Скачать книгу

ҳал қилишга мажбурдир.

      Гуруҳлар ўзаро сиёсий ҳаракатларининг онгли тарзда рўй бериш табиати, мураккаб иродаларни тизимларга солишнинг объектив эҳтиёжлари ўз функцияларини амалга оширишда кўпроқ сиёсий элиталар билан боғлиқ бўлган сиёсатнинг ўзига хос субъектлари бўлишини тақозо этади. Функционал нуқтаи назардан қараганда элита профессионал фаолият эвазига ижтимоий жараёнларни мувофиқлаштирувчи бошқарувчилар қатламидир (стратасидир) .

      Кўпчилик назариётчилар элитанинг сиёсий курсни шакллантириш, гуруҳлар ўзаро ҳаракатларини, кишиларни давлат билан алоқаларини ташкил этиш соҳасидаги ўрнини тан олган ҳолда сиёсатни жамиятга раҳбарлик қилиш ва бошқариш “санъати” соҳасига мансуб деб биладилар. Лекин сиёсат табиатини холисона тушуниш учун элита томонидан амалга оширилаётган функциялар қанчалик муҳим бўлмасин, унинг фаолияти бу соҳадаги барча зарурий ролларни ўйнашни қамраб ололмайди.

      Элитар концепциялар тарафдорлари, “вакиллик тизими”, шунингдек бошқа назарияларнинг идора этувчи гуруҳларни ноёблигини даъво қилувчи фикрларига қарама-қарши ҳолда шуни айтиш лозимки, сиёсий жараён учун электоратнинг функциялари ҳам элитаникидан қолишмайдиган муҳим заруриятдир.

      Аҳоли гуруҳларидан бири жамиятни бошқаришга доир махсус функцияларни амалга ошириши (элита ёки лидерлар), бошқаларининг функцияси эса нафақат бўйсунишдан иборат бўлиши, балки уларнинг элита доираларини танлашига ва бу элитани амалга ошираётган фаолияти мазмунига катта таъсир қилиши (омма, электорат) сиёсатни фақат бошқарувчилар ва бошқарилувчилар ўзаро ҳаракати ва ўзаро иштироки уйғунлиги шаклида рўй беришини характерлайди55 .

      Сиёсат нафақат онгли, балки стихияли ҳаракатлар, нафақат рационал, балки иррационал ҳодиса ва сиёсий хатти-ҳаракат шаклларида ҳам рўй бериши мумкин. Сиёсатни ташкил этувчи бу “моддиётлар”нинг ўзаро муносабатлари ва мувофиқ келиши омманинг ўзгарувчан омилларга эгалиги сабабли ҳам кўплаб шарт-шароитларга узвий равишда боғлиқдир.

      Ҳозирги даврга келиб фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат шароитида сиёсий тизимларнинг тубдан демократиялашуви ва глобаллашувининг авж олиши, давлат ҳокимияти органларини номарказлаштириш, сиёсий муносабатларни либераллаштириш натижасида сиёсатнинг мазмун-моҳияти ва унга амал қилишга доир қатор янги назарий қарашлар шаклланди. Ривожланган мамлакатларда сиёсатнинг асосий мақсади ва вазифаси шахсга, унинг манфаатлари ва фаровонлигини таъминлаш асносида белгилана бошланди. Бу янгилик асосига фуқароларнинг сиёсий жараёнлар ва сиёсий қарорлар қабул қилишдаги кенг иштирокини таъминлаш эҳтиёжларини пайдо бўлиши ҳам сабаб бўлди.

      Таниқли инглиз сиёсатшуноси Эндрю Хейвуднинг фикрича, умуман “сиёсат шундай бир жараён бўлиб, унинг доирасида одамларнинг ўз хусусий ҳаётлари меъёрларини ташкил этиш, сақлаш ва бойитиш амалга оширилади. Сиёсат конфликт (conflict) ва ҳамкорлик (cooperation) каби ҳодисалар билан

Скачать книгу