ТОП просматриваемых книг сайта:
Абдукаххор Иброхимов
Список книг автора Абдукаххор ИброхимовАннотация
Барча нарса жуфт-жуфт бўлиб яратилган экан, жуфт бўлиб яшаш табиат тақозосидир. Лекин оила бўлиб турмуш кечириш ҳамма мавжудот орасида фақат Одам наслига хосдир. Оила – жамиятнинг энг биринчи ва бирламчи зарраси. Лекин бу зарра шунчаки зарра эмас, тирик вужудлар иттифоқидир. Иттифоқ иборасида аҳиллик, тотувлик деган маънолар ҳам бор. Агар оила ҳақиқатан ҳам тинч-тотув бўлса – олам гулистон – яшаш завқли. Акс ҳолда турмуш бу дунёдаги дўзахга айланади, оила эса зиндоннинг ўзи бўлади-қўяди, руҳий кечинмалар асабларни зирқиратади, уларни эговлайди, тунлар уйқусиз ўтади.Уйқу келмас кечалар!.. Ҳар бир одам ҳаётида шундай руҳий ҳолатлар бўлиб туради. Висолда ҳам, айрилиқда ҳам, тўйда ҳам, азада ҳам, бошга мушкулот тушганда ҳам, вафосизликка учраганда ҳам, садоқатдан лол қолганда ҳам, оғир дард чекканда ҳам, иш юришмаган ёки илҳом келганда ҳам инсон тунларни бедор ўтказади. Таниқли ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Уйқу келмас кечалар» деган янги романида ана шундай уйқу келмас кечалар тасвирланади, оила ва жамиятнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида, ишқ-муҳаббат, садоқат, вафодорлик тўғрисида сўз боради. Роман бош қаҳрамон Фахри Камолнинг севгилиси Ёқутхонга ёзган мактуби шаклида яратилган.
Аннотация
O'n sakkizming ming olamdagi hamma narsaning tub ildizi birga borib tutashadi, ya'ni bir va birlardan iboratdir.Masalan, besh deymiz. Besh beshta birdir. Yoki bo'lmasa, million deymiz. Million bu millionta bir demakdir. Bir soni barcha sonlardamavjud. Mana sizga, hurmatli kitobxonlar, Alloh taoloning Biru borligiga bir asos!
Аннотация
Таниқли ёзувчи, драматург ва публицист Абдуқаҳҳор Иброҳимов бу янги адабий-фалсафий китобини «Ёруғлуғ» деб атади. Ҳақиқатан ҳам бу асарда дунё ёруғлуғидек қалб ёруғлуғи, Ватан ва жамият ёруғлуғи қаламга олинган. Қисман бўлса-да, қомусий мазмун- мундарижага эга ушбу китобда Ватан, халқ, тарих, маданият, маърифат, руҳоният ва фалсафа мавзулари тилга олинган, улуғ Ватанимиз Ўзбекистон ва юртимиз юраги бўлмиш пойтахтимиз Тошкент куйланган, яъни асар бошдан-оёқ кўтаринки руҳда, илҳом билан, лўнда ва ширали тилда ёзилган, мароқ билан ўқилади.