ТОП просматриваемых книг сайта:
НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Читать онлайн.Название НАМОЗШОМ ХАЁЛИ
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Издательство Yangi asr avlodi
Нортўхта, дабдурустдан нима деярини билолмай, айтар гапига у қадар ўзи ҳам ишонолмай:
– Дурустроқ ҳовли ё квартира насиб қилса, онангни кўчириб келарсан-да, Тилак! – деди.
Ажаб, чиндан ҳам орадан бирор икки йил ўтиб-ўтмай, Тилак Жўрага беш хонали, катта, ёруғ уй насиб этади. Бироқ, онасини кўчириб келолмайди.
Онаси бир юзу бир ёшга кирганларида, Тилак довруғи достон бўлғили ёш тўйи қилиб беради.
Аммо, ҳали у кунларга довур олдинда кўп машаққатли, бири-биридан кўп ба-ракали ва самарали йиллар бор эди.
Айни тобда эса ачимсиқ куйинди ҳиди бурқсиётган ҳовличасида, борлигу йўқлик аро, ғамгин ҳасратлашаркан, Тилак:
– Йў-ў-ўқ, йўқ! – деди, хаёлчан бош чайқаб, – Ўзим боришим керак, ўзим.
– Ҳаммамиз ҳам эрта бир кун ота-юртга борамиз-да! Бургага аччиқ қилиб кўрпа куйдирмайдилар-ку!
Тилак икки ўт орасида эди, индамади.
… бизни олиб кетишлари мумкин, Тилак. – Ҳали у кунларда Нортўхтанинг ўртанчаси – Дилшод, гоҳо қарчиғайдай чаппор уриб, гоҳо дадасининг давлати соясида мардона мавж уриб яшамоқда; Нортўхта – нодон бандайи ожиз эса, Худойим Дилшодини сийлаб эмас, с и н а б берганлигини, иллоҳ, хаёлигада келтиролмас эди. – Лекин, биз ўз-ўзимизча кетолмаймиз, жўражон.
Яна хийла фурсат узуқ-юлуқ гурунглашиб ўтирганларидан сўнг, Нортўхта сўридан тушаётиб, кўрпачанинг тагига озроқ пул қўйди.
Шартта кўрпача остига қўлини суқиб, Тилак:
– Эй, манга қара! – деди. – Нима қилганинг бу?!
– Тилак, жўра! – деди Нортўхта, шарт бурилаётиб. – Эрталаб кўришамиз. Эр-тагача!..
Ҳамма-ҳаммаси ҳозиргидай ёдида: ўшанда, тун алламаҳалда уйига қайтиб, Машраб акага қўнғироқ қилган эди. Кўнгли сезганидек, дўстларга “солиқ” солаверишни Машраб ака маъқулладилар: “Жуда яхши ўйлабсиз”, дедилар. Қанчага қурби етганлиги билан қизиқдилар. Озроқ беролганлигини Нортўхта қийналиброқ айтди. “Яхши, – дедилар Машраб ака. Ва, ўзларига ҳам рўйхатда ўшанча ёзиб қўйишни сўрадилар. – Нажмиддин акага, – акахони, ҳамкасабаси, қўшниси, – юз сўм, Ғайбулла акага, – устози, – юз сўм, – ўша кунларнинг юз сўми шу кунларнинг беш юз… йўқ, қарийб минг дўллирларидан қадрлироқ эди, – ёзаверинг. Эрталаб ишга ўтаётганингизда, атаганимни мендан ола кетасиз”, де-дилар. Сўнг, асло бу ишни пайсалга солмасликни тайинладилар.
Ана кейин, ухламай, ўйлай-ўйлай, кўнгилга яқин ошналарни Нортўхта бир-бир рўйхатга ёзган эди.
Орадан шунча йиллар ўтганига қарамай, ўшанда ишончи андишасизларча поймол бўлганлиги ҳамон Нортўхтага алам қилади.
… э, аламки, таърифига тараф йўқ!.. Эсиз… эсиз… эсизгина умидлар-а!.. Ўзи, кўкрагига муштлаган қаламкашига ишониш – қизил қор ёғишини кутишдай бир ҳавойи амал экан.
Мана, шу тобда ҳам