Скачать книгу

ҳам бор.

      – Исбот қила оласанми?

      – Албатта.

      – Уни қўл-оёғини бўшатиб олдимга олиб киринглар, – деди Шомастбий махсус хонага ишора қилиб.

      – Сизларга фойдам тегади дедингми? Исминг айт.

      – Дедим. Исмим Авазхўжа.

      – Нима учун бизга ёрдам қилмоқчисан?

      – Мен жуда кўп нарсадан бохабарман. Ўзимни ва бола-чақаларимнинг ҳаётини сақлаб қолишга ваъда берсаларинг жуда кўп фойдали сирлардан воқиф қиламан.

      – Барча нарсалардан воқиф бўлсанг, нега ҳаётингни хавф-хатарга қўйиб бу ерларга келдинг?

      – Барчамиз ғафлатда қолдик, бу даражада хуфя ишлар қилишингизни ҳеч ким кутмаган эди. Жамики қабила бошлиқларининг ёнидаги ёрдамчиси Амирга тегишли одам, уларни яширинча рағбатлантириб туради.

      – Менинг ёрдамчим ҳам шунақами?

      – Буни ўзингиз текшириб кўришингиз мумкин.

      – Яхши, ҳозирчалик сени тутқунликда ушлашга мажбурмиз.

      Ҳар қандай ҳукмроннинг атрофида хоинлар ва аблаҳларнинг ин қуриши табиий ҳол. Буюк ҳукмронлар бундай ҳолатдан санъаткорона фойдалана билганлар.

      – Ҳурматли қабиладошлар, узоқ вақтлардан буён орзиқиб кутаётган кунлар яқин. Эртага саҳар чоғида Чодакка юриш бошлаймиз. Ихтиёримиздаги уч минг кишилик қўшин катта бўлмаса ҳам етарли. Бошлаган ишимиз жуда хатарли, лекин келажаги бор. Бухоро Амири бизга ҳеч қачон меҳр кўзи билан боқмаган, бунинг оқибатида юртимиз ободончилиги тўхтаб қолган, ривожланиш йўқ. Биз ёвузлик қилганимиз йўқ, фақат шафқатсизлик қилиб келаётган золимнинг панжасини қирқдик холос. Чинакам эркинликка эришиш йўли ҳали олис. Бу машаққатли ва узоқ йўлни босиб ўтишимиз учун ҳамжиҳатлик ва фидойилик даркор. Қўрқоқ ва лоқайд кишилар бугундан бошлаб бизларнинг ғанимимиз ҳисобланади. Улар билан хайрлашишга тўғри келади. Ичимизда бизга ғайирлик ва ҳасад билан қарайдиганлар ҳам, амирнинг айғоқчи-жосуслари ҳам етарли. Биз улардан қўрқмаймиз, вақти келиб албатта фош қиламиз, жазолаймиз ҳам. Сўлим боғлар, серҳосил ерлар, шўх оқар анҳорлар бизнинг мулкимиз. Боболаримиз шу заминда яшаганлар, келажак фарзандларимиз ҳам бу ерларда эркин яшаб, эркин ижод қиладилар. Ана ўша бахтли келажак учун бизлар масъулмиз.

      Ҳаммаёқни даҳшатга солган қўшин тошқин сойдек бақир-чақир билан кириб келди. Ҳеч қандай ҳимояси йўқ тинч аҳолининг уйларига беркиниб олишдан бошқа чоралари йўқ эди. Қўшиннинг жиддий бир қаршиликка учрамаслигини қўқонликлар аввалдан билишар, бу юришдан мақсад келажакда бизларга қарши бош кўтара кўрманглар деган ишора бор эди. Анча-мунча суриштирув ишларини амалга ошириб бўлгандан кейин қўлга тушган хожаларни сўроқ қилишди, уларнинг тўплаган бойликлари мусодара қилиниб икки кундан сўнг орқаларига қайтишди.

      * * *

      Шомастбий теварак-атроф саркорларини тўплаб катта йиғилиш ўтказди.

      – Қадрли юртдошлар, биродарлар. Бизлар бугун муҳим бир тарихий жараённинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Мустақил бир давлат қуришга бўлган истагимизнинг биринчи босқичини бажара олдик. Парвардигорнинг инояти билан кўзлаган мақсадимиз дебочаси бажарилди, энди жиддий

Скачать книгу