Скачать книгу

қўшилишидан ташкил топади, осмон жисмларини ҳам алоҳида, мустақил нарсалар деб эмас, шу тўрт унсурдан таркиб топади, дейди [7. -42 б].

      Материкнинг турли минтақаларида ана шундай тўрт унсурнинг миқдори турлича бўлишлиги ушбу минтақаларнинг табиий-иқлим шароитларини ҳам, ҳайвонот ва наботот оламини ҳам, инсонларнинг яшаш турмуши, мижози ва урф одатларини ҳам турли туман қилиб юборган.

      Демак, «Чор унсур"ни бутун оламнинг моддий асоси, оламдаги барча ўзгаришлар ва ҳаракатларни эса ушбу тўрт унсурнинг ўзаро турлича бирикувидан вужудга келган воқеликдир, деб тушуниш мумкин.

      Чор унсур таълимотининг моҳияти эса ушбу тўрт унсурнинг бирикуви, ўзаро таъсирида ва яхлитлигида муайян қонуниятларнинг ётиши ва уларнинг ҳам ўз навбатида коинот уйғунлигига боғлик эканлигидадир. Зеро чор унсур ана шу уйғунлик бағрида воқедир. Инсон турмуши ва ҳаёти, унинг бунёдкорлик ишларининг асоси ҳам айнан шу уйғунлик ва мутаносибликка алоқадордир.

      Шарқ сарзаминида фалсафий мушоҳада кўп минг йиллик тамаддун ҳосиласи ўларок, аввалбошдан Миср, Сурия, Ироқ, Марказий Осиё, Ҳинд ва Эрон халқларига хос бўлган. Шарқ цивилизацияда ҳеч қачон дин ва фалсафа бир-биридан ажратилмаган. Фалсафа диний таълимот мағзига жо булган.

      Шунинг учун шарқ халқлари фалсафасини, унинг тамойил ва мезонларини юнон фалсафасига қўлланган ёндошувлар тизимидан келиб чиқиб ўрганиш нотўғри бўлади. Шарқликларнинг дунёвий қарашлари ўша даврлар шароитига мос бўлган кўринишда, содда мулоҳаза, тушунча ва ривоятлардек туюлса-да, рамз ва ишоратларга бой, чуқур маънога эга бўлган.

      Албатта, мулоҳазалар фалсафа эмас, аммо уларнинг шарҳи фалсафага хос мантиқий ёндошувларга олиб келади. Уларнинг асосида шарқ халқларининг бизга номаълум оламларни тушуниш ва талқин қилиш ҳаракати ётадики, бу ўша даврларнинг фалсафаси эди. Буни биз мистика ёхуд илоҳиёт деб аташга одатланганмиз.

      Бу илмни ўша тамаддун даражаси ва диний-илохий қарашлар тизимини шакллантирган шарқ шароитларидан келиб чиқиб ўрганиш жуда муҳумдир. Зеро, улардаги айрим етакчи ғоялар ер юзининг турли минтақаларида, турли даврларда, турли кўриниш ва шаклларда учрайдиган диний илоҳий назарияларда бир хиллигини кўрамиз.

      Веда ҳақиқатларидан суйлаган ва Рухларнинг ўлмаслиги таълимотини ёйган файласуф брахманлар, Худонинг инсонда зуҳр этиш ғоясини тарғиб этган, христианлар, барча фалсафий-диний қарашларни зардуштийлик асосига қуйиб, Нур ва Зулмат манбаларини кўрсатишга ҳаракат қилган монийлик тарафдорлари юқорида зикр этилган даврларда қадимдан яшаб келганлар. Уларнинг қарашлари нафақат бир-бирига таъсир этган, балки бири иккинчисидан озиқланган. Шундай қилиб, қадимда Шарқда шаклланган «Чор унсур» таълимоти Ғарб давлатларида яшовчи халқлар тафаккурига ҳам таъсир қилган [27.– 64 б].

      «Чор унсур» таълимотига хос уйғунлик

      Ҳалкимизда Аллоҳ илк инсонни (Одам ота ва Момо ҳавони) лойдан, яъни тупрокдан яратган, сўнгилари эса сувдан яралган деган ибора бор. Қуръони каримнинг «Торик»

Скачать книгу