Скачать книгу

уни қўлига олиб кўзи тешилгудек қараган бу баччағар. Қараб тўйгач эса ҳар доим расмни олган жойигамас, бошқа ерга қўйиб кетади. Атайин шундай қиларди. Буни сезиш қийинмасди.

      – Ҳеч ким ютмади дейсанми? Қанақасига?

      – Палакат босиб анави лаънати қиличлар ва аслаҳаларни метрода қолдириб кетибман.

      Ҳалиям унга бош кўтариб қараганим йўқ эди.

      – Метрода дегин, вой худойим, юкларни йўқотдим демоқчимисан?

      – Биз бошқа метрога тушиб кетибмиз. Шуни деб мен бўзчининг мокисидек бориб-келиб девордаги лаънати харитага қараб туришга мажбур бўлдим.

      У ёнимга келди-да, ёруғликни тўсганча рўпарамда безрайиб туриб олди.

      – Ҳой, сен киргандан бери мана шу битта гапни йигирма марта қайтадан ўқидим.

      Эклидан бошқа исталган одамга айтилса, бу гап етиб борарди. Лекин унга эмас.

      – Улар энди сенга пулини тўлаттиришармикан, нима дейсан?

      – Билмасам, менга нима. Ўтирволсанг бўлмайдими-а, бола пақир, соя қилиб турибсан!

      Бола пақир десам Эклининг тепа сочи тикка бўлиб кетарди. Шунда у ўзининг ўн саккиз, менинг эса ўн олти ёшлигимни айтиб аслида мен ёш болалигим тўғрисида вайсарди. Бу сафар ҳам бола пақир деганим учун унинг тоза жини қўзиди.

      Рўпарамдан жилмай тураверди. Унга бирор ишни қилишни айтсанг, ўша заҳоти қиладиганлардан эмасди. Тўғри, барибир у четга ўтарди. Лекин агар сен айтсанг, буни пайсалга солиши аниқ эди.

      – Нима бало ўқиб ўтирибсан ўзи? – деди у.

      – Битта китоб-да.

      Китобнинг номини кўриш учун қўли билан китоб муқовасини ўгириб қаради.

      – Яхши китобмикан?

      – Ҳм, айниқса боядан бери ўқиб турган гапим жуда зўр экан.

      Ҳушим келса чақиб-чақиб олишдан ҳам тоймайман. Лекин у хомкалла буни барибир илғаб ололмасди-да, эҳ! У яна хонада ивирсиганча Стредлейтернинг ва менинг буюмларимизни титишни бошлади. Ахийри китобни полга ташладим. Эклига ўхшаган хирапашша ёнингда экан, ҳеч бало миянгга кирмайди. Бу шунчаки иложсиз.

      Ўриндиққа маҳкам ўрнашиб олдим-да, худди катта холасиникида ялло қилиб юрган Эклини кузатишга тушдим. Нью-Йоркка қилган сафаримиз роса толиқтирган шекилли, эснаш келаверса денг. Шундан кейин ўзимни жинниликка сола бошладим. Баъзида зерикмайин деб шунақа томошалар ҳам кўрсатиб тураман. Ов қалпоғимни соябонидан тортиб пешонамга, кейин эса бир йўла кўзларимга туширдим. Қарасам, ҳеч балони кўролмай қолдим.

      – Менимча кўр бўлиб қолдим! – дедим хириллаган товушда. – Вой, ойижон, ҳеч нарсани кўрмаяпман!

      – Ё Худо, томинг кетганга ўхшайди сени.

      – Онагинам, қўлингни бер! Нега менга ёрдамга келмайсан?

      – Худо ҳақи, ёш бола бўлма.

      Мен қўлимни ёзганча, аммо ўрнимдан жилмасдан кўзи ожизлардек пайпаслана бошладим. Тинмай “онажон, қўлимдан тутсанг-чи, онам” деб ингранавердим. Албатта, мен шунчаки унинг асабига тегаётгандим. Бу қилиқдан баъзида бангилардек кайф қилардим. Қолаверса, бу Эклини ўлгудай жаҳлини чиқараётганди. Нима қилай, Эклини кўрсам қитмирлигим

Скачать книгу