Аннотация

Ushbu risolada Zomin tumanidagi 1-ixtisoslashgan davlat umumta'lim maktabi tarixi, unda mehnat qilgan fidoiy ustozlar faoliyati qisqacha aks etgan. Kitobni mutoola qilgan har bir kitobxon maktab tarixidan boxabar bo'lib, ko'hna va navqiron bilim maskani hayoti haqida etarlicha tasavvur oladi.

Аннотация

Ushbu risola Nukus tibbiyot kollejining 75 yilli-giga bag'ishlangan bo'lib, uning tarixi va buguni haqida, shu maskanda fidoiylarcha mehnat qilayotgan ustoz-murabbiylar to'g'risida hikoya qiladi.

Аннотация

Китоб бизнес бошлаш учун 202 лойиҳани ўз ичига олган. Китобда ушбу лойиҳалар мураккаб бўлмаган ҳолда ҳар бир ёшдаги ўқувчи учун тушунарли тақдим килинган.Кириш кисмида тараққиётнинг Ўзбек модели, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишдаги босқичлар, еlmadad.uz сайти ва реклама турлари ҳақида тўхталиб ўтилган.Асосий қисмда эса, бугунги кунда долзарб ва жуда керакли мавзу бизнес бошлаш учун лойиҳалар келтирилган. Унда оддий таом тайёрлаб сотишдан тортиб, мураккаб бизнес лойиҳаларгача такдим қилинган. Юртимиздаги ҳар бир инсон истаган йўналиши бўйича керакли маълумотларни лойиҳалар орасидан топа олади.Муаллифнинг мақсади – китобни ўқиган ҳар бир китобхон келтирилган лойиҳалардан ўзига мосини топиб уни амалга оширсин, юртимиз ва халқимиз гуллаб-яшнашига ўз ҳиссасини қўшсин.Китоб аудиторияси 9-синфни битирган ўқувчидан бошлаб барча ёшда бўлган кишиларни камраб олади.

Аннотация

Китоб муаллифи Виктор Востоков – ғайриоддий тақдир киши­си. У Тибет ибодатхонасида кўп йил яшаб, лама даражасига етишди. Востоков Шарқ шифокорлиги усулларининг билимдони сифатида катта шуҳрат қозонди ва ўз китобида бу билимларни баҳам кўради.Китобда касалликлар профилактикаси ва даволашга, шунингдек, тери, сочларни парваришлаш ва бошқаларга бағишланган бўлимлар мавжуд.Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Аннотация

Монография Қўқон адабий муҳитининг забардаст вакили, ХХ аср замонавий ўзбек шеърияти тараққиётига алоҳида ҳисса қўшган истеъдодли шоир, шунингдек, Алишер Навоий – Фоний ғазалларини биринчи марта туркийга ўгирган моҳир таржимон Ҳабибулло Саид Ғанининг ҳаётий ва ижодий фаолиятини ёритишга бағишланган.

Аннотация

Аннотация

Аннотация

В монографии рассмотрены основные виды сульфатсодержащих отходов и обобщены результаты исследований по переработке отхода производства экстракционной фосфорной кислоты ‒ фосфогипса на полугидрат сульфата кальция a- и β-модификации и создание композиционных гипсовых вяжущих на их основе, результаты разработки составов и технологии получения гипсоцементных композиционных материалов с повышенными механическими свойствами. Приведены методы структурно-химической модификации гипсовых вяжущих при формировании композиционных строительных материалов и особенности формирования цементирующего камня в процессе твердения композиционных материалов на основе фосфогипсового вяжущего β-моди­фикации. Показаны технические и экономические переспективы переработки сульфатсодержащих отходов.Монография рассчитана на инженерно-технических и научных работников, бакалавров, магистрантов, работающих в области химии и технологии гипсовых вяжущих материалов и композиций на их основе.

Аннотация

"Дўстнома" достони шоирнинг жонажон дўсти олим ва ижодкор Ғулом Каримийга бағишланган. Мазкур назмий бағишловларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, шоир гоҳ жиддий, гоҳ ҳажвий йўсинда асар қаҳрамони хислатлари ва фаолиятига оид лавҳаларни баён этар экан, лирик чекинишлар тарзида ўзининг олам ва замон, жамият ва инсон, ижод ва саодат ҳақидаги теран мушоҳадаларини жарангдор ва залворли сатрларда ифодалайди.Достон билан танишиш асносида олим ва инсон Ғулом Карим китобхон кўзи ўнгида Шахс сифатида гавдаланади. Ғулом Каримнинг ажойиб дунё кезган олим – шарқшунослиги, адиблиги, шоир ва таржимонлиги, муҳими буюк дўст ва меҳмоннавоз бағрикенглиги бирма-бир талқин қилинар экан, муаллиф жуда ажиб лирик чекинишлар қилиб, ўз таржимои ҳолини ҳам достон таркибига узвий қисм сифатида жойлай олган.Китобга, шунингдек, шоирнинг устозлар ва қаламкаш дўстларига бағишланган ҳазил тўртликлари ҳам киритилган. Маълумоту тавсифлар деган мисралар орасида мутафаккирона ҳикматлардан қолишмайдиган байтларнинг ҳам мавжудлиги достоннинг бадиий-ғоявий қимматини оширади.

Аннотация

Qo'llanma maktabning 2‒9-sinf o'quvchilari uchun mo'ljallangan. Qo'llanmada ta'limiy va tekshiruv diktantlar uchun matnlar berilgan. To'plamdagi matnlar o'quvchilarning bilim saviyasi, savodxonligini yuksaltirishda, nemis tiliga bo'lgan qiziqishini yanada oshirishda, fikrlash qobiliyatini rivojlantirishda yaqindan ko'maklashadi.Bizga ma'lumki, o'quvchilar 2-sinfdanoq nemis tili alifbosini o'rganishadi, shu bois ularning yoshlariga mos bo'lgan, har bir harfga oid kichik-kichik matnlarni ko'chirib yozish amalini bajarishadi.O'ylaymizki, ushbu «Diktantlar to'plami» nemis tilini o'rganishga bel bog'lagan har bir o'quvchiga yaqindan ko'mak beradi.