Скачать книгу

бошқаларга етказувчи – иккиси гуноҳкорликда баробардир”.

      Англагандирсиз, пора берувчи ва олувчи, ароқ ишлаб чиқарувчи, тарқатувчи ва ичувчи бараварига гуноҳкор бўлгани каби бировга, ҳатто синалган дугонасига ҳам оила сирини айтувчининг ўзига яраша жазоси бўлади.

      Азиз ёшларимизнинг қулоқларига яна бир гапни айтиб қўяй: ҳар бир маҳалла, ҳар бир қишлоқда “сир олиб”, “сир ташиш”га иштиёқмандлар бўлишади. Аслида уларнинг ёмон ниятлари йўқ. Гап ташишдан мақсадлари бировни биров билан уриштириб қўйиш эмас. Бировнинг сирини эшитиб, бошқаларга етказишнинг гуноҳ эканини балки билишмас. Уларнинг қилмишлари беозор кўринса-да, баъзан қўшнилар орасига совуқчилик солади. “Фалончининг келини нега туғмаяпти”, “Фалончининг Америкада ишлаётган ўғли уйланиб олибди”, “Фалончиникига келаётган совчилар айниб кетишибди”… Бунақа хабарлар оқимини сел оқимига ўхшатиш мумкин. Бундай хотинлар ёш қиз-жувонларни, айниқса қўшни келинларни ҳам гапга солишади. Ёшлар “Холам мени ўзларига яқин олиб суҳбатлашяптилар”, деб лаққа тушмасинлар. Бундай хотинларнинг муомалалари жуда ширин бўлади. “Айланай болам”, “ўзим дардингизни олай, келинпошша”, деб гап бошлаб, қўшнилар ҳақидаги янгилик-ларни айта бошлаганида ёшлар бу янгиликлар кўлмагига ўз оилаларига доир сирни сочиб қўймасинлар, тилга зийрак бўлсинлар.

      Подшоҳнинг устози унга “Сен уч кишини ўлимга ҳукм қилишда ҳеч таҳаммул (сабр) қилмағил: биринчиси – мулкингни эгаллашга ҳаракат қилган кишини, иккинчиси – молингни ўғирлаган кишини, учинчиси— сирингни фош қилган кишини”, деб қайта-қайта насиҳат қиларди. Бир куни подшоҳ вазирини саройдан четлатиш нияти борлигини айтиб, устози билан маслаҳатлашди. Вазир бу маслаҳатдан огоҳ бўлиб, бир тадбир ишлатди. Подшоҳнинг устозини меҳмонга чорлаб, иззат-икром билан кутиб олди. Устоз ўзини тия олмай, шаробдан кўпроқ ичиб, подшоҳнинг ниятини айтиб қўйди. Вазир эса тонгга қадар мол-мулкини рўйхат қилиб, подшоҳнинг ҳузурига кириб: “Эй подшоҳим, шу рўйхатдаги барча мол-мулк сизникидир, камина бу бойликларингизга фақатгина посбондирман, бу бойликни қабул этинг, олампаноҳ, мени зинҳор душман деб гумон қилманг”, – дегач, подшоҳ ажабланди. Устозини чақириб: “Вазир ҳақидаги ниятимни фақат сизга айтувдим, у маккор қайдан огоҳ бўлди экан?” – деб сўради. Шунда устоз узр билан дедики:

      – Сирни душманга айтганим, ажалим етганидан далолатдир. Гарчи мастликда айтиб юборган бўлсам-да, бу мастлик узр қаторига ўтмайди. Энди панд-насиҳатимга кўра, мени ўлимга ҳукм қилмоғинг шарт. Акс ҳолда, салтанатингдан барака кетади.

      Подшоҳ уни кечирса ҳам, устоз ўз сўзида қаттиқ туриб олди ва ўз қилмишига яраша ўлим топди.

      Мазкур баёнларни ўқий туриб, сиз эҳтимол, “Тоҳир Малик барча сирларини дастурхонга қўйяпти”, деб ўйларсиз. Баъзи воқеалардан энди хабар топаётганингиз учун шундай туюлар, аслида бу сатрларнинг биронта ҳарфида ҳам сир йўқ. Турли пайтларда, турли давраларда айтиб берганман, айримлари эса асарларга кўчган. Менинг ҳам ўзимга яраша сирларим

Скачать книгу