Скачать книгу

олишлари учун Чирчиқ дарёси узра ҳам кўприк бунёд этилмоқда. Ана шундай маҳобатли ва замонавий объектларнинг барпо этилиши, янгиланаётган Ўзбекистон давлатининг иқтисодий имконияти ва қудратидан нишонадир. Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, Тошкент вилояти равнақи учун ҳам хизмат қилади.

      Айни пайтда Тошкент вилоятида ўнлаб янги-янги ишлаб чиқариш корхоналари, замонавий иншоотлар қуриб фойдаланишга топширилаётганини таъкидлаш лозим. Энг муҳими, ана шундай эзгу ишлар натижасида минглаб ҳамюртларимиз иш билан таъминланмоқда, одамларнинг ўз ҳаётидан розилиги ортмоқда, давлатимизнинг экспорт салоҳияти юксалмоқда.

      Энди, азиз китобхон, янгиланаётган Тошкент вилоятидаги бунёдкорлик ишлари ҳақида ўзимиз кўрган, гувоҳи бўлган манзаралар, фидоий ва ташаббускор замондошларимиз ҳақида ҳикоя қилсак. Чунки юртимиздаги барча эзгу ўзгаришларнинг ижодкори ва бунёдкори ана шундай юртдошларимиздир.

      ЯНГИЛАНАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН

      Манфаатлар мувозанати ёхуд «қизил чизиқ»ни босиб ўтишга

      ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ

      Одамзот доимо ҳақиқатга, адолатга интилиб яшайди. Унинг учун бу – умрнинг маъно-мазмунини белгилайдиган бош мезон, асосий матлабу маслак, десак, адашмаган бўламиз. Агар шу туйғу бўлмаса, инсон ҳаётидаги энг муқаддас тушунча ва қадриятлар ҳам балки бўлмас, бу қадар юксак даражага кўтарилмас эди.

      Буюк Соҳибқирон Амир Темур бобомиз дунё чамани адолат билан обод бўлади, деб бежиз таъкидлаб айтмаганлар. Бу ҳақда узоқ гапириш, фикр юритишга сира ҳам ҳожат йўқ, деб ўйлаймиз. Чунки бугунги ҳаётимизда ҳар қадамда йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар ҳал бўлиб, бу ҳақиқат ўзининг амалий тасдиғини топиб бораётганига бевосита ўзимиз гувоҳмиз.

      Бугунги кунда халқаро миқёсда мамлакатимиз ҳақида гап кетса, «Янгиланаёган Ўзбекистон», «Демократлашиб бораётган Ўзбекистон» деган ибораларни қўллаш тобора кенг расм бўлмоқда. Шунинг ўзиёқ жонажон юртимизнинг жаҳон майдонида мутлақо янги имиджи шаклланиб бораётганини кўрсатади.

      Бу ҳам муҳим, лекин бундан ҳам муҳими – оддий одамлар, халқнинг ҳаёти сифат жиҳатидан тубдан ўзгармоқда. Албатта, улар, худди эртаклардагидек, бир кўз очиб юмгунча ақл бовар қилмас катта бойликка, тоғдек хазинага эга бўлиб қолгани йўқ. Уларнинг кундалик ҳаётида ташвиш ва муаммолар, етишмовчиликлар кўп деганча бор ва етарли. Лекин улар ҳар қандай хазинадан ҳам азиз ва қадрли бўлган бойликка – «шу юртнинг эгаси – мен», «бизга суянч ва таянч бўладиган, ҳар қандай шароитда ҳам қўллаб-қувватлайдиган Президентимиз бор» деган ишонч билан яшаш имконига эга бўлди.

      Бугунги юртдошларимиз бошқарув идораларининг турли бўғинларида илгари чуқур илдиз отган салбий ҳолат – ўз юртида «отангга бор, онангга бор», деб, эшикма-эшик сарсон қилиш иллатига, ўз шахсий манфаатидан бошқа нарсани ўйламайдиган бюрократларнинг зуғуми, алдов ва фирибларига жимгина чидаб кетадиган

Скачать книгу