Скачать книгу

ва қандедур хафсаласис одамлар. Чарли эса унде эмас уни характири яхши ва қизиқишиям бор ва дойим ҳизматка таййор туради.

      Бундан кейин прафеср Немур духтр Штрауска эсиздан чиқармен Чарли тарихда биринчи матта онги хирургик йўл билан ривожлантирилган одам бўлади деди. Духтр Штраус жуда тўғри яна каердан бунчали ўқишка хохиши ва мативассияси бўлган омини топамиз деди. Қарен ўзини даражаси учин ўқиш ва ёзишни жуда яхши ўрганган деп қўшип қўйди яна.

      Уларни кўп гапларини чунмадим чунки улар жуда тез гапиришятканди лекин менмча духтр Штраус мен тараф прафеср Немур бўлса менга қаршиди.

      Барт Алиса Киннианни айтишича унда ўқишка иштиёқ бор деди. У биздан ўзига ёрдам беришимизи ёлворип сурарди. Барт тўппа-тўғри айтди мен ростан хам ақилли бўлгим келятканди. Духтр Штраус озгина уяқдан буяққа юрдида бизга айнан Чарли керек деди. Прафеср Немур пешанасини қашлап бурнини артип ха балки сиз тўғри айтяткандурсиз деп духтр Штраус гапига рози бўлди. Лекин Чарлига таржибани йомон тарафлариням чунтиришимиз керек.

      У бу гапларди айткандан кейин мен шунде хурсан булип кеттмки менга бунчали яхшилик қиляткани учун бориб уни қучоқлап олдим. У мени харакатлармдан бироз қўқиб кетти шекили.

      Чарли биз буни устида кўп ишладик лекин фақат хайвонларда синап кўрганмис масалан чичқон Элжернонда деди прафеср Немур. Таржиба соғлиғинга йомон тасир қилмаслигидан ишончимиз комил лекин қолгани хақида бир нма деяолмиман. Таржибамиз мувафақятли бўлмаслиги эхтимоли борлигини билишингниям истардим бунде бўлса хичнма бўмеди. Йоки тасир вақтинчали бўлиши мумкин ва кейин холатинг хозиргидан хам ёмонлашип кетиши мумкин. Нма деятканими чуняпсанми. Балки сени Уорренни уйига жунатворишимизга тўғри келар.

      Менга фарқи йўқ чунки мен хичнмадан қўрқмиман дедим. Мен жудаям кучлиман ва дойим яхши нарсалар қиламан бундан ташқари менда оматли қуйон панжаси бор ва мен хичқачон ойнек синдрмаганман. Бирматта товоқ қўлимдан тушип кеткан лекин бу хисопмас.

      Чарли агар хичнма ўхшамасаям сен илм фан ривожланишига катта ҳисса қўшяпсан деди духтр Штраус. Бу тачрибани кўпмартта хайвонлар билан ўткиздик лекин сен тачрибада иштирок эткан биринчи одам бўласан. Рахмат духтр Штраус Кинниан хоним айтканидей менга имконият берганиздан афсусланмес дедим. Тўғриси. Аперасиядан кейин ақилли бўлишка харакат қиламан. Қаттиқ харакат қиламан.

      6-ҳисобот 8 мар

      Мен қўрқяппан. Коллиж ва тибий мактапда ишледиган кўпчилик менга бахт тилагани келдилар, Барт гул олип келди ва булар писихалогия бўлимидан совға деди. У менга омат тилади. Оматим чопишига раса умит қиляппан. Менда оматли қуйон панжаси бахтли пенни ва тақа бор. Духтр Штраус бунчали ирим сиримларга ишанма деди. Бу фан. Фан нмалигини билмиман лекин хаммаси тинме шу сўзни ишлатишади. Балки у менга омат олип келар. Лекин мен барибр оматли қуйон панжасини ва пеннини тешик билан қўлимда ушлап туриппан. Тешик пеннида қўлимдамас. Тақаням ўзим билан бирга олиполгим келди лекин у жудаям оғир шунга уни куртками

Скачать книгу