ТОП просматриваемых книг сайта:
Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов
Читать онлайн.Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4
Автор произведения Тохир Хабилов
Издательство SHARQ
Оила мўъжазгина бир жамиятчадир, бутун инсоният жамиятининг дахлсизлиги ҳам унинг жипслигига боғлиқ. Агар 3-4 келинга қайнона бўлиш саодати сизга насиб этган бўлса, шунга яраша ташвиш ҳам берилади. Сиз оқила аёлсиз, келинларингизни ўз қизингиздек яхши кўрасиз, уларнинг кўнгилларини оғритмайсиз. Келинлар ҳам сизни эъзозлашади. Лекин… овсинлар тотув эмас. Овсинларнинг тотув бўлиши – камдан-кам учрайдиган ноёб ҳодиса. Овсинларнинг ўзаро келишмовчилиги кундошларнинг нафратидан ҳам ёмонроқдир. Кундош билан олишувда хотин эрини тортиб олиши, унга ёлғиз ўзи эгалик қилиши мумкин. Овсиндан эса қутулишнинг иложи йўқ. Бир дастурхон атрофида таом есалар-да, қалблари бир-бирларига яқинлашмайди. Сизнинг ҳузурингизда бир-бирларига жилмайиб қарашлари мумкин. Лекин юракларини ҳасад ўти ёндириб туради. Сиз бу ҳолатни билиб турасиз, аммо ислоҳ қилишингиз қийин. Овсинлар бир-бирларининг устларидан мағзава ағдармасалар-да, чақимчилик қилиб турадилар. Шунга эҳтиёт бўлинг. Бу иллатни ўз ўрнида, ўз вақтида янчишга ҳаракат қилинг. Овсинларнинг бир-бирларини ёмонлайдиган гапларини эшитмагандай бўлсангиз, иллатни тўла йўқотолмайсиз. Бир келин иккинчисини ёмонлай бошлаши билан, гапини шарт бўлиб, бу иллатнинг катта гуноҳ эканини тушунтиринг. Шундай гапирингки, келин иккинчи бор бу қилиқни қилмасин.
Уч келиннинг барчасини бир хилда яхши кўриш мумкин эмас. Қайси биринидир қайсидир фазилати учун бошқалардиан кўра аълороқ биласиз. Мана шундан эҳтиёт бўлинг. Сизнинг бир хил муносабатда бўлмаслигингиз келинлар орасидаги ички нифоқни кучайтиради. Агар бу нифоқ нафратга айланса, сиз уларни бошқаролмай қоласиз.
Ҳарбий хизматга хос бир иллат бор: хизматга аввалроқ келганлар кейин келганлар устидан ҳукмронлик қиладилар. Ёшларни истаганча ҳақорат қиладилар, хўрлайдилар. Бу ҳукмронлик оқибатида баъзан турли жиноятлар ҳам содир этилади. Шунга ўхшаш ҳолат ҳар бир оилада учрайди. Акалар ва опалар укалар устидан мутлақ ҳукмронлик қилишни истайдилар. Ўзларига буюрилган ишни кичиклар зиммасига юклайдилар. Бўйсунмасалар, калтаклайдилар. Оилада шундай тарбия топган қизлар овсинлари устидан ҳукмронлик қилишни истамайдиларми? Иккинчи келин келиши билан биринчиси шу пайтгача қилиб юрган хизматларини унга юклайди: “Шунча хизмат қилганим етар, энди у ҳам эгилсин!” Учинчи келин келгач, биринчи ва иккинчилар бирлашадилар. Фикр ўша-ўша: “Шунча хизмат қилганимиз етар, энди у ҳам эгилсин!” Агар ўнинчи келин келса ҳам ҳолат ўзгармайди. Бир келинга тўққиз овсин ҳукмрон!
Бу ҳукмронликка йўл қўймаслик қайнонанинг доно гапларига, тадбирларига ва зийрак назоратига боғлиқ. Кейинги келин келмай туриб, ҳатто тўй ҳаракатлари бошланмай туриб, қайнона каттасига (катталарига): “Сиз менинг суюкли қизимсиз, энди келадиган келин ҳам қизим бўлади. Сиз овсин эмас, меҳрибон опа бўлсангиз, бизларга ҳам, Худога ҳам ёқадиган иш қилган бўласиз. Мен сизга меҳрибон она бўлишга ҳаракат қилдим. Сиз ҳам меҳрибон опа бўлишга интилинг. Хато-камчиликларга йўл қўйган пайтида иккаламиз