ТОП просматриваемых книг сайта:
НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Читать онлайн.Название НАМОЗШОМ ХАЁЛИ
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Издательство Yangi asr avlodi
Эҳтимол, шундай ғалоғул ҳикоялару ривоятларнинг теран мулоҳазалари Иброҳимнинг куйган кўнглига малҳам бўлолгандир. Ахир, фарзанд фироғига, фарзанд доғига чидаш осонми?!
… о-о, бой бериб қўйган фарзандингизни қўмсаганингизда, дунёси сариқ чақагаям арзимасдай туюлиб, еру кўкка сиғмай қоласиз!..
Дилшодининг қазоси ҳозиргидай Нортўхтанинг ёдида. Кўзларидан юм-юм ёш оқиб, борлигу йуқлик аро маҳв бўлиб ўтирганида, маҳалланинг оқсоқоли Мирсайдулла ака дабдурустдан: “Сиз шукр қилинг, иним”, дедилар. Бирдан жиннига қарагандай, кўзларида аччиқ ёшлар билан, Нортўхта оқсоқолга қаради: “Эси борми бу чолнинг?! Бу нимаси ахир – ишонган ўғлимдан, суянган боламдан айрилган бўлсам-у, яна шукр қилсам?!”
Ҳамиша Мирсайдулла ака “Астра” чекардилар. Хотиржам сигаретни тутатиб: “Ҳа-ҳа, сиз шукр қилинг, иним! – дедилар, янаям ўктамроқ оҳангда. – Ўғли-нгизга икки газ ер насиб қилаяпти-ку! Ўғлингиздан икки ўғил – икки нишона қолаяпти. Шукр қилинг!..”
Дилшодининг қазосидан бери бир дунё вақт ўтди – агар иккала неваранинг ёшини бири-бирига қўшсангиз, дадасининг ёшидан анча ўзиб кетади. Лекин, ўйлаб қараса, ўтган бир дунё вақт – бир нафасча, бир киприк қоққанча ҳам эмас. Ҳаммаси ҳозиргина рўй бергандек!.. Ана, дунёларга бергисиз боласи, жон талоша-талоша, тонг отардан эртароқ омонатини топшириб, энди жонсиз-руҳ-сиз, сўнгги сафарини – борса-келмас сафарини кутиб ётгандек. Ҳадемай, ла-панглаган тобут ортидан мотамдор тумонатни эргаштириб, қабристонга йўл оладилар…
Ана, қабристон – эрта бир куни ёшу қари, аёлу эркакнинг қиёматли манзил-макони. Ҳамма жим. Ҳамма мотамда… Во ажаб – атроф-теваракда бирор бир гулдан асар йўғ-у, лекин аҳён-аҳёнда бир булбулнинг эзиб-эзилиб сайраётгани қулоққа чалинади. Оппоқ сурп билан кафанланган Дилшодини лаҳадга узат-ганларидан сўнг, Нортўхта қабр ёнида эндигида икки ярим ёшларидан ўтаёт-ган неварасини тиззасига олиб, – илк маротаба Туроншоҳни Саъдулла