ТОП просматриваемых книг сайта:
Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (ИККИНЧИ КИТОБ)
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-373-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Дардни ичга ютиб яшамоқликдан кўра оғирроқ юмуш бормикин дунёда?
Етмишинчи йилларнинг бошлари эди. Ўлмас ака Ўзбекистон радиосининг адабий-драматик эшиттиришлар таҳририятида бошлиқ эдилар. Бир куни қувониб келдилар: шу тунда янги асарга сўнгги нуқта қўйибдилар. Эшитганлар табриклашди. Ёзув машинкасида оққа кўчиртириш учун олиб келинган асар қўлёзмаси бир неча соатдан сўнг изсиз йўқолди. Ўлмас ака мажлисга чиқиб кетганларида кимдир хоналарига кириб, портфелларини кўтариб кетибди. Тасаввур қилинг-а: бир неча йиллик меҳнат бир неча дақиқада йўқ бўлди! Таҳририят аҳли ташвишлана бошлашганида ҳам Ўлмас аканинг кўзларидаги мулойимлик ўзгармади. Воқеани катта шов-шувга айланишига йўл қўймадилар. “Фалончи олгандир”, деган гумонларни ҳам рад этдилар. Бунинг ўрнига яна неча тунларни бедор ўтказиб, асарни қайтадан ёздилар.
Шуларни ўйлайман-у, “Қиёмат қарз”ни, “Шошма, қуёш”ни ёки “Фотима ва Зуҳра”ни бошқа биров эмас, балки айнан покиза, мард одамгина ёзиши мумкин эди, деган хулосага келаман.
Қалбида озгинагина кир мавжуд, ўзгалардан ҳадиксирайдиган, ўзгалардан яхшилигини дариғ тутадиган одам бундай асарлар ёза олмайди, деб ўйлайман.
Ёзувчи Ўлмас Умарбеков билан биринчи учрашувим эълон қилинган асарлари орқали, кўп қатори ғойибона тарзда бўлган эди. Таъкид жоизки, Ўлмас ака дастлабки ҳикояларини эллигинчи йилларнинг бошларида ёзган эдилар. Юқорида зикр этилган “зиддиятсизлик назарияси” ҳали ҳаёт чоғида адабиётга дастлабки қадамларини қўйган ёш ёзувчи бу назарияни қабул қилмаган. Ўша даврда ёки ундан сал олдинроқ адабиётга кириб келган бир қатор ёзувчилар орасида бу назариядан узилиб чиқиб кета олмаганлар ҳам бўлди. Ўлмас ака бу назариянинг касаллигини ўзларига юқтирмаганликларининг боиси: у киши анъанавийликдан, яъни кўп киши босиб ўтган йўлдан юришни ёқтирмай, ўзларининг сўқмоқларини очишга ҳаракат қилар эдилар. Ўша “Ширинсой оқшомлари” дейсизми ёки “Бобоёнғоқ”ми, “Ҳаёт қўшиғи”ми… барчасида услубий янгиликка интилиш мавжуд эди.
Ўлмас Умарбековни замонавий ўзбек детектив адабиётининг асосчиларидан бири, деб аташ ҳам ўринли. Ўлмас аканинг Қўқон шаҳри театри саҳнасида қўйилган биринчи саҳна асарлари – “Суд”, сўнг эса “Ёз ёмғири” қиссалари замонавий детектив тарзида ёзилган асарларнинг дастлабкиларидан бири эди. Бу ҳам ёзувчининг фақат янгиликка интилиб ижод қилганига бир далил бўла олади.
“Ўзбекфильм”ни бошқарган пайтларида ўзбек киносига миллий руҳ беришга анча уриндилар. Ёзувчиларни ўзбек тилида сценарий ёзишга жалб этиш мақсадида махсус “сценарий студияси” ташкил этдилар. Ёзувчиларга махсус маош ҳам тайин қилдилар. Аммо ёзувчилар бу рағбатга бефарқ қараганлари сабабли, студия ижобий самара, ижодий мева деярли бермади. Ўзбек киноси билан хориж киноси усталарининг биргаликдаги ҳамкорлигида ҳам Ўлмас аканинг ҳиссалари бор. Ҳиндистон киночилари