ТОП просматриваемых книг сайта:
Элжернонга аталган гуллар. Дэниел Киз
Читать онлайн.Название Элжернонга аталган гуллар
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-193-1
Автор произведения Дэниел Киз
Издательство Asaxiy books
Мен бошқатирмани йечолмаяткандим чунки у кичкина кичкина бўлакларга бўлинип кетканди ва бўлклар тешикларга мос тушмасти. Битта ўйин вароқтаги хархил чизикли уйин эди уни бир тарафида СИТАРТ ва бир тарафида ФИНИШ турарди. Барт бу ўйинди номи ЛАБЕРЕНТ деб айтти мен СИТАРТТАН бошлаб ФИНИШКА чизқлардан чиқмастан қалам билан юргизип боришм керекиди.
Мен чунмадим ва биз кўпкина вароқларди пачағини чиқардик. Сўнг Барт юр лабараторида сенга биннарса кўрсатам балки чунип коларсан деди. Биз 5-қаватга чиктик ва уерда кўпкина хайвонлар ва қапаслар бор битта хонага кирдик. Уерда маймунлар ва чичконла бориди. Хонада ғалати хит келарди ҳудди ахлатхонадақа ва уерда хайвонлар билан ўйнайдигон кўпкина оқхалатли одамлар юрарди мен бирнчи уер дўкон деп ўйлаппан лекин улар хич ҳаридорларга ўхшамарди. Барт қапастан оқ чичқон чиқарип менга кўрсатти. Чичқонни исми Элжернон экан ва лаберент ўйинига зўр ўйнеди экан. Мен унда менгаям кўрсатчи деп сўрадим.
Барт Элжернонни кўпкина бурилишлари ва деворлари ва қоғосдегидек СТАРТ ва ФИНИШ бўлган катта қутига қўйип юборди. Барт қўл саотини чиқарип Элжернон эшигини очип қани олға Элжернон деди. Чичқон 2 йоки 3 марта мўйловлари билан нманидур хидлап югиришни бошлади. Бирнчи у тўғрига қарап югирди лекин кейн қараса югиролмаяпти кейин яна орқага қайтип мўйловлари билан нманидур хидлаб бошқа тарапка қарап югурип кетти. Барт мени худди шунде қилиб қоғосдеги лаберенттан чиқишими хохлаганди. Чичқон буни қилолмеди деп ўйлаганимдан кулип юбордим. Лекин Элжернон тўғри югурарди чунки у ФИНИШка карап югурарди ва бирдан чийилаган овоз чиқарип юборди. Барт чичқон хамасини тўғри қиганидан хурсан бўлятканини менга айтти.
Ха аййор чичқонча деб ўйлап қўйдим мен.
Элжернон билан пойга ўйнагин келяптими деп мендан сўради. Мен албата дедим ва у ўзида илектир қалами билан бошқа тахтада чизилган янги лаберент борлигини айтти. Элжернонни лаберентини меникига ўхшаб ўзгартирип қўйишини айтти.
У Элжернон лаберентидеги деворлар жойларини алмаштирди уларни алмаштирса бўларкан. Кейин у менга илектир қаламни берип уни қанде қилип лаберент бўй-лап юргизиш кереклигини чунтирди. Илектир қаламди тахтадан қўтармаслик керекакан. Бўлмаса озгина тўк уриши мумкинакан. Мен унга камроқ қарашка харакат қилдим ва раса қўрқдим.
У олға деганда мен турган жойимда туравердм чунки қаекка юришти билмадим. Кейин Элжернонни чийилаганини эштип қолдим у қаеккадур югурип кетятканди. Мен қаламди юргизишти бошладим лекин дойим ўртада тўхтап қолдим ва СИТАРТка қайтишка мажбур бўлдим лекин бошқа йўл билан юрсам хам яна СИТАРТка қайтишка тўғри келди ва мен илектир қаламдан