Скачать книгу

юқори нархлардан фойдаланиб қолишни истаб, кўпроқ нефть қазиб олишни бошлайди. OPEC мамлакатлари эса ишлаб чиқариш миқдорлари билан ўйин қилишга киришади. Маҳаллий нефть компаниялари бензин арзонлиги чоғида фойдаланиш иқтисодий жиҳатдан фойдасиз бўлган конлардан нефть қазиб олишга шошилади. Худди шу пайт кўплаб жуда ақлли одамлар муқобил энергия манбаларини топиш ва тижорийлаштириш йўлларини излаш учун жиддий ишлай бошлайди. Аста-секин таклифнинг ошиши ва нефть ҳамда бензинга талабнинг пасайиши билан ушбу маҳсулотлар нархи пасая бошлайди.

       Бозор тизимида нархлар назорат остига олинса, хусусий компаниялар рақобатнинг бошқа усулини топади. Мижозлар кўпинча самолётда саёҳат қилган эски даврларини ҳиссиётга тўлиб-тошиб эслайди. Ўша пайтлар самолётлар яхши таомлар билан таъминланарди, ўриндиқлар кенг бўларди ва одамлар кўпроқ маданият билан кийинишарди. Бу ўтмишни қўмсашгина эмас, ўша даврлардан кейин йўловчиларни ҳаво йўллари орқали ташиш сифати кескин пасайгани рост. Бироқ ҳаво қатновининг нархи янада тушиб кетган. 1978 йилгача авиачипта нахрларини ҳукумат белгиларди. Денвердан Чикагогача бўлган барча рейслар нархи бир хил эди, аммо барибир “American Airlines” ва “United Airlines” ўзаро рақобатлашарди. Улар бир-биридан ажралиб туриш учун ўз хизматларини сифатлироқ қилишга интиларди. Чипта нархларини ҳукумат белгиламай қўйгач, сифат эмас, балки нарх рақобатнинг асосий омилига айланди. Эҳтимол, бунинг сабаби истеъмолчилар қайғурадиган энг асосий нарса нарх эканидадир. Авиакомпанияларнинг хизмат сифати тушиб кетди, аммо парвоз нархи, инфляцияни ҳисобга олсак, ўртача тенг ярмига камайди.

      1995 йилда Жанубий Африка бўйлаб саёҳат қилгандим ва ёнилғи қуйиш шохобчаларининг мукаммал хизмат кўрсатишидан ҳайратланганман. Форма кийган ва галстук тақиб олган ходимлар чаққонлик билан ишни битириб, мойни текшириш ва олд ойнани артиш учун шошиларди. Ҳожатхоналар чиннидек тоза эди – АҚШда кўрганларим анча аянчли. Эҳтимол, Жанубий Африкадаги ёнилғи қуйиш шохобчалари ўзига хос қадриятга эгадир? Йўқ. Гап шундаки, бу мамлакатда бензин нархи ҳукумат томонидан қатъий белгилаб қўйилган. Бинобарин, хусусий мулк бўлган ёнилғи қуйиш шохобчалари бошқа рақобатчиларидан ажралиб туриш учун галстук ва тоза ҳожатхоналаридан фойдаланар, шу йўл орқали харидорларни ўзига жалб қиларди.

       Бозордаги ҳар бир битим барча томонларнинг фойдасига ишлайди. Истеъмолчилар сингари компаниялар ҳам ўз манфаатлари йўлида ҳаракат қилишади. Бу оддий ғоя бўлса-да, ғоят улкан кучга эга. Кишини ҳайратда қолдирадиган қуйидаги мисолни кўриб чиқинг: Осиёдаги оғир шароитли фабрикалар билан боғлиқ асосий муаммо шундаки, фабрикалар сони етарли эмас. Вояга етган ишчилар бундай ёқимсиз жойларда кам иш ҳақи эвазига ишлашга рози бўлишади (бу ерда мажбурий ёки болалар меҳнати ҳақида гап кетмаяпти, масала умуман бошқа). Шундай қилиб, қуйидаги икки ҳолатдан бири ҳақиқат: 1) ишчилар расво меҳнат шароитларига рози бўлишига сабаб – уларда яхшироқ танлов йўқлиги; 2) бундай корхоналарда ишлайдиган ҳар

Скачать книгу