ТОП просматриваемых книг сайта:
Қатл куни. САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Читать онлайн.Название Қатл куни
Год выпуска 0
isbn
Автор произведения САМАДЎҒЛИ ЮСУФ
Издательство Yangi asr avlodi
Шукрларким, бугун ҳам ёмон бўлмади, ҳаммаси осудалик билан тугади. Аксинча бўлганида, агар Маҳмуд туннинг ушбу маҳалида бундоқ ҳавода бу ерга келиб, Зулфиқор отанинг дардига бирон чора топа олмаганида, эҳтимол, на ушбу кеча тинч-осуда ухлай олар, на қолган кечалардан роҳат-фароғат топа оларди. Зулфиқор ота ётган хона билан ёнма-ён меҳмонхонада, йиғма диван устига Маҳмуд учун жой ҳозирланди… Маҳмуд бу хонада юз марталаб меҳмон бўлган эди. Бундан беш-ўн йил илгари район марказидан, Бокунинг ўзидан Зулфиқор отанинг мўътабар меҳмонлар келишганда ўтиришлар, Зулфиқор отанинг ўзи айтганидек, “базми жамшид”лар шу хонада ташкил қилинар – ҳовлида гулхан ёқилиб, ҳозиргина сўйилган қўчқор гўштидан кабоблар пиширилар, зўғол, ароғи, тут ароғи икковлон-учовлонга бир шишадан дастурхонга тортилар, ёғи оқиб, жизиллаб турган кабоблар сихи билан олиб келинар, хонанинг ўртасида, каттакон гилам узра қўйилган кенг хонтахтанинг устида декчадан тошган сут каби ноз-неъматлар ошиб-тошиб кетарди; кетма-кет қадаҳ сўзлари айтилар, ҳазил-ҳузуллар янграр, нихоят, меҳмонлар аъзойи баданини ёндириб юбораётган ароқнинг ҳоврини туширадиган гўжага навбат етганида, пастда кабобл тайёрлаш учун куйманиб юрган Темир тоторни чақириб, столнинг бир четига ўтқаздилар-да, ароқ ичирардилар. Меҳмонлардан бири чўнтагини кавлаб, ё йигирма бешталик, ё элликталик чиқариб Темирга берар, у эса болаликдан эслаб қолган тоторча қўшиқлардан бирини чинқироқ овозда, кучанганидан кўзларнга ёш қалқиб айта бошларди. Темир тоторнинг оғзидан чиқаётган сўзлар дастурхон атрофида ўтирганларни шу ҳолга солардики, қалдироқдек кулгу садоларидан хонанинг деворлари қулаб тушмасайди, деб ўйларди киши… Бу хонанинг барча жиҳозлари, гиламу устунлари, каттакон деразаларидаги қизил пардалари, қисқаси, ҳамма-ҳаммаси узоқ йиллардан бери аввлги ҳолича қолган эди. Фақат диваннинг устида деворга илинган Сталиннинг суврати йўқ ди. Салотиннинг Маҳмудга айтишича, бундан уч-тўрт йилилгари, кунларининг бирида Зулфиқор ота ярим тунда бу хонага кириб