Скачать книгу

юриб, шкафларнинг эшикларини ёпиб қўйиши ва “Мен шкафларингни совитиш учун кондиционерга пул тўламаяпман”, ‒ деб жеркиб бериши ҳали ҳам эсимда.

      Шу билан бирга, Америкадаги давлат мактаблари Силикон водийсидан кўра кўпроқ Шимолий Кореяга ўхшаб ишлайди. Америкалик ўқитувчиларнинг маошлари уларнинг ишда кўрсатган натижалари билан ҳеч қанақасига боғлиқ эмас. Ўқитувчиларнинг касаба уюшмалари яхши ишлаганларни ҳар қандай тарзда рағбатлантиришга доим қатъиян қарши чиққан. АҚШнинг деярли барча мактаб округларида (биз давлат мактаблари ҳақида гапиряпмиз) ўқитувчиларнинг иш ҳақи уларнинг ўқитувчилик тажрибаси, неча йил ишлаганига асосланган қатъий формула бўйича белгиланади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бундай мезонлар ўқитиш самарадорлиги билан, умуман олганда, боғлиқ эмас. Маошларни бу тарзда тақсимлаш иқтисодчилар “тескари танлов” деб атайдиган ҳодисани вужудга келтиради. Энг иқтидорли ўқитувчилар бошқа касбларни ҳам эплай олиши эҳтимоли юқорилиги сабабли таълим соҳасини тарк этиб, иш ҳақи уларнинг ҳақиқий самарадорлиги билан мувофиқ бўлган ишларни излаб кетади. Истеъдоди камроқлари эса мактабда қолади.

      Бу жуда қизиқарли назария, фактлар ҳам етарли. Кишининг қобилиятлари тест натижалари билан кўрсатиладиган бугунги кунда ёрқин иқтидорга эга инсонлар ўқитувчилик касбидан жон-жаҳди билан қочмоқда. Энг зукко талабалар томонидан асосий сифатида танланиши эҳтимоли энг кам фан педагогикадир. Ҳатто педагогика йўналишида ўқийдиганлар орасида энг юқори балл тўплайдиган талабаларнинг ўқитувчилик касбини танлаши эҳтимоли паст. Ва ҳаттоки ўқитувчилик қилишга киришганлар орасида тест синовларида юқори балл тўплаганлар бу касбни тезда тарк этишга мойил бўлади. Ушбу маълумотларнинг бирортаси америкалик ўқитувчилар етарли маош олаётганини исботламайди. Ўқитувчиларнинг кўпи, айниқса, педагогикага соф муҳаббати туфайли касбни тарк этмаган иқтидорли кишилар ўз ишига муносиб тарзда маош олмайди. Умумий муаммо ўша-ўша: барча ўқитувчиларга бир хил маош тўлайдиган тизим энг иқтидорли кишиларни мактаб ташқарисидан иш излашга рағбатлантиради.

      Унутмангки, пул номукаммал, баъзида эса ҳатто самарасиз рағбатдир. Ҳарвард иқтисодчиси Роланд Фрайер мамлакатнинг юзлаб мактабларида тажриба ўтказиб, юқори тест баллари ёки яхши баҳоларни олгани учун ўқувчиларга пул тўлаш уларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини яхшилайди, деган хулосага келди. Масалан, Чикагодаги 9-синф ўқувчилари қисқа вақт ичида анча шиддат билан юқорилаган ўзлаштириш даражаси учун 2000 долларгача ҳақ олиши мумкин эди. Бу иш бердими? Унчалик ҳам эмас. Яхши ўқигани учун пул мукофотини олиши мумкин бўлган ўқувчилар гуруҳи ва бундай имконият берилмаган ўқувчилар гуруҳи ўртасида ҳеч қандай фарқ аниқланмади.

      Фрайернинг назариясига кўра, ўқувчилар фанларни яхшироқ ўзлаштириш йўлларини билишмайди, шунинг учун уларга пул таклиф этиш сезиларли натижа бермайди. Бошқа бир тажрибасида Фрайер иккинчи синф ўқувчиларига

Скачать книгу