ТОП просматриваемых книг сайта:
СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Читать онлайн.Название СИЁСАТШУНОСЛИК
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-052-7
Автор произведения Муқимжон Қирғизбоев
Издательство Yangi asr avlodi
Юқоридагиларни эътиборга олиб, қўлланманинг 6-16-мавзуларида Президент И.А.Каримов томонидан илгари сурилган янги назарий қарашлар ва амалий ислоҳотлар эволюцияси сиёсий муносабатлар ва жараёнларнинг алоҳида йўналишлари бўйича мавзуларнинг махсус қисмлари тариқасида берилди. Чунки сиёсий ривожланишнинг “Ўзбек модели” ҳозирги даврда шаклланганлиги учун ҳам унга доир материаллар замонавий мавзулар билан уйғун ҳолда таҳлил этилди.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Дастлаб Шарқда давлат ва жамиятга доир қандай сиёсий қарашлар шаклланди?
2. Қадимги Юнонистон ва Римда қайси олимлар сиёсий фанларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшдилар?
3. Сиёсий қарашларнинг христианча талқинларига кимлар асос солди?
4. Сиёсий қарашлар тарихида Шарқ мутафаккирлари қандай ўрин тутади?
5. Янги даврда сиёсий фанлар ривожига ҳисса қўшган олимлар тадқиқотларини таҳлил қилиб беринг.
6. Ҳозирги даврда сиёсатшунослик фани қандай ютуқларга эришди?
II бўлим. СИЁСАТ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ ВА
ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА
3-мавзу. Сиёсат – ижтимоий ҳодиса сифатида
1. Сиёсатнинг келиб чиқиши ва табиати.
2. Сиёсатнинг тузилиши.
3. Сиёсатнинг функциялари.
4. Сиёсатнинг ижтимоий ҳаётнинг турли соҳалари билан ўзаро муносабатлари.
1. Сиёсатнинг келиб чиқиши ва табиати
“Сиёсат“ тушунчаси биринчи мавзуда келтирилганидек, қадимги Юнонистонда (юнонча polis – шаҳар) пайдо бўлиб, у давлат бошқарувининг турли шаклларини англатган. Сиёсатга доир илк назарий қарашлар ҳам қадимги Юнонистонда Аристотелнинг “La Politika” (“Давлатга нима тегишли бўлса – у ҳақда”) асарида яратилган. “Сиёсат” тушунчасини аниқлаштириш, уни мазмун-моҳиятини очиб бериш ва тадқиқ этиш узоқ даврлар мобайнида монархия, республика ва давлатнинг бошқа шаклларини тадқиқ этиш, жамият ва давлатни бир-биридан ажратиш (Н.Макиавелли), черков институтлари (христианлик анъаналари) ва фуқаролик жамияти (Ж.Локк), давлатни иқтисодий ва ижтимоий тузум билан ўзаро алоқадорлигини аниқлашга доир (А.Смит) илмий изланишлар жараёнида ўз такомилига етди.
Қадимги даврлардан бошлаб шаклланган анъаналарга мувофиқ сиёсат мазмунини давлат қудратининг манбаи – ҳокимият билан узвий равишда боғлаб келинди. Умуман, у даврлардаги давлатларда сиёсатнинг мазмуни ҳокимиятнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ресурсларини аниқлаш билан боғлиқ ҳолда талқин этилди. Шунингдек, сиёсат акторларининг ҳокимиятга доир хулқини ўрганиш, бошқаришнинг легитимлиги ва қонунийлиги мезонларини ўрнатиш, ҳукмдорлар ва уларга бўйсунувчилар ролларини ижро этиш хусусиятларини англаш (Парсонс) , ҳокимиятнинг гуруҳий асосларини ёритиш (Бентли) асносида сиёсатнинг