ТОП просматриваемых книг сайта:
Kitobxon
Все книги издательства KitobxonАннотация
Барча нарса жуфт-жуфт бўлиб яратилган экан, жуфт бўлиб яшаш табиат тақозосидир. Лекин оила бўлиб турмуш кечириш ҳамма мавжудот орасида фақат Одам наслига хосдир. Оила – жамиятнинг энг биринчи ва бирламчи зарраси. Лекин бу зарра шунчаки зарра эмас, тирик вужудлар иттифоқидир. Иттифоқ иборасида аҳиллик, тотувлик деган маънолар ҳам бор. Агар оила ҳақиқатан ҳам тинч-тотув бўлса – олам гулистон – яшаш завқли. Акс ҳолда турмуш бу дунёдаги дўзахга айланади, оила эса зиндоннинг ўзи бўлади-қўяди, руҳий кечинмалар асабларни зирқиратади, уларни эговлайди, тунлар уйқусиз ўтади.Уйқу келмас кечалар!.. Ҳар бир одам ҳаётида шундай руҳий ҳолатлар бўлиб туради. Висолда ҳам, айрилиқда ҳам, тўйда ҳам, азада ҳам, бошга мушкулот тушганда ҳам, вафосизликка учраганда ҳам, садоқатдан лол қолганда ҳам, оғир дард чекканда ҳам, иш юришмаган ёки илҳом келганда ҳам инсон тунларни бедор ўтказади. Таниқли ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Уйқу келмас кечалар» деган янги романида ана шундай уйқу келмас кечалар тасвирланади, оила ва жамиятнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида, ишқ-муҳаббат, садоқат, вафодорлик тўғрисида сўз боради. Роман бош қаҳрамон Фахри Камолнинг севгилиси Ёқутхонга ёзган мактуби шаклида яратилган.
Аннотация
"Кўнгил ҳаловати" деб номланган бу китобда инсонниг сийрати, яъни ички дунёси ҳақида сўз юритилади.Саломатликнинг асоси кўнгил ҳаловатидадир. Кўнггил ҳаловати эса шахсий, оилавий ва ижтимоий муаммолар, инсоннинг ўз-ўзига ҳамда атрофидаги кишилар билан бўладиган муносабатларига ҳам боғлиқ. Агар улар рисоладагидек бўлмаса, ҳаловатимиз йўқолади, дилимиз оғрийди. Бундай пайтда нима қилишимиз керак?Аминмизки, ушбу китобни ўқиб чиққач, юқоридаги саволга жавоб топиб, кўнгил ва руҳиятингизнинг ҳаловатига эришасиз ҳамда уларнинг соғлиққа нечоғли таъсири борлигини билиб оласиз."
Аннотация
Ушбу тўплам жаҳон адабиётида реалистик ҳикоялари билан танилган машҳур рус ёзувчиси А. П. Чеховнинг Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор, Мирзакалон Исмоилий, Одил Раҳимий ва бошқалар томонидан ўзбек тилига ўгирилган сара ҳикояларидан тузилган.
Аннотация
Шарқ мумтоз педагогикаси ва жангномасининг ажойиб намунаси бўлган Хожа Самандар Термизийнинг «Дастур ул-мулук» асарининг Жаббор Эсонов томонидан тадқиқ этилган, тўлдирилган иккинчи нашри талабларга кўра форс-тожик тилидан эркин таржимаси, сўзбоши, изоҳлари билан китобхонларга тақдим этилмоқда.Тарихимизни, анъанавий этикамизни, замон руҳиятини янада чуқур ўрганишда, шарқона давлат юритиш тамойиллари моҳиятини англаб етишда ушбу китоб муҳим аҳамият касб этади."Азизим, Оллоҳ амалдорларга давлатни бошқариш учун қулай вазият яратади, тақдир чангали-панжалари улар учун улуғлик чодирини, бахт кошонасини қурди. Бундоқ қулай бир пайтда барча амалдорлар шундай улуғ, азим ишлар қилишлари керакки, у халққа осойишталик, фаровонлик, дину-иймонга шон-шараф келтирсин. Дунёвий ҳаётни, маьнавиятни тарғиб этишга хизмат қилсин. Уларнинг тириклигида амалга оширган шу улкан, ажойиб ишлари ўлганларидан кейин ҳам гуноҳларини ювишга сабаб бўлсин"…"Азизим, давлатнинг ҳалокати, емирилиши паст, очкўз кишиларнинг мансаб шоҳсупасига кўтарилишидан бошланади…"
Аннотация
Дарсликда ўсимликларнинг кимёвий таркиби ва озиқпаниши, республикамиз тупроқларининг агрокимёвий хоссалари, ўгитлар, уларнинг турлари, олиниши, қўлланилиши, асосий қишлоқ хўжалик экинларига ўғит қўллаш тизимини ишлаб чиқиш, агрокимёвий тадқиқот усуллари ва агрокимёнинг экологик муаммолари баён этилган.Дарслик аграр университета, қишлоқ хўжапиги институтлари ҳамда университетларнинг агрокимё ва тупроцшунослик мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган.Муаллиф дарсликнинг қўлёзмаси. билан танишиб, уз фикр-мулоҳазаларини билдирганликлари учун академик Ж. С. Сатгоров ва профессор Ҳ. Ч. Бўриевларга ўз миннатдорчилигини билдиради.
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида боғ ва токзорлардан юқори ҳосил олишда агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар - Б. Сулаймонов
Аннотация
Ушбу тавсиялар Қорақолпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитлари барпо қилинаётган ҳамда етиштирилаётган мева ва узум навларининг биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда сув ҳамда ресурслардан самарали фойдаланишни таъминловчи боғ ва узумзорларни парваришлашда ўтказиладиган агротехник тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади.
Қашқадарё вилояти шароитида боғ ва токзорлардан юқори ҳосил олишда агротехник тадбирлар бўйича тавсиялар - Б. Сулаймонов
Аннотация
Ушбу тавсиялар Қашқадарё вилояти тупроқ-иқлим шароитлари барпо қилинаётган ҳамда етиштирилаётган мева ва узум навларининг биологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда сув ҳамда ресурслардан самарали фойдаланишни таъминловчи боғ ва узумзорларни парваришлашда ўтказиладиган агротехник тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади.