ТОП просматриваемых книг сайта:
Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан
Читать онлайн.Название Яланғоч иқтисодиёт
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-222-8
Автор произведения Чарльз Уилан
Издательство Asaxiy books
Ушбу модель шахсий манфаатга тийиқсиз интилиш ачинарли оқибатларга олиб келишини тушунтиради. Хусусан, бу қайта тикланадиган табиий ресурслар, масалан, балиққа ҳам тегишли. Мисол учун, Атлантика қилич балиқларини овлашда ҳар мавсумда чекловлар ўрнатилади, натижада овланган балиқ миқдори барқарор бўлади, ҳатто ошиши ҳам мумкин. Балиқлар сони ошиши эса балиқчиларга қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилади. Аммо қилич балиқларни битта одам овламайди, шу сабабли қилич балиқларни ким тутаётгани ва қанча тутаётганини тартибга солиш анча мураккаб. Натижада бир-биридан мустақил бўлган балиқчилар юқорида таърифланган дилеммадаги каби тергов остида қолган маҳбусларга ўхшаб ҳаракат қила бошлайди. Уларда иккита йўл бор: ёки атроф-муҳитни асраш мақсадида овни чеклайди, ёки қилич балиқларни иложи борича кўпроқ овлайди. Хўш, қайси бирини танлашади?
Маҳбус дилеммасига таяниб қуйидагича башорат қилса бўлади: балиқчилар энг фойдали натижага эришиш учун бир-бирларига ишонишлари керак, аммо улар бирбирларига етарлича ишонишмайди ва шу сабабли ҳам уюшиб ҳаракат қилишмайди. Род Айленддаги балиқчи Жон Сорлиэн “New York Times”га тобора камайиб бораётган балиқ популяцияси ҳақида шундай дейди: “Бугун менинг бирдан-бир мақсадим – денгизга чиқиб, иложи борича кўпроқ балиқ овлаш. Менда балиқ популяциясини сақлаб қолиш учун ҳеч қандай рағбат йўқ, чунки мен тутмаган балиқни барибир бошқа биров тутади”47. Натижада дунёда тунец, треска, қилич балиқ ва омар қисқичбақаси камайиб бормоқда. Айни пайтда сиёсатчилар молиявий қийналган балиқчиларни турли субсидиялар билан боғлаб, вазиятни янада чигаллаштирмоқда. Субсидиялар уларни балиқчилик саноатида ушлаб туриш учунгина хизмат қилади, йўқса, айрим балиқчилар бу ишни ташлашлари мумкин.
Баъзан одамларни ўзларидан қутқариш керак. Бунга Австралиянинг жанубий қирғоғида жойлашган Порт Линкольн шаҳридаги қисқичбақачилик жамияти – яхши мисол. Ўтган асрнинг 60-йилларида улар омар қисқичбақасини овлаш учун ишлатиладиган тузоқлар сонига чеклов белгилашди ва бу тузоқлардан фойдаланишни истайдиганларга лицензия сота бошлашди. Ўшандан бери қисқичбақа овлашни истаган ҳар бир киши бошқа қисқичбақа овчисидан лицензия сотиб олиши керак. Умуман олганда, овга қўйилган чегара омар қисқичбақаси популяциясини сезиларли оширишга хизмат қилди. Таъкидлаш жоизки, Порт Линкольн қисқичбақа овчилари ҳозирда америкалик ҳамкасбларига қараганда камроқ ишласа-да, улардан кўра кўпроқ қисқичбақа овлайди. Шу билан бирга, 1984 йилда 2 минг долларга сотиб олинган лицензиянинг нархи ҳозир 35 мингга яқинлашиб қолган. Австралиялик қисқичбақа овчиси Дэрил Спенсер “The Times” газетасига берган интервьюсида шундай дейди: “Нима учун балиқчиликка зарар етказишим керак? Бу менинг нафақа жамғармам. Уммонда омар қисқичбақаси қолмаса, менга ҳеч ким овлаш тузоғи учун ўттиз беш минг доллар тўламайди. Агар ҳозирда мавжуд ресурсларни талон-торож қилиб, балиқларни қириб юборсам, ўн йил и
47
John Tierney, “A Tale of Two Fisheries,” New York Times Magazine, August 27, 2000, p. 38.