Скачать книгу

бўлиб:

      – Айтма! – деди. – Кейин… кейин айтасан, қария.

      Бир зум жимликдан сўнг, Балоян бош ирғаб:

      – Ҳа, сен ҳақсан, Иван, – деди. Ва, сирли кулимсираб, Мўмин Холга юз-ланди. – Опкелганингдан кейин, биз сени ўз ҳимоямизга оламиз. Энди ҳаял-лама!..

      Мўмин Хол бехуд кўчага чиқди. Жазирама қуёш нуридан яна қарақдими, кўзлари жиққа ёшга тўлди. Дабдуруст ўзидан ижирғанаётганлигини ўйлади. Баттар хўрлиги келди. Ютоқиб-ютоқиб энтикди. Ҳув ўтган галгидай бўғзига бир нимадир тиқилгандай бўлди.

      … ў-ў, пешонаси ғурра, юраг… юраккинаси яра-чақа, ўзбегим, онангни қози урса, арзинг-ни кимга айтасан, деганинг ҳам бежиз эмас экан. Декин… лекин, қачонгача ахир?!. О-о, Тангрим, ахир биз ҳақимизда айтмаганмисан: у л а р н ин г о т а л а р и я х ш и к и ш и л а р э д и, деб? Ҳали шумиди яхши кишиларнинг зурёдларига марҳаматинг? Ахир, сен – раҳмдил ва марҳаматли-сан-ку, Тангрим. Ё йўл кўрсат, ё ол омонатингни?!.

      Ана, Мўмин Хол ёнверидан ўтиб бораётган одамларни кўриб-кўрмай, жазирама қуёш тиғида пешонасидан, юзларидан дамба-дам тер сирғалган кўйи, ўттиз мингни қарз-қаволи қилиб элтиб берса – хонавайрон бўларини, бермаса – бадному бадбахт бўлари тайинлигини ўйлаб, қайгадир, – қаёққалигини ўзи ҳам билолмай, – қуёшботар томонларга мунграйиб кетиб бормоқда.

       1990-22 й.

       ҚЎША ЖАНОЗА

      Ёлғизмен. Ёлғизмен. Шундай ёлғизмен.

       Юулдузлар олисдир. Еллар бегона.

      Ойбек.

      1

      Кечки овақтдан сўнг, бирпас давра қуриб, жамул-жам телевизордан бир лав-ҳани томоша қилаётган эдилар.

      Одатдагидек, кутилмаганда, телефон жиринглади. Беҳуда жиринглардан, бе-самар қўнғироқлардан Нортўхта тўйиб кетган. Жуда!.. Тобора авж олаётган ёл-ғонларга, хушомадларга, кўзбўямачиликларга… сира тоқати йўқ. Феъли шуна-қа. Бундай бир мослашишни ўйлаб ҳам…

      … э, мослашишмиш-а!..

      Аввалдан ҳаммасини билиб турганлиги учунми, эшитишниям, кўришниям истамайди. Қизиқиб кўрадиган кўрсатувлари: “Время”, “Новости”, “Взгляд”… Кейин, асосан, Россия кинолари – бир қадар ерга яқин – таъсирчан. Голливуд-нинг кинолариям… Аксарияти бўмағур экан. Арзимайди. Бир кўришгаям арзи-майди. Айримларини эса кўриш гуноҳи кабир.

      … эсизгина вақт, эсизгина сарфу харажатлар. “Рембо”си-ку, қонхўр Амери-касининг айни жирканч башарасининг ўзгинаси. Эсиз… эсиз-а!

      Хуллас, ҳамишагидек, бу гал ҳам телефоннинг бетоқат жиринггига Нор-тўхта парво қилмади.

      Дастакни хотини олди. Саломлашди. Сўрашди. Сўнг, Саъдулла жўрангиз, деб, дастакни узатди.

      Саъдулла деганимиз – Саъдулла Аҳмад – шоир. Раҳматли Тилак Жўра Саъдуллани суюб, Саъдий, дер эди. Саъдулла сўзга хассос… Саъдулла сўзга инжиқ… Лекин, одати ажойиб: кайфияти яхши бўлса, хотиржам сўрашади: ав-вал соғликни сўрайди. Кейин, кайфиятни… Шундан сўнг, бирма-бир невара-ларни суриштиради: Туроншоҳ яхшими? Шерзод катта йигит бўлаяптими? – Туроншоҳни кўрган. Кўп маротаба. Шунгами, қайта-қайта Туроншоҳни

Скачать книгу