ТОП просматриваемых книг сайта:
ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД
Читать онлайн.Название ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения ТОИР МАҲМУД
Издательство Yangi asr avlodi
Энди ана шу қулайликлар ҳақида батафсилроқ сўз юритсак. Лойиҳа бўйича шаҳарни бошқаришда 17 хил ақлли технологияларни қўллаш кўзда тутилмоқда. Булар нималардан иборат? Асосан, бу технология коммунал хизмат соҳасини тўлиқ автоматлаштиришни назарда тутади. Қайси ташкилот, корхона, қайси хонадонга қанча газ, сув, электр энергияси берилиши, кимнинг қанча қарздорлиги борлиги, кимнинг хонадонини тармоқдан узиб қўйиш кераклиги – буларнинг барча-барчаси компьютер назоратида кузатилиб, автоматик усулда бажарилади. Хонадон эгалари ҳали уйларига етиб бормасдан туриб, йўлдаёқ хонадонида қандай ҳарорат бўлишини ўзлари белгилаб қўйишлари мумкин.
Йўлларни ёритиш ҳам автоматлаштирилган. Қоронғи тушиши билан кўчалардаги чироқлар ўзи ёнади. Ички кўчалар, йўлакларда ҳаракат бўлса, чироқлар ёнади, бўлмаса, йўқ. Яъни, худди эртаклардагидек, ҳаракат тўхтагач, чироқлар ҳам ўчади. Бундай тежамкорлик одамларда турмуш маданиятини ошириш учун энг маъқул усул, албатта.
Шаҳардаги транспорт қатнови ҳам ақлли технологиялар ёрдамида бошқарилади. Ким қаерга боришни истаса, бекатлардаги чироқли лавҳаларни, кўзгуни ёқса, зарур транспорти қаерда келаётгани, қачон етиб келиши ҳақида ўша лаҳзадаёқ ахборот олади. Бундан ташқари, шаҳар аҳлининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш учун бутун шаҳар видеокамера кузатувлари остида назорат қилиб борилади.
Яна бир муҳим янгилик – Осиёнинг Сингапур, Корея Республикаси каби ривожланган давлатларида улкан иморатларнинг томлари устида боғлар яратилган. Яъни, бир неча вазирликларга қарашли бино ва иншоотларнинг томлари бирлаштирилиб, 2-3 километр масофада, томлар устида афсонавий боғлар бунёд этилган. Ана шу технологияни Нурафшон шаҳрида ҳам қўллаш кўзда тутилмоқда. Томга тупроқ ётқизилади. У ердаги боғлар ёмғир сувларини йиққан ҳолда суғорилади. Бунинг қулайлиги шуки, аввало, энергия тежалади, боғлар атрофидаги ҳудуд қишда – иссиқ, ёзда – салқин бўлади. Чунки боғлар ва экинлар қуёш нурини ўзига ютади, пастга ўтказмайди. Ишчи-хизматчилар бироз ҳордиқ истаб, очиқ ҳавога чиқишни хоҳлаб қолишса, томга кўтарилиб, яшил олам қўйнида сайр қилиб, дам олишади.
Шаҳарни электр энергияси билан таъминлаш ҳам замонавий усулда бажарилади. Энергия шамолдан олинади, яна томларнинг тепасига қуёш генераторлари қўйилади. Чет элликлар ер остининг маълум қисмига тушишганида, у ер 18 даража иссиқ эканини аниқлашган. Ана шу иссиқликдан қишда уйларни иситишда, ёзда салқинни ушлаб туришда фойдаланишган. Бу инновацион усул Нурафшон шаҳрида ҳам қўлланади.
«Эко смарт сити», яъни, Нурафшоннинг яна бир қулайлиги шундаки, у жойлашган ҳудуддан 4 километр нарида Тошкент денгизи бор. Бу ҳам шаҳарда мўътадил, қулай иқлим бўлиши учун имконият яратади. Бундан ташқари, денгиз бўйида янги дам олиш масканлари бунёд этилади. Бу эса Нурафшон шаҳри билан ажиб бир