Скачать книгу

аллақанча йигитларнинг оёқлари шилиниб кетибди. Бунга ўзлари айбдор, этик танлашда “иссиқ пайпоқ билан киярман” деган мақсадда каттароғини олишган экан. Ҳарбийда уларга ким иссиқ пайпоқ бераркан? Бундан ташқари, кўпчилиги пайтава ўрашни билмас эди. Нонуштага борганда ошхона пештоқидаги “Яшасин Совет Конституцияси!” деган шиорни ўқиб, “ҳар овқатланишда конституцияни шарафлар эканмиз-да”, деб ўйлабман. Қорин тўйгач, фикр қилсам, бу кун 5 декабрь – СССР Конституцияси байрами экан. Нонуштадан кейинказармага қайтариб, ички тартибларни ўргатишди. Сўнг пайтава ўраш машқи бошланди. Менинг ўрашимни кузатган сержант:

      – Бунақа ўрашни кимдан ўргангансан? – деб сўради.

      – Дадамдан, дадам офицер бўлганлар, – дедим.

      – Унда сенам офицер бўласанми?

      – Ҳа, ярим йил хизмат қилганимдан кейин офицерлар ўқишига жўнатишади, мен олий маълумотлиман, – дедим.

      Мен “ўзимдан ёш сержант бола ҳадеб дағдаға қилмасин”, деб атай айтдим бу гапимни. Кутганимдек бўлмади, у “сендақа олий маълумотлилар мен учун сариқ чақа” дегандай беписанд қараб қўя қолди. Кейинги муомалаларида ҳам ҳурмат учқуни сезилмади. Эртасига қисм командирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари майор Рябошапкага (“Замполит” дейиларди) учраб, ўзимни танитдим, “СССР Журналистлар союзи аъзоси” эканимни ҳам қистириб ўтдим. Дон казакларидан бўлган бу майорнинг сиёсий онги қай даражада эканини билмадим-у, аммо маданий онги ғоят паст экани бир-икки гапиданоқ сезилди. Бу тўнкамижоз одам билан бир йил муроса қилишимга тўғри келди.

      Ҳарбий қисмдаги “иссиқ ўринлар”ни биздан аввал келган украин йигитлари эгаллаб бўлишган экан. Битта йигитимизга ошхонадан ўрин тегди. Омад паркентлик Миртўлага кулиб боқди. “Санчаст”даги (санитар бўлими – ўн ўринли кичик шифохона) ҳамшира истеъфога чиқаётгани туфайли Самарқанд ветеринария институтини тугатган йигитни – олий маълумотли мол докторини шу хизматга ўтқазишди. Унга икки вазифани юклашди: ҳарбий қисмнинг 100–120 бошли чўчқахонаси бор эди. Аскарлардан қолган овқат қолдиқлари билан боқиларди. Миртўла эрталаб ишни чўчқахонани кузатишдан бошлаб, кейин бемор аскарларга қараши керак эди. Бу вазифани йил давомида сидқидилдан бажарди. Мен эсам йил бўйи “Миртўла чўчқаларнинг суюкли дўхтиржони”, деб унга тегажоқлик қилдим. Миртўла табиатан ювош, менинг тўмтоқ ҳазилларимга “чидамли” эди. Ҳарбийда бошланган дўстлигимиз қирқ йилдан ортиқ давом этди. Ўғлининг вафотидан куйган юраги бевафолик қилди, ўлим уни тўйда ўтирганида осонлик билан бағрига олибди. “Ё Аллоҳим, фоний дунёда менга яхши дўстлар неъматини бердинг, Қиёмат кунида мени улар олдида уялтирмай, жаннатингда қовуштир!” – деб муножотлар қилганимда Миртўланинг номини ҳам хоссатан тилга оламан. Миртўла кулиб турган чеҳраси билан хотирамга муҳрланган.

      Йўлда келишимизда “Москвага кетяпсизлар”, деб алдашмаган экан. Хат ёзиш учун манзилни билдиришди: “Москва – 400, в/ч 40363 – в”. Кейин билсак, биз Москвадан

Скачать книгу