Скачать книгу

қариндошларини ҳам ишонтириб, овутиб юрган она беркитилган тилла тангаларни кўриб, назарида Ер ёнгандай бўлади. Ер унга гўё хабар беради, бағрига чақиради. Кечагина ўзини осмоқчи бўлган келинига танбеҳ берган кампир бу кеч ўзининг устига керосин қуяди…

      Ўзга чораси йўқ унинг. Ҳатто Она Ер ҳам чорасиз…

      Дунёни чархпалак дейдилар. Чиндан ҳам кўп воқеалар орадан йиллар ўтиб янги шаклда, кўринишда такрорланади. Сталин даври ваҳшати саксонинчи йилларда Ўзбекистонда қайта тирилди. Ўрмонга ўт кетгандай бўлиб, ҳўлу қуруқ баравар ёнди, гуноҳкору бегуноҳларни баравар қамадилар. Бу аянчли тадбирга ёзувчилардан биринчи бўлиб Ўлмас Умарбеков муносабат билдирдилар. Билдирганда ҳам замонни холис тарзда таҳлил қилдилар.

      Ёзувчи болалигида “халқ душмани”нинг фарзандларига, қариндош-ларига мактабда ёмон муносабатда бўлинганига ўзи гувоҳ эди. Шу боис ҳам отаси қамалган Турсунбойнинг хўрликларини таъсирли тарзда баён эта олди. Сталин замонида ҳам, “ўзбеклар иши” даврида оилалар ҳақиқатнинг тагига етолмай гаранг эдилар.

      Ўлмас аканинг асарлари нашрдан чиқиши билан қизиқиб ўқирдик. Асарлар, айниқса, ҳикояларни чиққан вақтида битта-битта ўқиш бошқа-ю, тўпланган ҳолда қайта танишиб чиқиш кишида ўзгача таассурот уйғотади. Ёзувчининг маҳоратини, бетакрорлигини айни шу тўплам аниқ-равшан кўрсатиб туради. Ёзувчининг “Ер ёнганда” деб номланган китоби ҳам бундан мустасно эмас. Адибнинг йигит ёшида ёзган ҳикояларидан тортиб то сўнгги нафасига қадар қоғозга туширган асарлари турли мавзуларда бўлса-да, уларни нурли бир занжир ўзаро боғлаб туради. Бу нурзанжирнинг номи – муҳаббатнинг тотли ва азобли алангаси, поклик ва макрнинг ўзаро олишуви, меҳр ва ҳаё… Қисқа қилиб айтилса, ҳикояларни инсон ҳаётининг аччиқ ва ширин бодаси ҳақидаги яхлит асар ҳам демоқлик мумкин. Айни ўринда, маълум бир масалага турлича муносабатда бўлишлик, турлича таҳлил ва турлича хулосалар чиқаришлик ёзувчининг дунёқараши нақадар кенглиги, мушоҳадаси бақувватлигини исбот этувчи далилдир. Айрим асарлар ярим асрдан бери яшаб келяпти. Бундан кейин ҳам яшайди. Фақат ёлғондан узоқ, самимий асарларгина шундай узоқ умр кўришлари мумкин.

      Ўлмас Умарбековнинг ҳикояларида ўз фарзандига меҳри баланд оналарни тез-тез учратамиз. Бироқ, уларни бир-бирига ўхшатиш мумкин эмас. Уларнинг ҳар бири фарзандларини ўзларича қадрлайдилар. Солиҳабиби (“Ер ёнганда”), Севара хола (“Куз ҳавоси”), раиса Маъпиратнинг онаси (“Ҳусн”)… буларнинг ҳаётлари ҳам бўлакча, фарзанду аржумандига меҳри ҳам бўлакча. Қизининг оқсоқлигидан ичи куйиб раиса Маъпиратнинг онаси: “Эй Худо! Уни шундай яратгандан кўра, кўзимни кўр қилсанг бўлмасмиди?!” – деб кўнгли вайрон бўлади. Қизининг ўзини аямай ишга берилиши ҳам онани безовта қилади. Саври хола эса урушда бедарак кетган ўғлини ҳар куни кутади. Назарида ўғли Бердиали қовун қўлтиқлаб эшикдан кириб келаётгандай бўлаверади. Урушда бедарак йўқолган бир одам йигирма бир йилда уйига қайтибди, менинг боламга ўн етти йил бўлибди, деб умид қилади.

Скачать книгу