ТОП просматриваемых книг сайта:
Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Читать онлайн.Название Яланғоч иқтисодиёт
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-222-8
Автор произведения Чарльз Уилан
Издательство Asaxiy books
2 БОБ
Рағбатлар муҳим: қандай қилиб бурнингизни кесиб ташлаш орқали омон қолишингиз мумкин (агар қора каркидон бўлсангиз)?
Қора каркидонлар бутунлай қирилиб кетиш хавфи остидаги ҳайвонлардир. Бугунги кунда 4 мингга яқин қора каркидон Африканинг жанубида яшайди, 1970 йилда эса уларнинг сони 65 мингга яқин эди. Бу экологик ҳалокатнинг ёрқин намунасидир. Ушбу вазиятда иқтисодиёт асослари бу ҳайвонларнинг нима учун бундай муаммога дуч келганини тушунтириб бериши ва, эҳтимол, вазиятни қандай тузатиш мумкинлиги борасида ҳам таклиф киритиши мумкин.
Одамлар нега қора каркидонларни ўлдиришади? Инсонлар қайси сабабга кўра гиёҳванд моддалар сотишса ёки солиқ тўламай, ғирромлик қилишса, худди шу сабабдан қора каркидонларни ҳам овлашади. Сабаб шуки, қўлга тушиш хавфига қарамай, бу каби жиноятлардан анча-мунча пул ишлаб топиш мумкин. Кўпгина Осиё мамлакатларида қора каркидон шохи кучли афродизиак ва иситма туширувчи восита сифатида кўрилади. Бундан ташқари, каркидон шохидан анъанавий Яман ханжарларининг сопларини тайёрлаш учун ҳам фойдаланишади. Битта каркидон шохи қора бозорда 30 минг долларга сотилиши мумкин – жон бошига даромад йилига минг долларни ташкил этадиган ва ушбу даромад доимий равишда камайиб бораётган мамлакатлар учун бу – жуда катта пул. Бошқача айтганда, Африка жанубининг қашшоқ аҳолиси учун қора каркидоннинг ўлиги унинг тиригига қараганда ғоят қимматлироқдир.
Афсуски, бу бозор ўзини табиий йўл билан ўзгартириб тўғрилай олмайди. Автомобиль ёки шахсий компьютерлар ишлаб чиқарадиган компаниялар таъминот камайганини пайқаса, ишлаб чиқаришга зўр беради, аммо қора каркидонлар камайиб борса, янги қора каркидонларни ишлаб чиқаришнинг иложи йўқ. Аксинча, бунда жараён мутлақо тескари ишлайди: қора каркидонлар буткул қирилиш хавфи остида қолганда, қора бозорда каркидон шохининг нархи янада кўтарилади. Бу эса, ўз навбатида, браконьерларни сўнгги тирик ҳайвонларни овлашга рағбатлантиради. Экологик муаммоларнинг барчаси учун умумий бўлган яна бир муҳим жиҳат мавжуд: қора каркидонларнинг аксарияти хусусий эмас, балки жамоат мулкидир. Бу ажойибдек туюлиши мумкин. Лекин аслида бу вазиятни ҳал қилишдан кўра кўпроқ муаммо келтириб чиқаришга хизмат қилади. Тасаввур қилинг, барча қора каркидонлар битта очкўз чорвадорнинг қўлида, у бу ҳайвонларнинг шохларидан Яман ханжарлари ясалишини яхши билади. Бу фермер экологик муаммолар олдида пинагини ҳам бузмайди. У шунақанги худбин ва разил одамки, баъзида завқ учунгина итини тепади. Бунчалик очкўз одам эллик йил ичида қора каркидон популяциясининг