Скачать книгу

экан. Лекин-чи, юмалоқланган қорни ҳеч қаерга отолмадим. Кўчанинг нариги бетида турган машинага отмоқчи бўлдим. Аммо фикримдан қайтдим. Қарасам, машина оппоқ қорга бурканиб чиройлигина бўлиб турибди. Кейин қоримни гидрантга отишга чоғландим, чоғландим-у, қарасам, у ҳам оппоқ қорга бурканиб чиройлигина бўлиб турибди. Шундай қилиб қорни ҳеч ерга отганим йўқ. Деразани ёпдим-да, хона бўйлаб қорни янада зичлаганча, у ёқдан-бу ёққа юрдим. Бироз ўтиб, Экли ва Броссар билан автобусга чиқиб ўтирганимизда ҳам ўша қор қўлимда эди. Ҳайдовчи автобус эшигини очиб, қоримни кўчага улоқтириб ташлатди. Ҳеч кимни бежамоқчи эмаслигимни айтсам ҳам ҳеч менга ишонмади. Одамлар ўзи шунақа, ҳеч қачон сенга ишонмайди.

      Броссар ҳам, Экли ҳам қўйилаётган фильмни олдин кўрган экан. Шунинг учун бир нечта гамбургерни паққос тушириб, бироз пинбол ўйнадик-да, автобусга ўтириб Пенсига қайтдик. Ўша кинони кўрмаганимизга афсусланганим ҳам йўқ. Кери Грант чиққан қандайдир бир комедия эдими-ей, хуллас, бир тийинга қиммат нарса. Камига, аввал ҳам Бросс ва Экли билан бирга кинога тушиб кўрган эдим. Кинонинг кулгили бўлмаган жойида ҳам чиябўрига ўхшаб чийиллаб кулавериб хит қилворишганди. Уларнинг олдида ўтириб кино кўргандай бўлмайди одам.

      Ётоқхонага қайтганимизда соат энди ўн бешта кам тўққиз бўлган эди. Ошнам Броссар бриж жинниси эди, шунга қарта ўйнагани ётоқхонада шерик қидириб кетди. Экли бўлса, хонамга кира қолди. Фақат Стредлейтер ўриндиғининг тутқичига ўтириш ўрнига башарасини шундоқ ёстиғимга тўғрилаб каравотимга ястаниб ётиб олди. Кейин минғир-минғир товушда нималарнидир вайсашга ва бўжамаларини сиқишга ўтди. Неча марталаб гап орасида менга малол келаётганини қистириб ўтсам-да, ундан қутулишнинг ҳеч иложи бўлмади. Ўтган ёзда бирга ётган қандайдир ойимқизи ҳақида минғир-минғир гапириб ўтирди. Олдинлари ҳам бу ҳикоясини юз марталаб чайнаган. Лекин ҳар сафар ҳар хил қилиб айтарди. Бир гапида у амакиваччасининг “Бюик”ида қизнинг хуморини қондираётган бўлса, кейинги гапида тахтакўприк остида ўша ойимчани “осмонга учираётган” бўларди. Табиийки, бунинг турган-битгани ёлғон эди. У яқинлик қилиш тугул ҳеч қачон аёл зотига яқин йўламаганди. Ҳатто бармоғининг учини ҳам теккизмаган бўлса керак. Охири бўлмади, унга очиқчасига Стредлейтерга иншо ёзиб беришим кераклигини, шунга диққатимни жамлашим зарурлигини, бунинг учун эса у туёғини шиқиллатиши кераклигини айтдим. У доимгидек бироз пайсалга солди-да, ниҳоят хонасига даф бўлди. У кетгач, пижамамни кийдим ва ванна халатимни устимга илиб, бошимга ов қалпоғимни қўндирдим-да, иншо ёзишга ўтирдим.

      Гап шунда эдики, мен тасвирлагани Стредлейтер айтгандай хонами, уйми ёки бошқа бирор нарсани ўйлаб тополмадим. Уй ва хоналарни тасвирлашга кўзим учиб тургани ҳам йўқ эди ўзи. Шунинг учун укам Эллининг бейсбол қўлқопи ҳақида ёза қолдим. У роса васф қилгулик матоҳ эди. Чин сўзим. Укам Эллининг чап қўлга кийиладиган бейсбол қўлқопи бўларди. Ҳа, у чапақай эди. Тасвирлашга лойиқ жиҳати қўлқопнинг

Скачать книгу