ТОП просматриваемых книг сайта:
ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД
Читать онлайн.Название ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения ТОИР МАҲМУД
Издательство Yangi asr avlodi
Занги Ота – Ойхўжа Тошхўжа ўғлининг Тошкент вилояти ҳудудидаги зиёратгоҳи нафақат юртимизда, балки бутун мусулмон оламида маълуму машҳурдир. Мазкур зиёратгоҳдаги табаррук мақбара Соҳибқирон Амир Темур бобомиз томонидан бошланган ва кейинчалик Мирзо Улуғбек томонидан якунланган. Мустақиллик йилларида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг раҳнамолигида бу ерда улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида бугунги кунда бу ерда ҳар томонлама обод ва кўркам ёдгорлик мажмуаси қад кўтариб турибди. Ўтган икки йил давомида ушбу муқаддас қадамжога келадиган зиёратчилар, жумладан, чет элликлар сони бир неча баробар ошди.
Тарихнинг турли даврларида Тошкент вилояти заминида шаклланган бадиий адабиёт анъаналари, ўзига хос ижодий муҳит ҳам эътиборга молик ҳодисадир. Бу замин ҳавосидан, бебаҳо неъматларидан баҳраманд бўлиб вояга етган ўзбек бадиий адабиётининг Дилкаш, Гулшан, Алмаий, Камий, Хислат, Мискин, Сидқий Хондайлиқий, Элбек каби етук намояндаларининг номлари, ижоди, мумтоз асарлари кўпчилик юртдошларимизга яхши маълум. Ана шундай устозлар бошлаган ижодий анъаналарнинг муносиб давомчилари бўлган, бугунги кунда адабиётимиз ривожига баракали ҳисса қўшиб келаётган Барот Исроил, Асад Асилов, Абдулла Шер, Абдусаттор Ҳотамов, Темур Убайдулло, Шарифа Салимова, Ашурали Боймуродов, Зарифа Эралиева сингари шоир ва ёзувчиларимизнинг ҳаёти, ижоди ва ижтимоий фаолиятининг асосий қисми Тошкент вилояти билан боғланган.
Воҳамиздан етишиб чиқиб, Ўзбекистон илм-фани, маданияти ва санъати равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган кўплаб олимлар, санъаткорлар, рассомлар, жамоат арбоблари, боғдорчилик, деҳқончилик илмини пухта ўрганиб, янги-янги навлар яратиб, халқ академикари даражасига кўтарилган заҳматкаш инсонларнинг номларини бу ўринда чуқур ҳурмат билан тилга олиш мақсадга мувофиқ бўлади. Жумладан, том маънода мамлакатимиз соҳибкорларининг устози бўлган машҳур халқ селекционерлари Ризамат Мусамуҳаммедов,