Скачать книгу

ташкиллашишни инъом этади. Монарх ҳам шу каби дастлаб давлатни тузади ва уюштиради, шундан кейин уни бошқаришга киришади. Давлатчиликнинг мақсади – “умумий фаровонлик”, муносиб ва оқилона ҳаётни шарт-шароитлар билан таъминлашдир. Ҳокимиятнинг моҳияти – инсоний иерархия тепасида турган шахс иродасини ҳукмронлик қилиш ва аҳоли қуйи қатламларини ҳаракатга келтириш учун бўйсуниш муносабатларини тартибга солишдир. Бу тартибот худо томонидан киритилган”29 .

      Таҳлиллардан кўриниб турибдики, христианлик дунёси олимлари томонидан жамиятнинг сиёсий тизими, сиёсий муносабатлар ва давлатчиликка доир таълимотлар яратишга ҳаракат қилинган. Албатта, бу каби сиёсий қарашлар антик даврдаги қарашларга нисбатан анча орқага чекиниш бўлсада, сиёсий қарашларнинг кейинги ривожи учун муҳим аҳамият касб этди.

      4. Сиёсий фикрларни ривожлантиришда Шарқ

      мутафаккирларининг роли

      Шарқ мутафаккирлари – Абу Наср Форобий, Низомулмулк, Амир Темур, Ҳусайн Воиз Кошифий каби мутафаккирлар томонидан сиёсий муносабатларга ва адолатли жамият қуришга доир илмий тадқиқотларни чуқур ўрганиш, уларнинг натижаларини ва хулосаларини ҳозирги кучли жамият қуриш ислоҳотларига татбиқ этишга муҳим аҳамият бериш – биз қурмоқчи бўлган фуқаролик жамиятида миллий руҳиятимизни кенг ифодаланишини ва унинг ўзига хос миллийлик асосида ривожланишини белгилаб беради.

      Адолатли жамият барпо этиш, жамиятнинг сиёсий тизимини халқчиллаштиришга доир улкан илмий мерос қолдирган мутафаккир Абу Наср Форобийдир (873–950 йй.) . Абу Наср Форобийдан бизга жуда бой ва ранг-баранг илмий мерос қолган. У ўрта аср даври табиий-илмий ва ижтимоий-сиёсий билимларнинг қарийб барча соҳаларини ўз ичига олувчи 160 дан ортиқ асарлар яратган. Форобийнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёт, фозил жамият қуриш, давлатни бошқариш, ахлоқ ва маънавият масалалари «Бахт-саодатга эришиш йўллари ҳақида рисола», «Уруш ва тинч турмуш ҳақида», «Шаҳарни бошқариш», «Фозил шаҳар одамлари қарашлари», «Фазилатли хулқлар» каби асарларида тадқиқ этилган.

      Абу Наср Форобий илк бор фозил жамоани вужудга келтиришга доир ўз илмий изланишларини олиб борган эди. Унинг фикрича, мукаммал жамиятда ҳар бир табақа яхлит ижтимоий организмнинг ажралмас қисми сифатида, ўзининг муайян функцияларига эга бўлиб, гўёки шу вазифаларни бажариш учун ихтисослашганлар30 . Фозиллар жамиятининг адолатли бўлиши ва табақалар ўртасида тафовутларнинг сақланишида адолат ҳуқуқий категория вазифасини бажаради. Ана шу жиҳатлардан ёндашганда, Форобийнинг адолат ғоясига нисбатан ишлатган таърифи Платон талқинларига яқиндир.

      Форобий маърифат тан олинмаган, ҳукмдори халқпарвар, бошқаруви адолатли бўлмаган, маънавият эътироф этилмаган юртни қуйидагича тасвирлайди: «Аммо баъзи шаҳар (ёки мамлакатлар) лар бўладики, уларда бутун халқнинг фикри-зикри, ақл-идроки бойлик тўплаш, мол-дунё орттиришга қаратилган бўлади. Улардан чиққан раҳбарлар ҳам

Скачать книгу