Скачать книгу

Тошкент вилоятининг деярли ҳар бир туманида учрайди. Уларни асраб-авайлаб, бу борадаги мавжуд илмий манбалар, осори атиқаларни бир жойга тўплаб, келажак авлодларга қолдириш, биринчидан, бизнинг шу замин фарзандлари сифатидаги бурчимиз. Қолаверса, бунинг, юқорида айтилганидек, вилоятимиз ҳудудида туризмни, жумладан, зиёрат туризмини ривожлантиришдаги аҳамияти беқиёсдир. Энг муҳими, буларнинг барчаси қалбимизда тарихий хотира туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларимизни ўзи туғилиб ўсган юртга муҳаббат, тарихий анъаналарга ҳурмат руҳида ҳақиқий ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашда ўта муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

      «Нурафшон» – ақлли шаҳар

      Азиз ўқувчи, ёдингизда бўлса керак, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда мамлакатимиз парламентига тақдим этган Мурожаатномасида мамлакатимизни инновацион асосда ривожлантириш муҳим вазифалардан бири экани ҳақида алоҳида тўхталиб, халқимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишда бунинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга эканини аниқ мисоллар, амалга ошириладиган дастур ва режалар орқали тушунтириб берган эди. Жумладан, Мурожаатномада «Ақлли шаҳар», «Хавфсиз шаҳар» концепцияларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган эди. Ҳозирги вақтда шу борада катта амалий ишлар бошланганидан барчамиз хабардормиз. Хусусан, Тошкент шаҳри марказида замонавий шаҳарсозликнинг барча ютуқларини ўзида мужассам этадиган «Тошкент сити» – халқаро бизнес маркази барпо этилмоқда. Самарқанд шаҳрида, пойтахтимизнинг Олмазор туманида ҳам шундай лойиҳалар амалга оширилмоқда.

      Биз, Тошкент вилояти аҳли учун ғоят қувонарли жиҳати шундаки, воҳамизнинг янги маъмурий маркази – Нурафшон шаҳри ҳам айнан ана шундай талаб ва стандартлар асосида, яъни, «ақлли шаҳар» сифатида қурилмоқда.

      Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти аҳолиси вакиллари билан бўлган мулоқотда «Биздан келажак авлодларимизга янги шаҳар қолади», деб таъкидлаганларида айнан шу шаҳарни назарда тутган эдилар. Давлатимиз раҳбари бу лойиҳани амалга оширишга шунчалик катта эътибор билан қарамоқдаларки, шахсан ўзлари Сингапурнинг дунёга машҳур ДИИПАРТ лойиҳалаштириш компаниясининг энг тажрибали архитектор ва мутахассисларини лойиҳа ва қурилиш ишлари учун таклиф этиб, уларга юксак ишонч билдирдилар. Мазкур компания томонидан бўлажак «ақлли шаҳар»нинг бош режаси, қурилиш концепцияси ишлаб чиқилиб, Нурафшонда Президентимиз ҳузурида унинг тақдимоти ўтказилди. Давлатимиз раҳбари нуфузли мутахассислар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган лойиҳани асосан маъқуллаб, уни янада такомиллаштириш бўйича зарур маслаҳат ва кўрсатмалар бердилар. Замонавий шаҳар қурилишининг лойиҳа қиймати 2 миллиард доллар ҳажмида белгиланди. Вилоятнинг янги марказини 4-5 йилда қуриб ишга тушириш мўлжалланмоқда.

      Қадрли китобхон, рухсатингиз билан шу ўринда бироз лирик чекиниш қилиб, аввалги саҳифаларда тилга олинган мавзуга қайтсак. Яъни, ҳар бир юртдошимиз қалбида табиий равишда пайдо бўладиган қуйидаги саволга жавоб

Скачать книгу