Аннотация

Мазкур ўқув қўлланма олий таълим муассасаларининг архитектура ва шаҳарсозлик ва бошқа йўналишлари бўйича магистратура босқичи ва «Илмий тадқиқот методикаси» ўқув фани талабалари учун мўлжалланган.Қўлламада илмий тадқиқот усулларининг асосий тушунчалари, ўрганишнинг ташкилий асослари очиб берилган. Умумлаштирилган шаклда илмий маълумотларни қидириш, тўплаш ва қайта ишлаш тизимининг хусусиятлари кўрсатилган.

Аннотация

Қўлланмада «инсон-машина- муҳит» тизимининг хусусиятларини ҳисобга олишнинг асосий тушунчалари ва асосий қоидалари, шунингдек, атроф-муҳитни лойиҳалаш жараёнида эргономик масалаларни ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилади. Эргономиканинг усуллари ва техник воситалари кўрсатилган. Aнтропометрияга қўйиладиган асосий талаблар, шунингдек, иш жойларининг эргономик параметрларини ҳисоблашда антропометрик маълумотларни ҳисобга олиш қоидалари таъкидланган.

Аннотация

Сборник научных статей обобщает материалы и публикации за 2022 год профессора кафедры архитектуры Байджанова И. С. в сферах науки и образования, архитектуры, градостроительства и как руководителя по ведению научной работы над диссертацией магистрантов, также освещается статьи отличника народного просвещения, преподавателя филологии Самандарова М. И. о формирования инновационной основы обучения русскому языку в регионах республики Узбекистан. Сборник полезен для преподавателей и магистрантов.

Аннотация

Ушбу қўлланмада инновацион тарихийлик, шунингдек замонавий табиат билан ҳамоҳанг бўлган объектлар инновацияси, шаҳар муҳитидаги бинолар ва иншоотларда инновацияларни шакллантиришдаги ривожланиш жараёни, эко-микротузилмалар ва эко-гипертузилмаларнинг инновацион биноларини шакллантиришнинг асосий талаблари ва тамойиллари кўрсатилган, Китоб архитектура соҳасида таҳсил олаётган талабалар, магистрантлар, тадқиқотчилар ва мутахассислар учун фойдалидур.

Аннотация

Ушбу ўқув қўлланмада архитектуравий лойиҳалашнинг ижтимоий асослари тўғрисида умумий маълумотлар, уларнинг шаҳарсозлик ечимлари таъсири очиб берилган, шаҳарсозлик объектларини – шаҳарсозлик тизимлари, шаҳар ва қишлоқ жойлари, уларнинг элементларини лойихалашнинг ижтимоий асослари, меъморий биноларни лойиҳалашнинг ижтимоий асослари тўғрисида тушунча берилган. Бу жараёнлар иллюстрациялар ва схемалар билан ифодаланган. Қўлланма бакалавр ва магистратурада таҳсил олаётган талабалар учун фойдалидур.

Аннотация

Бутун дунёда ҳозирги тарихий босқичда шаҳарлар минтақалар, мамлакатлар иқтисодий ривожланишида ва ҳаттоки глобал ривожланиш жараёнида роли сезиларли даражада ошиб бормоқда.Шу муносабат билан муаллифлар китобнинг сарлавҳасига «МУЛОҲАЗА: иқтисодий урбанизация» нинг умумий жараёни тўғрисида бироз фикрлар эркинлигини берди.Биринчи навбатда шаҳарларни тадқиқ қилишни давом эттирадиган бакалавриат ва магистр талабалари бўлишини кутмоқдамиз, китоб ўқувчилар учун фойдали бўлишига умид қиламиз.

Аннотация

Ушбу китоб шаҳар назарияси тўғрисида бўлиб, унда қадимийлик даври шаҳарлари, ўрта аср даври, янги давр, замонавий янги вақт йўналишлари борасидаги шаҳарларни келиб чиқиши уларни ривожланиш тарихи, фото фактларда, схемаларда ўз ифодасини топган ва шунингдек урбанизм, футуристик қарашларни билан боғлиқ шаҳарлар ривожининг ғоявий тизими шаклланиши тўғрисида фикрларни олдинга олиб чиқади.Ушбу «МУЛОҲАЗА: шаҳар назарияси» китоби, меъморчиликда таҳсил олаётган талабалар учун қўлланмадир.

Аннотация

Ушбу қўлланмада ХХ асрнинг замонавий чет эл архитектураси ривожланишига қисқача умумлаштирилган маълумот берилган. Жаҳон архитектурасининг асосий йўналишлари очиб берилган. Ушбу жараёнларни характерли чизғилари, айниқса уларни келиб чиқиши сабаблари сиёсий ва иқтисодий ахвол билан боғлиқлигини кўрсатади.Хорижий маъморларнинг ижодий асарларидан намуналар келтирилган, стил ва йўналишлари кўрсатилган. Қўлланма Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган келгуси меъморлар учун.

Аннотация

Ушбу қўлланма талабаларда архитектура ва шаҳарсозлик назарияси бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришга катта ёрдам беради. Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалар, архитектура ютуқлари, архитектура жараёнларига услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашни шакллантириш вазифаларини ҳам ўзида ифода этган Қўлланма «Архитектура» мутахассисликлари бўйича таълим олаётган бакалавр ва магистрларга ва кенг доирадаги китобхонларга мўлжалланган

Аннотация

Ушбу ўқув қўлланма аҳоли пунктлари ва жамоат марказларини меъморий режавий ташкиллаштириш муоммасига бағишланган, китобда шаҳарсозликни режалаштириш, ривожлантириш, қишлоқ худудларини аҳоли пунктларини ва жамоат марказларини замонавий талаблар асосида шакллантиришга қаратилган. Ўқув қўлланма архитектура ихтисоси бўйича таҳсил олаётган талаба, магистрантлар, лойиҳа институтларида ишлаётган ва ушбу масалага дахлдор барча мутахассислар учун ҳам фойдалидир.