ТОП просматриваемых книг сайта:
СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Читать онлайн.Название СИЁСАТШУНОСЛИК
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-052-7
Автор произведения Муқимжон Қирғизбоев
Издательство Yangi asr avlodi
Шунингдек, Т.Гоббснинг фикрича, монархия шаклидаги ва ижтимоий шартномага таянадиган давлатдаги мутлақ ҳокимият инсонлар ўртасидаги тинчлик ва келишувлар учун кафил бўла олади. Қирол ҳокимияти барча одамларни табиий ва фуқаролик қонунларига итоат этишга мажбур қилади. Мутафаккир ҳайвоний ҳис-туйғуларни жиловлаб туриш мақсадида диндан фойдаланиш лозимлигини, шу билан бирга, черковни давлатга бўйсундиришни таклиф этади. Шунингдек, у халқ фаровонлиги – давлатнинг олий қонуни бўлиши лозим, дейди. Гоббс давлат манфаатлари ҳам ахлоқнинг олий мезони асосида амалга оширилиши лозим, деган ғояни илгари суради.
Фуқаролик жамияти қуришга доир илмий изланишлар олиб борган Франциядаги маърифатпарварлар “катта авлоди”нинг йирик намояндаси Шарль Луи Монтескьедир (1689–1755) . Унинг “Форсларнинг мактублари” номли китоби биринчи марта 1721 йилда нашрдан чиқди. Монтескье Францияга келиб кетган иккита форснинг ёзишмалари ниқоби остида абсолют монархия режимини жуда усталик билан қаттиқ танқид қилди. Орадан 27 йил ўтгач, 1748 йилда унинг асосий асари – “Қонунлар руҳи” номли китоби ёзилди. Бу асар “Форсларнинг мактублари”га нисбатан анча мўътадил оҳангда ёзилди: феодал тартиблар билан муросага келиш ғояси бу даврдаги Монтескье учун ёт эмас эди46 . Монтескьенинг идеали – Англиядаги сиёсий тузум, яъни конституциявий монархия бўлиб, бу монархия Монтескье назариясига кўра француз миллатининг руҳига жуда мос тушар эди. Монтескьенинг фикрича, ҳар бир миллатнинг руҳи мамлакатнинг географик шароитлари билан белгиланади. Монтескье фикрича, сиёсий хиёнатларнинг бўлмаслигини таъминлайдиган восита, бу – уч ҳокимиятнинг: қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларининг ўзаро тўла тақсимланиши ва бир-бирларини чеклашидир47 . Давлат ва жамиятни халқчиллаштиришга доир бу ғоялар француз буржуа инқилоби даврида қабул қилинган қонунларга катта таъсир кўрсатди.
Жамият сиёсий тизимини демократлаштиришга салмоқли назарий ҳисса қўшган Франция мутафаккирларидан бири – Алексис де Токвилдир (1805–1859 йй.) . Токвиль асосан демократиянинг назарий ва амалий жиҳатларига кўпроқ қизиқди. Бу соҳани у ўз даврининг энг аҳамиятли воқелиги, деб қаради. Шунингдек, Токвиль демократияни кенг талқин қилди. У феодал тузумга қарама-қарши бўлган, шунингдек, олий ҳамда қуйи табақалар ўртасидаги (табақавий ёки анъаналар асосида шаклланган) чегарани тан олмайдиган ижтимоий тузумга ўтиш ғояси билан яшади. Бу ғоя мазкур ижтимоий тузумни ифодалайдиган сиёсий шахс билан ҳам боғлиқ эди. Демократиянинг негизи – тарихда қарор топиши кутилган тенглик принципларидир. «Тенгликнинг аста-секинлик билан қарор топиши юқоридан ҳукм этилган ва четлаб ўтиб