Аннотация

Antuan de Sent-Ekzyuperi – XX asr fransuz adabiyotining yirik namoyandalaridan biri, mohir uchuvchi, shoir va yozuvchi, yosh-u qarining sevimli asari «Kichkina shahzoda»ning muallifi. «Uchuvchi» (1926), «Janubga xat» (1929), «Tungi parvoz» (1931), «Bashar sayyorasi» (1939), «Harbiy uchuvchi» (1942), «Istehkom» (1948), «Yoshlik maktublari» (1953) kabi asarlar Antuan de Sent-Ekzyuperining qalamiga mansubdir.Antuan de Sent-Ekzyuperining asarlari dunyoning 200 tiliga tarjima qilingan. Jumladan, uning «Kichkina shahzoda» asari Xayriddin Sultonov tomonidan va «Istehkom» qissasidan parcha Abdug'opir Qosimov tomonidan o'zbek tiliga tarjima qilingan.Ushbu kitob Antuan de Sent-Ekzyuperining o'zbek tilida chop etilayotgan yangi to'plamidir.

Аннотация

Дунё миқёсида машҳур адиб, «Нобель» мукофоти совриндори Эрнест Хемингуэйнинг «Алвидо, қурол» романи ундаги қаҳрамонларнинг фикр-хаёллари, кечмишлари орқали урушнинг инсоният бошига солган мудҳиш кулфатлари ҳақида ўйлашга, тинчликнинг қадрига етишга чорлайди. Азиз китобхон, серқирра ижодкорнинг миллионлаб нусхаларда чоп этилган асарларини мутолаа қилишга шошилинг.

Аннотация

"Уч мушкетёр" романи муаллифнинг бошқа асарлари сингари жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар рўйхатидан ўрин олган.17 аср Франция ҳаётидаги воқеалардан ҳикоя қилувчи ушбу асарда улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, инсонийлик, шахс эркинлиги, орзулар сари интилишга қаратилган турли хил йўллар талқини ўз аҳамиятини сақлаган ҳолда ўқувчининг қалбига кириб боради…Бу дурдона асар икки қисмдан иборат, воқеаларнинг ҳар қандай уйдирмалардан ҳоли тарзда, ҳаққоний ифодаланганлиги унинг бугунги кунгача қадрини йўқотмаганлигига сабабдир…

Аннотация

Ushbu kitobga dunyo miqyosida mashhur adib, «Nobel» mukofoti sovrindori Ernest Hemingueyning eng sara asarlari kiritilgan. «Chol va dengiz» qissasida insonning ulug'ligi, undagi iroda va matonat, oqillik va azmu qaroridan og'ishmaslik o'zgacha talqinda aks etgan. «Alvido, qirol» romanida esa qahramonlarning fikr-xayollari, kechmishlari, urushning insoniyat boshiga solgan mudhish kulfatlari haqida o'ylashga, tinchlikning qadriga etishga chorlaydi. Serqirra ijodkorning millionlab nusxalarda chop etilgan asarlarini mutolaa qilishga shoshiling, aziz kitobxon.

Аннотация

Eta kniga kak nabatniy zvon Chelovechestvu, vzivayuschaya k Jizni vsex triumfov kajdogo! Na sobstvennom primere mnogie ubedilis v toy lyogkosti dostijeniya garmonii v sebe, kogda vdumchivo sleduesh soderjaniyu etoy knigi. Dostatochno beglo probejatsya po stranisam, chtobi samomu pochuvstvovat i uvidet viplyoskivayuschuyusya iz knigi iskryaschuyu radost Jizni! Avtor vdoxnovlyon poiskom sovershenstv Jizni i gotov vsegda delitsya svoimi otkritiyami dlya blaga vsex!…

Аннотация

Ўзбек ўқувчиси турк ёзувчиларининг «Чолиқуши», «Инжа Мамад» каби романларини, кўплаб қиссалар ва ҳикояларини ўқиб, Туркия ҳаёти билан танишган. Қўлингиздаги тарихий роман эса Туркистондаги, Турк хоқонлиги давридаги 619 –639 йиллар ҳодисаларини тасвирлаши билан ажралиб туради.Қизиқарли, содда ва шоирона тил билан битилган бу роман ёшларга ўтмишдаги аждодлар турмушини, қаҳрамонликларини, эл-улус, ватан истиқлоли учун фидойиларча курашганини англатиши баробарида уларни миллатсевар, юртсевар бўлиб тарбияланишида руҳ беради деб ўйлаймиз.

Аннотация

Шарқ донишмандлари инсон ҳаётини уч босқичга бўлиб, биринчи босқичида илм ўрганиш, ҳунар эгаллаш, иккинчи босқичида сафар- саёҳатлар қилиш, дунё кезиш, учинчи қисмида эса кўрган-кечирганларини ҳикоя қилиб, қоғозга туширишни маслаҳат беришган.Публицист Бахтиёр Ҳайдаровнинг мазкур китоби бадиий-фалсафий асар бўлиб, муаллифнинг буюк бобоколонимиз Соҳибқирон Амир Темур ҳазратлари салтанати бўйлаб қилган илмий-ижодий сафарига бағишланган.Ширали тил ва бадиий маҳорат билан ёзилган ушбу асар кенг китобхонлар оммасининг эътиборини қозонишига ишонамиз.

Аннотация

Таниқли озарбойжон ёзувчиси Анор ўзбек китобхонларига яхши таниш. Унинг кўплаб қисса ва ҳикоялари ўзбек тилида чоп этилган. Муаллиф «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати» номли ушбу романида ҳам, бошқа асарлари каби қаҳрамонларнинг руҳий-психологик ҳолатларини теран тасвирлайди, инсонлар ўртасидаги муносабатлар нақадар нозик ва чигал, тақдирларнинг нечоғли мураккаб эканлигини жуда ёрқин ва ранг-баранг образлар орқали очиб беради.

Аннотация

Аннотация