ТОП просматриваемых книг сайта:
Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Гиёҳвандлик ва майхўрлик диний томондан тақиқланган – ҳаром қилинган. Кашандалик очиқ тақиқланмаган бўлса-да, берилган улуғ неъмат – саломатликка зарари борлиги учун ҳам ҳаромдир, десак бўлади. Муҳтарам уламоларимиз нифоқ чиқмасин, дебми, бу ҳақда узил-кесил фатво бермайдилар. Лекин туркманларнинг улуғ шоири Махтумқули ҳазратда аниқ фикр билдирилган:
Қуръон ичра хабар берди, билинг, дўстлар,
“Кашанданинг жойи дўзах бўлар эмиш”…
Биров айтса: “Нос, чилимнинг гуноҳи йўқ”,
Уммат эмас, бундай одам бўлар махлуқ…
Расул деди: “Ҳазар айланг кашандадан,
Яқинлашманг, бало юқар у бандадан,
Ўзи тортар жазосини бу зормандадан,
Юзин кўрманг, жойи дўзах бўлар эмиш…”
Бу сатрларга изоҳнинг ҳожати йўқдир. Сигарет, сигара, папирос, чилим – буларнинг барчаси айниқса ёшлар саломатлиги учун хатарлидир. Бу балолардан аввало катталар қутулиб олишлари, сўнгра эса ёшларни ҳимоя қилишлари шарт. Гиёҳвандлик ҳаётни тезлик билан қисқартирса, кашандалик аста-секинлик билан таъсир қиладиган заҳардир. Ўпка, нафас йўли, оғиз бўшлиғида уйғониб, оқибат ўлим билан якунланадиган саратон касаллигига кашандалик сабаб эканини ҳамма билади. Аммо билса-да, ўзини тўхтата олмайди. Айниқса бола чоғида ўрганиб қолганларнинг аҳволи оғир: ташлагиси келади, лекин иродаси заифлик қилади.
Педагогика университетида аянчли манзарага гувоҳ бўлдим. Танаффусга чиққан қизлар ҳовлида сигарет тутата бошладилар. Уларга ҳеч ким танбеҳ бермади. Диққат қиляпсизми, бу манзара Педагогика университетида бўляпти! Бир йилми ё икки йилданми кейин бу кашанда қизлар мактабларга бориб ўқитувчилик қиладилар. Тошкентнинг қоқ марказида бир мактаб бор, кўп ўқувчиларни машинада олиб келиб қўйишади. Демак, бу ерда хос оилаларнинг фарзандлари ўқийдилар. Бир куни дарс тугаган пайтда мактаб яқинидан ўтиб қолдим. 14-15 ёшли ўқувчилар кўчага чиқиб, бир-бирларини сигарет билан меҳмон қилдилар. Янада афсуски, булар орасида ҳам қизлар бор. Авваллари мактаб ўқувчилари муаллимлардан қўрқардилар, ҳожатхонага кириб, беркитиб чекардилар. Энди қўрқув кўтарилибди шекилли…
Сиз иффатли, оқила аёлсиз. Пок номингизга гард юқтирмаслик чораларини кўриб юрасиз. Қайнота ва келин орасидаги шармандали ҳолатлар ҳақида сўз юритдим. Қайнона ва куёв орасида ҳам “ишқ-муҳаббат” борлиги ҳақида балки эшитгандирсиз. Қайнота-келин яқинлигида кўпроқ келин, қайнона-куёв муносабатида эса кўпроқ қайнона айбланади. Бундай айблов адолатсизликдир. Яқинликка интилиш қайси томондан бошланганидан