Скачать книгу

Бокудан полномчний келган. Салҳов Одил Қамбарович. Унинг айтишича, сен халққа кўп азоб берган эмишсан, синфий душман экансан, мен сенинг жасадингни элтиб унинг оёқлари остига ташласам, ўзимни сургун қилади. Сибирнинг музларида, бир шахтада чириб ўлиб кетаман”, дедим… Ўлдирма, деб ёлворди у тағин. Йўқ, дедим. Ўлдирма, деди яна илтижо қилиб. Ёнида бир ясси тош турган эди, бошини ўша тошга қўйиб йиғлдаи. – Зулфиқор ота кўзларини очиб Маҳмудга тикилди ва сўради: – Маҳмуд, умрингда ҳеч йиғлаган одамни кўрганмисан, болам?

      Маҳмуд тағин суҳбатни чалғитмоқчи, ўртадаги тарангликни юмшатмоқчи бўлиб, ҳазил қилди:

      –Нега кўрмаган эканман, Темир тотор икки стакан вино ичиб олгач, Тамарани эслаб йиғлагани-йиғлаган-ку!

      Зулфиқор ота:

      –Уйи куйсин Темирнинг, – деди. – Мен унақа йиғлашни айтмаяпман, болам. Мен бошқача йиғлашдан гапиряпман… – Чол яна кўзларини юмди, унинг киприклари деворга қўниб турган, кучли чироқ шуъласидан чўчиётган капалак қанотлари янглиғ титрар эди.

      Чол анчагача жим ётди. Маҳмуд қўлларини кўкрагига чалиштариб эснади, ҳар ҳолда, ҳам толиққан, ҳам алламаҳал бўлиб қолган, уйқу босиб келмоқда эди. Мошу уни олиб келиш учун боргандаёқ, ҳозир бориб хастага нина санчаман ёки дармондори бераман-да, қўшни хонадаги Салотин солган тўшакда эрталабгача мазза қилиб ухлайман, деб ўйлаган эди. бундай ҳавода уйқудан яхшироқ нима бор, йўлда этини увиштириб, суякларини қақшатиб юборган рутубат ҳамон аъзойи баданидан тарқагани йўқ эди. Бу Салотин деганлари қаерларда юрибди экан, ароқ-пароқ олиб келса, ичиб олиб, ҳам бир оз қизишган, ҳам бу қариянинг сафсаталарини унутган бўлур эди… Маҳмуд Зулфиқор отага тағин синчиклаб тикилди… Йўқ, ростдан ҳам аҳволи унақанги оғирга ўхшамайди, томир уриши яхши, қон босими ҳам жойида, на юзида иситма бор, на бош оғриғидан шикоят қилади. Афтидан, босинқираб, тушида ўша урядник-пуряднигини кўриб, иштонини хўл қилиб қўйган бўлса керак. Эвоҳ, лаънати кексалик!.. На мундоқ одамдай яшагани қўяди, на бу дунёнинг аччиқ-чучугидан бир йўла жонингни қутқазиб кетишинг учун осон ўлим беарди. Вақт-соати етганда одам омонатини осонгина топширгани яхши. Бу дунёда узоқ яшаб, ушланиб қолганларнинг қисмати бир хил: қора тупроқ бағрига боришдан аввал беҳисоб азоб-азиятлар чекадилар. Ўтган йилларини бир-бир эслайдилар, ана шунда уларнинг хотираларидан бир чирмовуқ ўсиб чиқиб, бу чирмовуқ уларнинг юракларини, мияларини аста-секин емира бошлайди… Маҳмуд, Зулфиқор ота ухлаб қолди, деб ўйлади. Чунки паст овозда уни бир-икки чақириб кўрган эди, қария жавоб бермади. Аммо Зулфиқор ота ухламаган эди. У ушбу балокаш дунёнинг икки ҳақиқати ўртасидаги вақт сарҳадидан ариги томонга – Қонли Чаноқнинг тош-тупроқли этаги тарафга, юксакда савлат тўкиб турган чўнг қояларнинг олачалпоқ соялари томонга, қорли тоғлар бошидан эсаётган муз нафасли бир шамолнинг шундоқ қаршисига сакраб ўтган эди. Ул манзилда ёшгина бир йигит қўлбола папиросини қалин, ҳабаши лаблари орасига маҳкам қимтиб, кетма-кет ютоқиб тутун сўрганича, гап қўлида бешотарни ҳозирлаб турарди: қора ўсиқ қошлари

Скачать книгу