ТОП просматриваемых книг сайта:
Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. Сэлинджер
Читать онлайн.Название Жавдарзордаги халоскор
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-176-4
Автор произведения Дж. Д. Сэлинджер
Издательство Asaxiy books
– Менга қара, – деди у. – Бирор жойга бормоқчимасмидинг бугун кечга?
– Билмасам. Балки борарман. Нима бало, кўчада қор ёғяптими-а? – дедим унинг пальтосидаги қор парчаларини кўриб.
– Ҳа, ёғяпти. Хуллас, гап бундай. Агар кўчада муҳим ишинг бўлмаса, менга катак жакетингни бериб турсангчи-а? Нима дединг?
– Ўйинда ким ютди? – сўрадим мен.
– Тугамади ҳали, энди ярмига келди. Биз охиригача қолмадик, – деди Стредлейтер. – Беҳазил, кечқурун жакетинг керакмасми ўзингга? Мен ўзимнинг кулранг фланнел камзулимга нимадир тўкиб юбориб, расво қилиб қўйгандим-да.
– Йўқ, ўзимга керак эмаску-я, лекин сенга берсам уни буқаникидек елкаларинг билан чўзиб ташлайсан-да, – дедим мен. Аслида икковимизнинг бўйимиз тенг эди, аммо у мендан икки баравар оғир эди. Қолаверса, елкаси ҳам ўлгудай кенг.
– Чўзмайман, ишон.
У шошганча шкаф олдига борди.
– Ишлар қалай, Экли? – деб қўйди орада. Стредлейтер ҳеч бўлмаганда анчайин хушмуомалагина йигит эди. Қисман ясама, зўрма-зўраки хушмуомалалик билан бўлса ҳам, ҳар қалай, у Экли билан сўрашишни канда қилмасди.
Экли эса унга жавобан нимадир деб тўнғиллаб қўйди. Ўзига қолса индамасдиям, лекин ҳатто тўнғиллаб қўймаслик учун ҳам унинг журъати етмасди-да. Кейин менга “мен борақолай, кўришгунча”, – деди.
– Бўпти, – дедим мен ҳам. Унинг ўз хонасига даф бўлиши ҳеч қачон одамни ранжитмасди, аксинча.
Стредлейтер пальтосини ва бўйинбоғини еча бошлади. – Яхшиси, тезда соқолимни қиртишлаб олай, – деди. Унинг соқол-мўйлови жуда ўсиб кетганди. Ҳа, ўзи жуда қуюқ эди-да соқоли.
– Қаерда учрашувинглар?
– У мени янги қурилган кичик бинода кутиб турибди.
Стредлейтер совун-повун, устараларини олиб, сочиғини қўлтиғига қистирганча хонадан чиқиб кетди. Эгнида на кўйлак ва на бошқа нарса бор эди. У қип-яланғоч бўлволиб хонада юраверарди, чунки у қадди-қоматим ўта келишган деб ўйларди-да. Тан олиш керакки, чиндан ҳам шунақа эди.
4
Қиладиган муҳим ишим йўқлиги учун Стредлейтер соқолини олгунча у билан гап сотиб тураман деб ювиниш хонасига бордим. Ҳамма ўйинда эканлиги учун биздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Хона жуда иссиқлигидан дераза ойналари парланиб кетганди. Девор бўйлаб ўнтача раковина ўрнатилган бўлиб, Стредлейтер ўртадагисидан фойдаланаётганди. Унинг ўнг томонидаги раковина четига ўтирдим ва асабга ўйновчи одатимни – совуқ сув жўмрагини очиб-ёпишни бошлаб юбордим. Стредлейтер “Ҳиндистон қўшиғи” куйини ҳуштак қилиб чалганча соқол олаётганди. У қўшиқ оҳангига деярли тушолмайдиган нўноқ ҳуштакбозлардан эди, нуқул чалишга энг қийин бўлган қўшиқлар, масалан, “Ҳиндистон қўшиғи” ёки “Ўнинчи хиёбондаги қотиллик”ка ўхшашларни танларди. У қўшиқни бутунлай оёғини осмондан қилиб ташлаши мумкин эди.
Ёдингизда бўлса, Эклининг иркитлиги ҳақида гапиргандим, Стредлейтер ҳам унинг бир тури. Фақат у бошқачароқ иркит. Стредлейтер киши билмас иркит эди. У кўринишидан тартибли эди, аммо унинг устарасини