Скачать книгу

менга бошқа хамшира қараяпти. У кўк кўзли ва сариқ сочли Люсил исимли гўзал хамшира экан. У менга ҳисоботларимга уни ёзишим учин исимини тўғри ёзишти ўргатти. Ҳилда қаерда деп ундан сўрасам у туғруххонага кетканини айтти. Уерда хамширалар кўп гап сотсаям хичнма бўмедикан. Туғруххона нмалигини чунмастан ундан сўрасам уерда чақалоқлар туғулишини айтти. Кейин чақалоқлар қанде пайдо бўлади деп сўрасам нмагадур Люсил Ҳилдага ўхшап қизарип кетти ва кимнидир исиғини ўлчаши кереклигини айтип чиқипкетти. Хичким менга чақалоқлар хақида айтип берма-гандида. Балки ақилли бўлип қолганимда ўзим билип оларман. Бугун Кинниан хоним мени олдимга келди ва Чарли ахволин жудаям яхшига ўхшаяпти деди. Ўзимни яхши хис қилятканими лекин хали ақилли бўлип қолмаганими унга айттим. Мен аперасиядан кейин кўзларимдан боғичларди ечишканда бир зумда ақилли бўлип кўпкина нарсалади биладигон одам бўлип қоламан деп ўйлодим.

      Афсус унақамас Чарли деди у. Бирданига ақилли бўлип қолмесан бунга қатиқ харакат қилишин керек деди. Мен буни билмаппан. Харакат қилиш керек бўлса аперасияни унда нма кереки бор. Аниқ билмадиму лекин энди бироннмани ўқисен у нарса эсинда қолади олдин эсинда қолмасдию деди Кинниан хоним. Тўғри олдин мени хотирам яхшимасти.

      Лекин менга бу гап унча йоқмади. Мен аперасиядан кейин бирзумда ақилли бўлип қолип новвойди ёрдамчиси бўлип ишлеман деп орзу қиляткандим. Кейин ота онами топмоқчиман. Улар мени ақилли бўлип кетканими кўрип раса хайратланишса керек онам доим ақилли бўлишими хохларди. Кинниан хонимга қатиқ харакат қиламан деп вада бердим. У бошими силап сенга ишонаман Чарли деди.

      8-ҳисобот 15 март

      Мен шифохонадан уйга қайттим лекин ишни хали бошламадим. Хичнма ўзгармаяпти. Элжернон билан миллионлап пойга қилидик ва кўпкина тестлар ечтик. Бу чичқонча мени дойим ютип қўйгани учин ундан нафратланаман. Прафеср Немур тинмай ўзини текшртирип тур ва чичқон билан пойга ўйнаштан тўхтама деди. Уларди лаберентлари жуда жиннича. Эркеклар ва айоллар бор расимларди томоша қилишти яхши кўраман лекин улар хақида ёлғон тўқигим келмаяпти.

      Тинмай ўйлап нарсаларни эслап қолишка харакат килганим учин бошим раса оғрияпти. Духтр Штраус хам ёрдам бераман деп ёрдам бермаяпти. Нма хақида ўйлашим кереклигини ёки қачан ақилли бўлип қолишими айтмаяпти. У фақат мени хонасидеги курсига ётип бирнмаларни гапиришка мажбурлаяпти.

      Кинниан хоним базида мени кўргани колежга келип турипти. Хичнма ўзгармаяпти дедим унга. Эх қачан ақилли бўлип қоламаникин. Чарли сабирли бўл бунга озгина вақит керек деди Кинниан хоним. Секин ақилли бўлип қоласан лекин ўзин буни сезмайсан. Барт унга Чарли яхши тарафка ўзгаряпти депти. Мен барибир пойгалар тестлар ҳисоботлар хамаси жинни кетти нарсалар деп ўйлаяппан.

      16 март

      Барт билан колеж ошхонасида тамади қилдик. Уерда раса ширин овкатла бор лекин мен уларди бепул оламан. Ошхонада ўтирип талабаларди кузатишти ёқтираман. Базида улар кулип гаплашишати лекин

Скачать книгу