опа-сингил унга салом беришди. Амина негадир кулимсираб, ерга боқди.
– Ҳамид ака, табриклаймиз, – деди Нармина шўхчан овозда. – Бугун тўйингизда роса битимиз тўкилиб рақс тушарканмиз-да?
Ҳамид нима дейишини билмай бир зум жим қолди. Кейин яна Аминага тикилди. Амина эса ердан кўз узмасди.
– Синглингиз жуда тортинчоқ экан-да, – ниҳоят гап топди Ҳамид. – Археологми, дейман, ердан кўзини узмаяпти.
Қизлар хандон отиб кулиб юборишди.
– Опа, юринг кетайлик, – Нарминанинг билагиан чимчилади синглиси. – Салонга кечикамиз.
Ҳамид қўл сотига қараб, бош чайқади.
– Ие, менинг ҳам борадиган жойларим бор. – Кейин чап томонда, йўл бошида турган таксига имо қилди. – Агар йўлимиз бир бўлса, сизларни ҳам олиб кетай. Ўзимнинг «Жип»имни Уралда қолдириб кепман.
– Йўқ, раҳмат, – деди Амина эшитилар-эшитилмас. Опа-сингил унинг ортидан ўғринча тикилиб қолди. Ҳамид эса таксига ўтириб, манзилни айтди.
Сартарошхонадан қайтган Ҳамид келинникига куёвнавкарга ҳозирлик кўрарди. Иқбол куёвжўра бўладиган бўлди. Мана, мусиқачилар ҳам етиб келишди Энди «ижара»да турган келинни олиб келиш қолди, холос. Ҳамма дўстлари бирма-бир Ҳамидни табриклашар, қатор тизилган