Скачать книгу

келмаганди. Тинмай нарсаларни эсимдан чиқарип қўяппан хатто даптаримга ёзсамхам эсимдан чиқип қоляпти буни уйласам кайфиятим тушип кетяпти. Кинниан хоним менга сабирли бўл деганди лекин мен чарчадим сабирим тугади. Тинмай бошим оғрияпти. Яна ўзими новвойхонамда ишлагим келяпти ҳисоботлар жонимга тегди уларди ёзгим кемаяпти.

      20 март

      Новвойхонага ишка қайтяппан. Духтр Штраусди айтишича бу энг яхши йўлмиш лекин барибир хам аперасия хақида хичкимга айтма деди. Хар куни иштан кейн лабараторияга 2 соатка келип хархил текширувлардан ўтишим керекакан яна тестлар хам ечишим керекакан. Бу ишимга улар менга худди ойликдақа пул тўлашадикан аперасияга пул берган Уэлберг жамғармасидеги одамлар шунде депти. Мен халиям Уэлберг нмалигини билмиман. Кинниан хоним чунтиришка уринди лекин мен чунмадим. Ақилли бўлип қолмасам хам пул тўлашкани бироз ғалати туйиляпти менга. Лекин ойлик беришса мен хар куни лабараторияга боришка таййорман. Ёзишга жуда қийналяппан.

      Ишка қайтятканимдан раса хурсанман чунки уеттеги ишими мен билан бирга ишледиган дўстларими раса яхши кўраман. Энди дойим чўнтагимда кичкина даптарча олип юраман духтр Штраус бироннма эсласен тезда даптарга ёзиб қўй деди. Ва мен энди хар куни ҳисобот ёзишим шартмас фақат бироннма хақида ўйласам йоки бироннма эсимга тушса йоки бирон ажойип нарса содр бўлса ёзаман. Менимча хичқанақа ажойип нарса содр бўлмеди таржиба хам ўхшамадию. Духтр Штраус яна Кинниан хонимга ўхшап сабирли бўл Чарли рухини туширма ақилли бўлятканин ўзинга билинмеди ва бунга кўп вақит керек бўлади деди. Элжернон ўзини олдинги холатидан 3 мартта ақилли бўлип кетишигаям анча узоқ вақит керек бўлганакан.

      Демек Элжернон мендан ақиллилигини сабаби ва пойгада дойим ютип қўйишини сабаби аперасия. У раса ажойип чичқон ва аперасиядан кейин узоқ вақит ақилли қолишиям ажойип экан. Мен буларди билмагандим. Демек мен одди чичқонди лаберентта осонгина ютип қўяоламан. Балки кейинроқ Элжернондан хам ўтип кетарман. Зўр бўлса керак. Духтр Штраус айтишича Элжернон бутин умирга ақилли бўлип қолиши мумкинакан менга хам бирхил аперасия қилишкану демек менда хам имконият бор.

      21 март

      Бугун новвойхонада мазза қилдик. Жо Карп болларга қарап эй қарела Чарлини орқа тарафига мия ўрнатип қўйишипти деп раса кулди. Унга раса яқинда ақилли бўлип қолишими айтким келди лекин прафеср Немур айтма деганди. Фрэн Рейли бўлса Чарли сен эшикди қўлин билан очмашин керек деганди мен мазза қилип кулдим. Улар хамаси мени чин дўстларим ва мени раса яхши кўришади.

      Иш кўп. Мен йўқлигимда хичким новвойхонани яхшилап йиғиштирмапти чунки олдин мен йиғиштирардимда лекин нонларди ташигани Эрни исимли янги ишчи олишипти бу ишдиям олдин мен қилардим. Жаноб Доннер мен дам олип ўзимга келгунимча у болани ишдан чиқарме тураркан. Мен унга йиғиштириштиям қилаоламан нон ташишдиям қилаоламан десам хам болани ишта қолдирди.

      Мен нма қиле деб ундан сўрасам жаноб Доннер елкамга урип Чарли неччига киргансан

Скачать книгу