ТОП просматриваемых книг сайта:
Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Отахон шаҳзоданинг енгилтаклигидан ранжисалар ҳам индамай қолавердилар.
Орадан йиллар ўтди. Дашт анорзорга айланди. Шаҳзоданинг отаси вафот этиб, тахтга ўтирди. Куз кунларининг бирида шоҳ шу анорзор ёнидан ўта туриб чанқоғини босишни ихтиёр қилди, боғбонни чақириб, бир пиёла анор суви сўради. Ажабки, даштга ниҳол экаётган отахонни танимади. Отахон ичкари кириб, анорни сиқиб, шарбатни шоҳга тутди. Шарбат шоҳга тахир туюлиб, бошқа анорни сиқишни буюрди. Иккинчиси чучук туюлди. Кейингилари ҳам ёқмай ғазабланди-да: «Ҳой чол, қандай бефаросат одамсан, шарбатни аввал ўзинг тотиб кўриб, кейин менга узатмайсанми?» – деди.
– Узрлиман, шоҳим, мен тотиб кўра олмайман, – дедилар отахон.
– Нега? – деб ажабланди шоҳ.
– Агар мен ҳатто бир томчисини тотиб кўрсам ҳам, сизнинг хотинингиз талоқ бўлиб қолади.
Шунда шоҳ отахонни таниди, ёшлигида айтган гапини ҳам эслаб, отдан тушди. Умидсизлик билан яшашнинг нақадар ёмон эканидан хижолат бўлиб, узр сўради.
Агар пардоз-андозга берилган, янги-янги кийим-кечакка маҳлиё бўлсангиз, келин туширгач, бу одатлардан қайтинг. Камтар ва сипо бўлишга интилинг. Агар пардоз-андозни аввалгидай давом эттирсангиз, келинингиз сиздан ибрат олади ва ўртада ўзига хос мусобақа бошланади. Бу ноўрин мусобақанинг натижаси эса орага совуқлик тушиш билан якунланади. Келинингизга ўхшаб кийинишга интилсангиз, пардоз қилсангиз атрофдагиларга кулги бўлишингиз ҳам мумкин.
Келинингизнинг ҳомиладорлигини билган дақиқангиздан бошлаб, унга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг. Муносабатингиз яхши бўлса, янада меҳрибонроқ бўлинг. Ғашланиб юрган бўлсангиз, бу иллатни нари қилинг. Келинингизнинг кўнгли нимани тусаса, муҳайё қилишга урининг. Келинингиз ҳолдан кетаётган бўлса, кўп ётса, уни дарров ялқовликда, айёрликда ёки эркаликда айбламанг. Ўзингиздаги ҳомиладорлик жараёни енгилроқ ўтгандир, келинингизники оғирроқдир, шуни ҳисобга олинг. Келинни ўзингизча даволашга киришманг. Врач “Қони камайиб кетибди”, деса, “Менам шунақа бўлганман, ерёнғоқ есангиз ўтиб кетади”, деб табиблик қилманг. Билингки, сиз келинингизга эмас, набирангизнинг соғлом туғилиши учун хизмат қиляпсиз, меҳрибонлик кўрсатяпсиз. Яхшилигингизни келинингиз билмаса (шундай бўлишидан Аллоҳ сақласин!), набираларингиз билади, улардан роҳат кўрасиз.
Агар оилангизни ҳаловат тарк этаётган, барака эса кетаётган бўлса, уйга ҳаром луқма кириб келяптими ё йўқми, аниқланг. Ҳаромнинг катта-кичиги бўлмайди. Биргина луқма бўладими ё бир вагонми – фарқсиз, бошга бало келтиради. “Ҳаром”нинг луғавий маъноси “тақиқлаш”дир. Яъни Аллоҳ тақиқлаган барча нарсани тилимизда “ҳаром” дейилади. Ҳаром ҳам моддий, ҳам маънавий-руҳий бўлади. Тўнғиз гўшти, ароқ, афюн, “бисмиллаҳ”сиз сўйилган жониворларнинг гўштидан тайёрланган турли таомлар, порахўрлик, судхўрлик – ҳаром. Зино (жумладан, кўз зиноси ҳам), сўкиш, қарғаш, иғво, бўҳтон, ғийбат, фитна – ҳаром. Айтайлик, сиз бир юз бир минг сўм сарф қилиб, таом тайёрладингиз. Юз минг сўмни ҳалоллик