ТОП просматриваемых книг сайта:
СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Читать онлайн.Название СИЁСАТШУНОСЛИК
Год выпуска 0
isbn 978-9943-27-052-7
Автор произведения Муқимжон Қирғизбоев
Издательство Yangi asr avlodi
Сиёсий таълимотларни ривожланишига катта ҳисса қўшган мутафаккирлардан яна бири, Сократнинг энг яқин шогирди – Платондир (эр.ил.427–347 йй.) . Платоннинг давлат қурилиши, сиёсий муносабатларга доир изланишлари ва таълимоти унинг «Давлат», «Критий» ва «Қонунлар» номли асарларида мукаммал равишда ифодаланган. Лекин антик даврда жамият билан давлат ўртасидаги фарқланишлар ҳали унчалик кескинлашмаганлиги учун бу асарларда асосан сиёсий, қисман жамият ва фуқароларга доир илмий изланишларни кузатиш мумкин. Масалан, у «Давлат» асарида полисни умумий эҳтиёжларга мослашган биргаликдаги яшаш бирлиги сифатида аниқлаб, бу эҳтиёжларни қондиришни энг яхши йўли сифатида давлат фуқаролари ўртасида меҳнат тақсимотини амалга ошириш ғоясини илгари суради.
Платон ўз «Қонунлар» асарида икки хил давлат тузумини бир-бирига қиёслайди: «Мен ҳалокатга яқин давлатни шундай кўраманки, қайсики у ерда қонун кучга эга бўлмайди ва у кимнингдир ҳокимияти остида бўлади. Агар қайси ерда қонун ҳукмдорлар устидан ҳукмрон бўлса, улар эса унинг қуллари бўлса, мен давлатни қутқаришни, барча фаровонликларни кўраман. Бу каби давлатни фақат худолар тортиқ қилиши мумкин»15 .
Баъзи адабиётларда Платонни демократияга мутлақо қарши олим сифатида талқин этилади. Лекин унинг асарларини синчиклаб ўрганилса, у ўз давридаги объектив реалликдан келиб чиқиб ижод этганлигининг гувоҳи бўламиз. Шу билан бирга, у демократияни ҳам ўзига муносиб равишда таҳлил этганлигини тан олиш лозим. Жумладан, Платон «Қонунлар» асарида шундай деб ёзган эди: «Давлат қурилишининг гўё онадек икки тури бор, ҳуқуқан айтиш мумкинки, қолганлари улардан туғилганлар. Улардан биринчиси деб мутлақ ҳукмдорликни ва демократияни иккинчиси деб кўрсатса тўғри бўлади. Мутлақ ҳукмдорлик (монархия) форсларда олий ривожга етиб борди, демократия бизда. Давлат қурилишининг барча қолган турлари, айтиб ўтганимдек, шу иккисининг рангин, омухта бирлашишидан иборатдир. Озодлик ва дўстлик онглилик билан қўшилган ҳолда (биргаликда) мавжуд бўлмоғи (яшаши) учун албатта ҳам у ҳамда бу турга тааллуқли бўлиши зарур. Уларга тааллуқли бўлмаган давлат яхши тартибот (қурилиш) га эга бўлмайди, деб тасдиқ этувчи бизнинг мулоҳазаларимиз шуни талаб этади»16 .
Албатта, Платоннинг асл мақсади